Жаҳолат мазҳаблари

Жаҳолат мазҳаблари
240 views
11 November 2013 - 15:45

Бугун ўғлим мендан “Ойи, энг тўғри мазҳаб қайси?”, деб сўраб қолди. Бу саволга жавобим тайёр эди-ю, Аммо…

Дунёда динлар жуда кўп, динларда йўл ва мазҳаблар ундан-да кўп. Мавлоно Румийга кўра, ер юзида қанча махлуқот яратилган бўлса, уларнинг нафасининг ададича Аллоҳга элтувчи йўллар мавжуддир.
Аммо дин дунёда бирлаша олмайди. Йўл ва мазҳаблар ҳам. Ўғлимга берилган жавоб бор-йўғи бир оғиз сўз эди: Энг тўғри мазҳаб бу – Гўзал ахлоқдир. Мўминларни тафриқага солаётган нарса шу йўлни унутганликдандир. Бу унутилишнинг ҳам ўз оти бор, уни ЖАҲОЛАТ дея қолайлик.
Куни кеча бир саккиз ёшли қизча билан суҳбатлашиб қолдим, қизчанинг бир кўзи кўрмас экан, у билан орамизда қуйидагича савол-жавоб кечди, уни келтирмай иложим йўқ :
– Неча ёшдасан?
– Саккиз.
– Мактабга бормайсанми?
– Дадам рухсат бермайди. Чунки ота-онам мактаблар кофирларни қўлида биз мусулмонмиз болаларимиз уларни қўлида ўқиши керак эмас, дейишди. Аммо мен мактабда ўқишни жудаям хоҳлайман. Биз аввал Хитойда, кейин Россияда, ҳозир эса Туркияда яшаяпмиз. Қаерга кўчсак, ота-онамдан илтимос қилардим мактабга беришларини, аммо рози бўлишмади.
Қизча мендан, “Ҳозир феврал ойими?”, деб сўради.
“Йўқ ноябр”, дея жавоб бердим.
У эса, “Мен фақат феврал ойинигина биламан, чунки февралда туғилганман”, деди.
– Мактабга борсанг, ҳамма ойларни номини билардинг, – дедим.
– Мактабдагилар ойларнинг номини қаёқдан билишади? – дея ҳайратга тушди у.
– Битта кўзинг нега кўрмайди?
– Укамни қўли кириб кетганди, бир йил аввал. Ўшанда кўзимнинг қорачиғи йиртилган экан, дадам бўлса “Дўхтирлар куфрда, уларга кўриниш мумкинмас”, деб олиб бормаган эди. Шундан кейин бир кўзим кўрмай қолди.
Қизчанинг аҳволи тонггача менга уйқу бермади. Эҳтимол бундайларни муҳожирлик қийинчиликлари сабаб ўқитиш имкониятлари чекланган, деса бўлар, аммо бундай ҳолатлар ватаннинг ичида ҳам сонсиз-саноқсиз. Айниқса мусулмонлар орасида болаларни мактаб кўриши шарт эмас, деган қарашлар тарафдорлари кўп.
Бир имомни шахсан танийман. Тошкент туманидаги масжид имомларидан бири етти фарзандининг ҳеч бирини мактабда ўқитмаган. Фарзандлари улғайиб, оилали бўлди ҳамки, алифбони билмайди. Ҳарф танимаган инсондан ҳам кўра ачинарлироқ махлуқнинг ўзи йўқ экан дунёда.
Қанча-қанча инсонлар ўзлари истаган ҳолатда жаҳолат мазҳабини танлашган.
Биз энг тўғри мазҳаб бу – Гўзал ахлоқ, дедик. Энг нотўғриси эса Жаҳолатдир.
Абдуллоҳ ибн Муборак ҳазратларининг бир ҳикматли гаплари бор: “Ахлоқ бўлмаган одамда суннат бўлмайди. Суннат бўлмаган одамда фарз бўлмайди. Фарз бўлмаган одамда маърифат бўлмайди. Маърифат бўлмаган одамда тавҳид бўлмайди. Тавҳиди йўқ одам эса кофирдир”.
Мана куфрнинг ўрни қаерда? Куфр миллат танламайди. Аммо одамларнинг ўзлари уни мазҳаб ўлароқ танлашади.

 

 

Марзия Мумтоз

Porno Gratuit Porno Français Adulte XXX Brazzers Porn College Girls Film érotique Hard Porn Inceste Famille Porno Japonais Asiatique Jeunes Filles Porno Latin Brown Femmes Porn Mobile Porn Russe Porn Stars Porno Arabe Turc Porno caché Porno de qualité HD Porno Gratuit Porno Mature de Milf Porno Noir Regarder Porn Relations Lesbiennes Secrétaire de Bureau Porn Sexe en Groupe Sexe Gay Sexe Oral Vidéo Amateur Vidéo Anal

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi