Эр ўғлон, эл бошқарсин.

Эр ўғлон, эл бошқарсин.
20 views
09 November 2013 - 13:31

Президентнинг тўнғич қизи, отаси  ёрдамида, давлат ғазнаси ҳисобидан,  жуда катта молия ўзлаштиргани, халқимизда сир эмас. Г.Каримованинг, Республика президентлик лавозимига интилаётгани ҳам, элга ва дунёга маълум.
Г.Каримованинг, маликага ва ўзбек аёлига мутлоқа хос бўлмаган одатлари, жамиятимизда ўзини тутиши, очилиб-сочилиб юриши, халқимиз онгида носоғлом образни шакиллантирган. Унинг устига, ўзбек тилини билмаслиги яъни, миллатга хос фикрлай олмаслиги, халқни нафақат ғазабини келтираяпти, отаси Каримовнинг кутилмаганда тахтдан кетишига ҳам сабабчи бўлажак.
МХХ раиси Р. Иноятовнинг, Г.Каримова  жиноятлари бўйича, шахсан Каримов олдида ошкора суҳбат қилгани, бу оилани ноилож аҳволга солиб қўйди. Бугун, кўпчиликнинг Каримовлар оиласи бўйича фикрлаш мазмунлари, кескин ўзгараяпти.  Халқимизнинг катта бир қисми, Г.Каримованинг енгилтак фикирлашларига, Каримовлар оиласининг ўзаро ёмон муносабатларига, уларнинг ҳукумат бошидан ва одамлар елкасидан тушиб кетишига, ишониб қолдилар.
Генерал Иноятов, Г.Каримованинг эсанкираб, халқ мулкига эгалик қилаётгани ҳақида, унинг дадаси олдида ишонч билан ахборот берди. Қилинган бу ахборот, президент Каримовга чаён чаққандай,  ёқимсиз таъсир қилибди.
Г.Каримова, отасининг эрка қизи. Қизи илтимос қилади, дадаси бисёр қилади. Каримов, ўз қизлари устидан, ҳамиша зар сочган. Ота ва эрка қиз орасида вужудга келган кундалик реал муносабат шу. Негадир бугун, кундалик меъёрида кечаётган ишлари учун, тўнғич қиз калтакланди. Мунасабат, навбатчи режимга ўтди. Сабаби нимада?
Каримов, ўзининг қариганини, атрофи  ва халқи олдида обрўсизланаётганини рухан ва жисмонан сезаяпти. Унинг бошқарув услуби, шу пайтгача мамлакат конституцияси моддаларини писанд қилмасдан, буйруқбозликка аосланган эди. Мамлакат бошқарув кадрлари, бугун шунга ўрганган ва кўникканлар.
Уруш пайтида, жанг майдонида, жангчиларга тактик вазифаларни бажариш учун, буйруқ берилади. Буйруқни бажариш, жангчининг муқаддас бурчидир. Буйруқ, бажарилиши шарт ва ғалабанинг гарови бўлган, жангчилар ўлими инобатга олинмайдиган фактдир.
Буйруқ билан, давлат ишлари бошқарилмайди ёки ёмон бошқарилади. Афсус-ки, миллатимиз мана 150 йилдан кўпроқ вақт ичида, у ёки бу турдаги буйруқ остида яшаб келган. Коммунизм буйруқбозлиги, бундан 24 йил аввал якунланган. Бугун, Каримов диктатурасида яшаяпмиз. Лекин, бу диктатуранинг кучи ҳам сўнаяпти.
Кучи йўқолган нарсанинг, ўзи ҳам йўқолади. Генерал Иноятов, Каримов диктатурасига яхши тушунган ва бу борада мустақил фикирлаб ҳам биладиган шахсдир. Лекин, у шу бугунгача, президентнинг буйруғини бажариш билангина, кун кечирган.
Жаҳон цивилизациясининг янги этапи, бизнинг ўлкага ҳам эшик қоқиб келаяпти. Мусулмон давлатларида,  ўзи ва оиласи учун яшаган ва дунёга таҳдит солган кўпгина ҳукумдорлар, бирин кетин тахтдан қуладилар.
Марказий Осиё давлатлари диктаторлари ҳам, цивилизацияга, билиб-билмасдан келтираётган  таҳтидлари, қулаган диктаторларникидан қолишмайди. Миллат ривожини мутлоқо эсдан чиқарган диктатордан нимани ҳам кутиш мумкин?Қурол сотилиши қулай бир замонида, қўйиб берса Каримовнинг, нафақат  Башар Асадга ўхшаган диктаторлар билан оғиз бурун ўпишишига,  айрим қўшни  давлатларнинг ички ишларига аралашишига  ҳам кучи етади.
Яқин тарихдан бир мисол: Иқтисодий, мутлоқо ривожланмаган СССР, 75 йил давомида, фаравон Ғарбга ва дунёга, ўзининг ҳарбий машинаси билан таҳтид солиб келди.
Шунинг учун ҳам технологик ривожланган мамлакатлар аҳли, бизга ўхшаган камбағал ва диктатор сафсатасини билан идеялогик қуролланган оломондан қўрқадилар. Чунки, бу оломонга қурол берилса, буйрилган тамонга қаратиб ўт очаверади. Шунинг учун ҳам улар(ғарб аҳли), “мусулмон” диктаторларни алмаштириш идеяларини қўллаб қувватлайдилар.
Шундай вазиятда, фақат бировларнинг меҳнати эвазига ном чиқараётган ва яшаётган Г.Каримова, президентлик лавозимига эга бўлмоқчи. Элга ҳукмрон бўлишнинг биринчи шарти, ҳукумдор атрофида ишончли ва фикирловчи одамлар бўлиши даркор. Бу ҳикмат, бугун ҳам ўз кучини йўқатмаган. Шундай экан Г.Каримова, ўзи ҳоҳлаган тақдирда ҳам, ”тиргаксиз” президент бўла олмас эди.
Сиёсий айёрликнинг, ҳатто синалмаган сир асрорлари билан ҳам иш юритаверадиган  президент Каримов, бугун “бўлиш ёки бўлмаслик” делеммаси ҳақида ўйлаб қолди. Унинг ўрнига “ворис” йўқ. Каримовнинг бошқариш ва эътиқод фалсафасида, бегонадан “шогирд” таёрлаш, бекорга тахтни бўшатиб бериш билан баробардир. Шунинг учун ҳам, унинг тўнғич қизи Гулнорани, тахт ворислигига тайёрлагани ҳаммамизга маълум.
Бугунги оилавий жанжал туфайли, Гулнора тахт ворислигидан  четлатилди, деган гапга мен қўшилмайман. Лекин, кўринишидан шундай. Каримовлар оиласи, ўтган даврларда қандай ахлоқий нормалар билан яшаган бўлсалар, ҳозир ҳам худди шундай нормада яшаяптилар. “Камчилик”лар ва жанжаллар, бу оилада одатий тус экани кўпчиликка маълум.

