Соқол

Соқол
28 views
10 November 2013 - 13:58

Дўппи киймай қўйди одамлар.
М.Юсуф.

Соқол қўймай қўйди одамлар,

Бир хожию, бир шайхдан бошқа.

Юзлар силлиқ, силлиқ қадамлар,

Чунки соқол балодир бошга.

 

Оқ соқоллар, қора соқоллар,

Пайғамбардан суннат соқоллар,

Юзлар кўрки, оро соқоллар,

Миллатимга миннат соқоллар.

 

Соқол қўймай қўйди одамлар,

Бир хожию, бир шайхдан ўзга,

Ҳатто тилга чиқмас саволлар,

Нима жабр қилди у сизга?

 

Соқол қўймай қўйди одамлар,

Кўнгил эса кўрмоқ истайди.

Мустақиллик “гуллаган” дамлар,

Соқолга тазйиқлар кучайди.

 

Соқол қўймай қўйди одамлар,

“Не учун?”деб бермангиз савол.

Гар бесоқол бўлса имомлар,

Гар юртбоши бўлса бесоқол..

 

Эркин Садр