Пахта йиғим-терими яна 2013 йилнинг 15 ноябригача узайтирилди

Пахта йиғим-терими яна 2013 йилнинг 15 ноябригача узайтирилди
112 views
04 November 2013 - 16:50

28Далада териб олиниши мумкин бўлган пахтанинг ўзи йўқ. Шароит айтиб бўлмайдиган ўта танг: Кунлик терилиши шарт бўлган пахта нормаси 31 дан 40 килограмм. Бир кунда шунча миқдордаги пахтани териб олишни ҳақиқий ҳолат билан таққослаганда умуман мос келмайди.

Шу боисдан ҳам ёрдамчи-теримчилар маҳаллий аҳолидан ҳар бир килограмм пахтани 400 сўмдан сотиб олишга мажбур бўлишмоқда. Нари борилса, кўпи билан кун бўйи 3 кгдан 5 кггача терилиши мумкин. Қолган қисми 28-35 килограми ўзининг шахсий чўнтагидаги маблағидан тўлдирилмоқда.

Ўзи топилиши мумкин бўлмаган шунча миқдордаги пахтани агарда кимдан-ким сотиб ололмаса, ўша кун унинг учун ишга келмаган хисобланади ва ҳаттоки ишдан бўшатиб юборилиши ҳам мумкин.

Бундан ташқари, айрим туманларга пахта теришга борган ёрдамчилар хусусий уйларда қўним топишлари учун кунига битта жой учун 1000 сўмдан тўлаб туришга мажбур бўлмоқдалар.

Теримчилар яхши овқатлана олмаётганликлари ва умуман озиқ-овқат таъминотининг ёмонлиги сабабли ич кетиш ва қаттиқ шамоллаш ҳолатлари мавжуд. Бироқ, шифокорларга касаллар учун касаллик варақасини ёзиш мутлақо таъқиқланган. Кўпчилик теримчилар “қуллар” нормал иш шароити, дам олиш ва даволанишдан маҳрум эканликларини айтишиб аччиқ ҳазил қилишмоқда.

ЎХҲ ахборот бўлими