Россиялик доялар қабул қилмаган ўзбек аёли юртига ҳайдалмоқда

Россиялик доялар қабул қилмаган ўзбек аёли юртига ҳайдалмоқда
91 views
11 November 2013 - 13:30

узблик-аёлВладивосток туғруқхонаси қабул қилмаган Ўзбекистон фуқароси тўрт боланинг онаси Шоира Улашова ноқонуний муҳожир бўлгани важидан мамлакатдан чиқариб юборилиши айтилмоқда.
Бу борада “Комсомольская правда” газетаси Приморье ўлкаси бўйича Федерал миграция хизмати маълумотларига таяниб хабар берди.
Шу йилнинг 6 ноябрга ўтар кечаси тўлғоқ ҳолатида Владивостокнинг Завойко кўчасида жойлашган 1-туғруқхонага борган ўзбекистонлик  Шоира Улашова Ўзбекистон фуқаролиги, туғиш учун етарли маблағи ва тиббий суғуртаси бўлмагани сабабли туғруқхонага бўсағасидан ичкарига киритилмаган.
Бу воеқага бевосита гувоҳ бўлган маҳаллий аҳоли полициячиларни чақирган. Воқеа жойига етиб келган полициячилар туғруқхона акушерлари ва врачларини муҳожир аёлни қабул қилишга кўндирган
Ўзбек ФМ га маълум бўлишича, ўзбекистонлик лўлилардан бўлган Шоира Улашова Владивостокда туғилган тўртинчи боласи билан аллақачон касалхонадан чиқарилган.
Бироқ уларнинг ҳозир қаерда экани номаълум қолмоқда.
Айни пайтда Федерал миграция хизмати кўзи ёриган ўзбекистонлик аёл эртаси куни чақолоқ билан туғруқхонадан қочиб кетганини иддао қилмоқда.
Гарчи тиббиёт ходимларининг тўлғоқдаги аёлга биринчи ёрдам кўрсатмагани  полиция ходимлари ва оммавий ахборот воситалари диққатини тортган бўлса-да, аммо Россия тегишли давлат идоралари  мазкур ҳолат юзасидан иш очмади.
Миграция масъулларининг билдиришича, 2011 йилдан буён Россия ҳудудида ноқонуний юрган Ўзбекистон фуқароси мамлакатдан депортация қилиниши борасида қарор қабул қилинган.
Россия қонунчилигига биноан депротация билан бирга ўзбекситонлик онага 5 минг Россия рубли (тахминан150 АҚШ доллари) миқдорида жарима ҳам таҳдид қилмоқда.

ЎХҲ ахборот бўлими

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi