Қайдасан, Аргентина?

Қайдасан, Аргентина?
281 views
13 November 2013 - 17:11

argentina-flag-karimov

Интернет тармоғида номи таниқлик бўлиб қолган Усмон Ҳақназаровнинг янги мақоласи эълон қилинди ва унда келтирилганига кўра, азиз ватанимиз Ўзбекистоннинг эл азиз билиб сайлаб қўйган президенти, аниқ қилиб айтганда эса, элнинг кушандаси бўлган диктатори Аргентинага кўчиб ўтмоқчи экан. Албатта диктатор ҳазратлари кўплаб ўзбекистонлик қочқинларга ўхшаб қўшни мамлакатда вақтинчалик бошпана олиб, сўнгра  БМТ нинг Қочқинлар ишлари комиссарлигига мурожаат қилиб эмас, балки тўғридан тўғри Аргентинага учиб бориб ўша ерда муқим қолмоқчи экан.
Хўш, Аргентина қандай мамлакат?  Нега у диктаторлар учун хавфсиз ҳудуд эканлигига ҳам мақола муаллифи жавоб бериб ўтган. Ҳар ҳолда, ҳаттоки инсоният бошига мисли кўрилмаган даҳшатларни ёғдирган Гитлер Германиясининг сўнг ҳукмдорлари ҳам 1945 йилда айнан мана шу мамлакатдан бошпана топганликлари бор эди. Уларнинг бугунги авлодлари ҳали ҳам шу мамлакатда яшашмоқда. Фашизм 1945 йилда ўлган бўлсада, лекин унинг қолдиқлари яқин яқинларгача Аргентинада яшади.
Жанубий Америка материгидаги Аргентна XVI асрлардан Испаниянинг мустамлака мулки бўлиб келган. 1816 йилнинг 9 июль кунида ўз мустқиллигини эълон қилган бу мамлакат ўзини президент бошқарувидаги Республика дея эълон қилади. Пойтахти Буэнос-Айрес. Мамлакатнинг расмий тили испан тили бўлиб,   42,6 миллиондан ортиқ аҳоли нуфузига эгадир. Ҳудудининг катталиги билан дунёда 8 ўринда туради. Пул бирлиги: Аргентина песоси. Мамлакат номи эса кўҳна лотин тилидаги argentumсўзидан олинган бўлиб – кумуш маъносини англатади.Шундай қилиб, оқ олтинлик юртимизнинг президенти, юртбошимиз Ислом Каримов кумуш мамлакатнинг кумуш фуқаросига айланиши эҳтимоли жуда юқори бўлиб турганга ўхшаяпти.
Ислом Каримов Ўзбекистон ўз мустақиллигини қўлга киритган 1991 йилдан бери, юмшоқ қилиб айтадиган бўлсак  халқимизнинг “кўнгил бўшлиги” боисидан мамлакатда мисли кўрилмаган жиноятларни содир этган президенти бўлди. Ўзбекистон қамоқхоналарида ҳеч бир айбсиз 10 мингдан ортиқ фуқаро жазо ўтаётганлигини, қийноқлар муттасил қўлланилишини, айниқса сиёсий, ёки диний сабаблар билан қамалганлар учун бирор шафқат ҳам бўлмаслигини бугун дунё билади. Мамлакат мустақиллиги йилларида коррупциянинг равнақи, элнинг хонавайрон бўлиши, шунингдек инсонларга, ҳаттоки инсониятга қарши содир этилган минглаб жиноятларнинг бошида айнан юртбошининг ўзи турганлигини ҳам ҳамма билиб бўлган. Диктаторнинг бахти эса, мамлакат халқининг ҳалимдекгина эканлигида, эл бир мақсад сари бирга ҳаракат қила олмаслигида, ҳамда халқнинг ўзи ҳамма вақт турли фитналарга алданиб қола билишлигида десак мутлоқ муболаға бўлмайди.