Мен, Гулноранинг тахт номзодлигидан “ихтиёрий” воз кечганлигининг бошқача таҳлили бор деб ўйлайман. Яъни:

  1. Каримов, бугун атрофини бошқаролмай қолди. Атрофни  алмаштириш учун, унда тарбияланган кадрлар йўқ. Ўзига мос ва ўзига хос ишончли кадрларнинг танқислиги тасодиф эмас. “Керакли” кадрларни тайёрлашга вақтида этибор берилмаган. Бу вазиятга, президентнинг ўзидан бўлак ҳеч ким айибдор эмас. Яъни: Ўзбекчасига, президент “Экканини ўраяпти”.
  2. Каримов, мамлакат қуролли кучларини шахсий ҳимоясига ишлатишга ўрганган. Андижонда унинг, тинч намойишчиларни қурол кучи билан бостиргани ёдимизда. Каримов, намойишчиларни  қурол кучи билан йўқ қилиб, лавозимини ва режимини сақлаб қолишнинг эффектив усули деб тушунади. Б.Асад, исёнчилар баробаринда, тинч аҳолига ва намойишчиларга қарата аёвсиз ўқ отди. Натижада 150минг тинч аҳоли ҳолак бўлди. Сурия диктаторининг, исёнчиларга берилган бундай зарбаси, яъни ишнинг “каримовча” усули “юқори самара” берди. Б.Асад диктатураси ҳали қулагани йўқ. Каримовга эса, бу факт анча умидли хотиржамлик берган бўлиши мумкин.
  3. Сурия исёнчиларининг жанг тактикасида янги элементлар ва ҳокимиятни эгаллашларининг янги режалари пайдо бўлди. Каримов, фақат қатлом билан исёнчиларни тўхтата олмаслигини тушунди. Исёнчилар бошлаган “иш”, албатта исёнчилар кўзлаган натижа билан тугар экан.
  4. Қизини, тахтга ўтқизиб қўйиш, бугун ҳам Каримов учун унча қийин вазифа эмас. Г.Каримованинг давлат тепасида ўтириш муддати кўпга чузилмаслигини, дада тушунади. Чунки, ўзининг кучи етмаган “бошқарув”ни,  қизининг  ҳам эплай олмаслиги аниқ. Бу вазиятда, Каримовнинг қариганида осойишта кун ўтказиш масаласи яна чигаллашади.

Каримов учун энг яхши вариант, Мамлакатда сўз эркинлигини ва ошкораликни жорий қилишдир. Шу билан Каримов, мамлактда қон тўкилишининг олдини олиб ва ўз умри финишини яхши якунлашга, замин яратган бўлади.
Халқ, Р.Иноятов ва Каримовлар орасидаги мулоқат натижаларидан, инқилобнинг яқин эканига ишониб қолди. Шунинг учун ҳам куч ишлатар тизимларининг  вазифалари, халқ ва мухолифат билан биргаликда, инқилобнинг тинч ва қонсиз кечишини таъминлашдадир. Бундай вазифани реал амалга ошириш имкони бор эканини, мулоқат жараёни исбот қилди. Куч ишлатар тизими ходимлари, инқилоб жарёнида халқ тамонда туражак.
Гулноранинг айтишига қараганда, Ўзбекистонни “эркак бошқариши керак” экан. Бизда, халқни яхшилик сари етакловчи эркакларимиз кўп. Яна бир эр ўғлонимиз ҳам бор. Бу юртни, холисона бошқариш ва халқни фарованлик йўлига бошлаш, шу ўғлоннинг қўлидан келади. ИншаАллоҳ.

Нураддин Жуманиёз

 

ЎХҲ ахборот бўлими