Учқичга чипта керакми, марҳамат, пулини долларда тўлайсиз

Учқичга чипта керакми, марҳамат, пулини долларда тўлайсиз
14 views
05 November 2013 - 17:35

indirСамарқанддан чет элларга, масалан Қозоғистон, Россия, Украинага учқичда учмоқчи бÿлганларга аэрокассалардан чипталар фақат АҚШ долларларида сотилмоқда.

Мухбирингиз шундай гап-сÿзларни эшитиб уларнинг нечоғли ҳақиқат эканлигини билиш мақсадида Самарқанд шаҳрининг қоқ марказида жойлашган Мармар бозори атрофида ёмғирдан кейинги қÿзиқориндай кÿпайиб кетган аэрокассалардан бирига кириб, атайин Россиянинг Москва шаҳрига учқичга чипта нархини сÿраганимда, касса ходими унинг 370 доллардан то 600 долларгача эканлигини айтди.

Чипта нега долларда сотилмоқда, ÿзимизнинг сÿмга эмас, деган саволимга касса ходими

= Бизга юқоридан шундай ёзма буйруқ келган, = деди гапни қисқа қилиб.

= Агарда менда доллар бÿлмаса нима қилишим керак? – деган саволимга касса ходими

= Амаки, нима бало, сиз ÿзга сайёрадан тушдингизми, ташқарига чиқингда бозор атрофидаги «қора бозор»дан ҳеч нарсага ярамайдиган ÿша бир қоп сÿмларингизни долларга алмаштириб келинг, кейин гаплашамиз, = деди асабий ҳолатда қÿполлик билан.

Бирин кетин кирганим бошқа кассаларда ҳам берган саволимга шу мазмундаги жавобни олдим.

Модомики бизнинг сÿмимиз, аэрокасса ходими айтганидек, ҳеч нарсага, ҳаттоки чипта сотиб олишга ҳам ярамай қолган экан, демак. «келажаги буюк» Ўзбекистон иқтисоди жар ёқасида.

ЎХҲнинг Самарқанддаги мухбири.

2013 йил, октябр