Шундан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, Ислом Абдуғаниевич ва унинг оила аъзолари Ўзбекистондан қанча бойлик ўмаришди ва улар дунёнинг қайси банкларида сақланаётганлиги ҳам ҳозирча аён эмас. Балки бу маълумотлар ҳеч қачон очиқланмаса ҳам керак. Чунки юртбошимиз юртни тарк этиб Аргентина сари юзланмоқда экан, у ўзи билан бирга нафақат мамлакатдан ўмарилган бойликларни, балки унинг сир-синоъатларини ҳам олиб чиқиб кетади.
Ўзбек адабиёти классикларидан бири бўлган Заҳриддин Муҳаммад Бобур қаламига мансуб мисраларни ёд этайлик. Маълумингизки, ўз даврининг подшоси ҳам бўлган Бобур Шайбонийхон лашкариларидан мағлуб бўлгач Ҳиндистонни забт этган эди.
Толеъ йўқи  жонимға  балолиғ  бўлди,
Ҳар ишники айладим хатолиғ бўлди.
Ўз ерни қўйиб,  Ҳинд сори юзландим,
Ё Раб,  нетайин,  не юз қаролиғ бўлди?!
Албатта Бобур қайдаю, бизнинг юртбоши қайда? Ҳар неки, бизнинг президентимиз соғ-омонгина Аргентина ўтиб олса “Ё Раб, нетайин, не юз қаролиғ бўлди?” – деб мисралар тўқиб ўтирадиганлардан хилидан эмас. Аргентина эса кўплаб одамкушларга, каллакесарларга, инсониятга қарши жиноятлар содир этганларга ҳам бошпана бериб келган мамлакатдир. Қолаверса, президентимиз  Аргентинани забт этиб, уни Ўзбекистоннинг мустамлака мулкига айлантириш учун ҳам бораётгани йўқ. Шунчаки, у ерда катта бизнесмен бўлиш учундир, ўз элидан, қолаверса дунё жамоатчилигидан яшириниш учун боради. Аслида Бобурнинг Ҳиндистонга кетгани эмас, балки Ислом Абдуғаниевичнинг Аргентинага кетиши юзқаролиғ бўларди. 
Энди Ўзбекистон ва Аргентинанинг ташқи савдо алоқаларига бир назар ташлаб ўтайлик. Ташқи алоқалар қай мамлакатнинг қай аҳволда эканлигини кўрсатувчи барометр ҳам бўла олади.
Ўзбекистон бир йилда ўртача 15 миллиард долларга тенг турли молларни экспортга чиқаради. Булар асосан – пахта, олтин, уран, табиий газ, минерал ўғитлар, метал, шунингдек тўқимачилик ва озиқ-овқат саноъати маҳсулотлари, ҳамда автомобиллардир. Мамлакатнинг олтин конлари заҳираси эса 2011 йил якунида 19,8 миллиард долларни ташкил этган.

Аргентина экспорти бир йилда  ўртача 70,0 миллиард долларни ташкил этади ва улар асосан соя ёғи, нефть ва газ, автомобиллар, маккажўхори, буғдой ва гуштдан иборатдир.

Ўзбекистон импорти эса асосан саноат молларини ташкил этиб, йилда ўртача 6 миллиард 797 миллион долларни ташкил этса, Аргентина 55 миллиард доллар атрофида органик химикатлар, пласмассалар, саноат маҳсулотларини импорт қилади.
Бироқ Аргентинанинг Ўзбекистондан кескин фарқ қиладиган томони – бу унинг матбуоти эркин эканлигидир. Аргентина Омаавий ахборот воситалари миллий ва оммавий ахборотларга ажралган мамлакат бўлиб, уларга ижроия ҳокимияти мутлоқ таъсир ўтказа олмайди. Ислом Абдуғаниевич Аргентинани ўзига ватан қиларкан, бунда у президент бўлмоқчи ҳам эмас, аммо ўрганган кўнгил ўртанса қўймас дейдилар ахир.  Бунда нима бўларкин?
Мана шу қисқагина статистикамиз, ёки таққослашимизнинг ўзидан ҳам кўриниб турибдики, юртбошимиз учун Ўзбекистоннинг ўзи жаннат экан, бойлик ва осойишталик экан. Бу олтин конларини, пахта майдонларию, порадан келадиган бойликларни ташлаб у қайга ҳам кетарди дейсиз? “Гаҳ” деса қўлига қўнадиган журналистлариничи? Бунақа журналистларни дунё кезиб ҳам топа олмаса керак. Ахир юртбошимиз ўзига нисбатан ёзиладиган мақтовларни ўқийвериб ўрганиб кетган. Тағин у мақтовлару, ҳамду-саноларни рост деб ҳам ўйлайди. Агар Ислом Абдуғаниевич ростдан ҳам “Қайдасан, Аргентина?” қилиб қолса борми,  бу қурмағур журналистлар шундай қилиб чапаничасига ёзиб ташлашадики, юртбошимизнинг ўтган етти авлодию, кейинги етти авлодлари ҳам мағзавага “қорилади”. Лекин бу ҳукмдоримизга таъсир қилмаса ҳам керак. Чунки бунда у Аргентина фуқароси бўлган бўлади. Ҳа, дўппи тор келса қочмоқдан ўзга чора ҳам йўқ!
Шу йилнинг 20 октябридан бери президентимизнинг қизи Гулнора ҳам Твиттерда жуда чаққон бўлиб қолган. Ҳар неки, унинг бундай ёзишмаларини кузатиб бораётганлар орасида  “ҳақиқат бор эканку!” дегувчилар ҳам бўлди, “маликамизнинг” исломий либоси ва тасбеҳини кўриб “маошоллоҳ!” деганлар бўлди. Қизиқ, мустақилликнинг ўтган даври мобайнида на президентимиз ва на унинг яқинлари бирор марта бўлсин элга қараб рост айтган сўзи борми? Лоаққал бир марта?  Йўқ! Лекин нега ҳар гал уларнинг ёлғонларига ишонаверамиз? Чунки биз шунақа, ҳукмдорлар ёлғонига ҳамма вақт  лаққа тушувчи эл бўлиб келганмиз.
Усмон Ҳақназаров мақоласига эътибор қаратадиган бўлсак, у президентимиз ўзи билан кимларни олиб кетмоқчи эканлигини эслаб ўтмабди. Нега? Негаки, ҳукмдоримизда бунақа режанинг ўзи ҳам йўқ! Куни келар, халқни қийратиб, шунинг ортидан нон топиб еган милиционерларимиз, МХХ ходимлари, турма назоратчилари, қўйингки барча одамхўрлар мана шу халқ билан бирга қолади. Халқ уларни кечира олармикан? Ёки Аргентинадаги суянган тоғлари уларни ҳимоя қиладими? Булар ҳам жумбоқ.
Хуллас, юртбошимиз Европа банкларида музлатиб қўйилган бир неча ўн миллиард долларни қайтиб олмаса Аргентинага ҳам кетмайди. Балки биз чет эллардаги  ўзбеклар бу ишда унга кўмак берсак қандай бўларкин? “Беринглар шу савил қолгур пулларни!” – деган талабни илгари суриш билан(?). Акс ҳолда яна йигирма йил унинг кетишини кутиб яшашимизга тўғри келади-ку. Президентимиз тезроқ аргентиналик бўлиб қолса, бу мамлакат байроғининг қуёши айнан бизнинг ҳукмдор бўларди.

Тўлқин Қораев
Швеция

Porno Gratuit Porno Français Adulte XXX Brazzers Porn College Girls Film érotique Hard Porn Inceste Famille Porno Japonais Asiatique Jeunes Filles Porno Latin Brown Femmes Porn Mobile Porn Russe Porn Stars Porno Arabe Turc Porno caché Porno de qualité HD Porno Gratuit Porno Mature de Milf Porno Noir Regarder Porn Relations Lesbiennes Secrétaire de Bureau Porn Sexe en Groupe Sexe Gay Sexe Oral Vidéo Amateur Vidéo Anal

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi