У.Ҳақназаров: Ўзбекистон сиёсий “ошхонаси”даги ҳозирги алғов-далғовларнинг асл сабаблари ҳақида

У.Ҳақназаров: Ўзбекистон сиёсий “ошхонаси”даги ҳозирги алғов-далғовларнинг асл сабаблари ҳақида
136 views
14 November 2013 - 15:08

Интернет тармоғида “Президент Каримов ўз қизи Гулнорани нима учун калтаклади?” сарлавҳали мақоламиз эълон қилингач, кўпчилик ўқувчилар: “Ҳалоллик ва адолат туйғулари билан йўғрилган Ислом Каримов ўз қизининг танобини тортиб қўйди”, – деган ҳаёлларга бориб, севинч кўзёшларини тўка бошладилар. Бундай тоифа одамлар учун Каримов дунё президентлари ичидаги энг ҳалол президентга, давлат қонунларини оёғости қилганлик учун ҳатто ўз фарзандларини ҳам жазолай оладиган энг адолатли сиёсий раҳбарга айланди-қолди.

Ўқувчиларнинг бошқа бир тоифаси эса Гулнора Каримовага ачиниб, уни беозор қўзичоққа ва ўзбек махсус хизматлари томонидан уюштирилган яширин сарой ўйинларининг қурбонига қиёслай бошлади. Учинчи тоифа одамлар эса  Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизмати (МХХ) раиси Рустам Иноятовни очиқча мақтаб, уни Гулнора Каримова жиноятларини президент олдида фош қила олган халқ қаҳрамони, деб ҳисоблай бошлади.

Ушбу қарашларга ҳурмат билдирган ҳолда шуни таъкидлашимиз керак-ки, ўқувчиларнинг юқорида санаб ўтилган тоифалари ўз фикр ва ҳиссиётларида қаттиқ адашаяптилар: Гулнора Каримовага нисбатан тотал босим бошлаган Ислом Каримов ва Рустам Иноятов қонун олдида барчани тенг кўриш ва адолат ўрнатиш, ҳалоллик ва ватнапарварлик каби юксак туйғулар билан эмас, президент Каримов оиласининг моддий-молиявий хавфсизлигини сақлаб қолишга қаратилган фойдакор ва ғараз ниятлар билан йўғрилганлар. Шундай қилиб…

Рустам Иноятовнинг “кўзир карта”си ҳақида

 Жорий йилнинг 20 октябрида бошланган ҳаркунлик музокаралар давомида ўзбек махсус хизматларининг раҳбари президентни Гулнора Каримованинг бизнес-тузилмаларига қарши зудлик билан ҳужум уюштириб, “молиявий жиноятларни содир этганлиги учун” унга қарши жиноий иш очишга ҳамда шу йўл билан унинг хориждаги маблағларини ҳисбга олишга ва Ўзбекистонга қайтаришга кўндирди. “Агар Гулноранинг устидан ўзимиз иш очмасак, буни европаликлар қилиши мумкин. Агар европаликлар Гулноранинг ҳисоб-рақамларини музлатиб, ҳибсга олишса, сиз ҳам, қизингиз ҳам катта маблағдан маҳрум бўлишингиз мумкин”, – деди Рустам Иноятов президент Каримовга 2013 йил 22 октябрь куни.

У Гулнора Каримованинг бизнес-салтанатига қарши ёппасига ҳужум уюштириш, унинг ҳисоб-рақамларини музлатиш ва ҳибсга олиш аслида каримовлар оиласи учун фойдали ишлар бўлиши ҳақида Каримовни ишонтирди. Яъни Иноятов давлат раҳбарини бу ҳатти-ҳаракатларнинг асосий мақсади хорижий банкларда сақланаётган пулларни сақлаб қолиш эканлигига ишонтирди.

Иноятов томонидан президент Каримовга таклиф этилган режага кўра, Гулнора Каримова қарши бошланган ҳозирги босим тўрт босқичдан иборат бўлади:

1) Гулнора Каримовага тегишли барча бизнес-тузилмаларни комплекс равишда текшириш (2013 йил 25 октябридан 25 ноябригача);

2) молиявий жиноятларни содир этганлик учун жиноий иш очиш ва юритиш (2013 йил 25 ноябридан 25 декабригача);

3) суд жараёнларини бошлаб, хориждаги маблағларни ҳибсга олиш ва Ўзбекистонга қайтариш ҳақида қарор чиқариш (2014 йил 5 январидан 5 мартигача);

4) суд қарорларини ижро этиш (Гулнора Каримованинг маблағларини Ўзбекистонга қайтариш) (2014 йил 5 мартидан 5 майигача).

Юқорида санаб ўтилган ишлар тақвимидан кўриниб турганидек, айни кунларда Ўзбекистон ҳукумати режанинг фақат биринчи босқичини амалга оширмоқда. Тез кунларда улар режанинг иккинчи босқичи, яъни жиноий иш очиш, молиявий жиноятларнинг иштирокчиларини сўроққа тутиш каби ишларни бошлаб юборишади.

Шуни таъкидлаш лозим-ки, Иноятов режасининг ҳар бир босқичи майда-чуйдасигача синчиқлик билан ишлаб чиқилган. Масалан, 3-босқич ҳаракатлари доирасида хориждан қайтарилиши кўзда тутилган маблағларни тўплан учун Ўзбекистон Миллий банкида махсус ҳисоб-рақам очиш тўғрисида суд қарорини чиқариш режалаштирилган. Табиий-ки, режанинг 4-босқичида Гулнора Каримованинг чет элдан “экстрадиция” қилинадиган пуллари учун Миллий банкда шундай ҳисоб-рақам очилади.

Ушбу режанинг “хорижий сектори” (режанинг Ўзбекистон ташқарисида бажарилиши лозим бўлган қисми) Президент Хавфсизлиги Хизматининг собиқ бошлиғи Аҳад Носировга юклатилган бўлиб, у президент Каримов томонидан Европага хизмат сафарига юборилган. Аҳад Носировга Гулнора Каримованинг хориждаги мулкини “инвентаризация” (рўйхатга олиш) вазифаси юклатилган. Шунингдек, Аҳад Носировга оффшор ҳудудларида янги ҳисоб-рақамлар очиш вазифаси ҳам топширилган. Шу билан биргаликда, МХХ раиси Рустам Иноятов Аҳад Носиров қочиб кетиши мумкинлигидан ҳавотирга тушмоқда.

Каримовни Ўзбекистондан олиб чиқилган пулларни мамлакатга қайтаришга кўндира олган Иноятов президентни юқорида номи келтирилган режа қатъий махфийликда амалга оширилиши лозимлигига ҳам ишонтира олди. “Ортиқча гап сўзлар чиқмаслиги учун бу режадан Гулнора хабар топмагани маъқул. Чунки, ўзингиз биласиз, у Ғарблик журналистлар билан фаол ҳамкорлик қилади ва Интернетда омма билан гаплашади”, – деди Рустам Иноятов мамлакат президентига 22 октябрь куни.

Бироқ бир-икки кун ўтгач, Гулнора Каримова ўз каналларини ишга солиб, Рустам Иноятов унга қарши жиноий иш очишга ва унинг хориждаги пулларини ҳисбга олиб, Ўзбекистонга қайтаришга тайёрланаётгани ҳақида хабар топди. Ўзбек махсус хизматлари раҳбари томонидан ишлаб чиқилиб, президентга таклиф қилинган ҳамда президент томонидан маъқулланган ушбу махфий режадан хабар топгач, Гулнора Каримова мазкур режанинг амалга оширилишига қарши самарасиз ҳаракатларни бошлаб юборди.

Олдинига у Twiter.Com тармоғида чиқишлар қилиб, Рустам Иноятов президентни алдаётгани ҳақида бонг урди, Иноятовнинг “идора”си тергалаётган шахсларга нисбатан мунтазам равишда қийноқлар қўллаётгани ҳақида оғиз очди. Ўзига тегишли пулларнинг ҳисбга олиниб, Ўзбекистонга қайтарилиши мумкинлигидан ҳавотирга тушган Гулнора Каримова ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун нафақат ахборот, балки амалий чоралар ҳам кўра бошлади.

Хусусан, 2013 йил 26 октябрь куни Гулнора Каримова ўз тансоқчиларига мурожаат қилиб, Тошкентдаги ҳовлининг деворлари бўйлаб сафланишни буюрди. Тансоқчилар буйруқни бажаргач, Гулнора Каримова хизматкорларига уйининг ичидаги барча қоғозларни ҳовлига олиб чиқишни талаб қилди. Шундан кейин Гулнора Каримова истиқомат қиладидан уйдан кўплаб қоғоз хужжатлар, CD ва DVD дисклар олиб чиқилди. Бироз вақтдан кейин бу ашёлар устидан бензин сепилиб, кўп сонли тансоқчилар кўз ўнгида ёқиб юборилди.

Гулнора Каримова: “Иноятовнинг қўлидаги қуролга айланиши мумкин бўлган асосий хужжатларни йўқ қилиб, ўзбек махсус хизматларнинг раҳбарини керакли далиллардан маҳрум қилдим”, – деган ҳаёлга боргани табиий. Лекин Гулнора Каримова МХХ терговчилари унинг яқинидаги одамларни қийноққа солиб, президентнинг тўнғич қизига қарши керакли кўрсатмаларни олаётганидан бехабар кўринади. Жумладан, МХХ Тергов изоляторида сўроққа тутилган Фирдавс Абдуҳолиқов (Гулнора Каримованинг собиқ матбуот котиби, “NTT” телеканалининг собиқ раҳбари) президентнинг тўнғич қизига қарши аллақачон кўрсатмалар бериб улгурди.

Бундан ташқари, Гулнора Каримованинг тансоқчилар хизматидаги ходимлардан баъзилари, яъни хужжжатлар ёқиб юборилишига гувоҳ бўлган ходимлари бу воқеанинг эртасигаёқ (2013 йил 27 октябрь куни) МХХ раҳбариятига чиқиб, “президентнинг тўнғич қизи ўз ҳовлисида аллақандай қоғозларни ёқиб юборган”лиги ҳақида хабар беришди.

Гулнора Каримова Рустам Иноятовнинг “идора”си унга қарши ишни кунига эмас, соатига тика бошлаганини билади. Президентнинг тўнғич қизи ушбу иш учун зарур бўлган кўрсатмаларни ўзбек “чекист”лари электрошок ва бешафқат қийноқлар йўли билан олиб, тикаётганини ҳам билади. Яъни Гулнора Каримова ўзига қарши очилаётган жиноий иш юзаки характерга эга эканлигини англаб турибди. Шунингдек, Гулнора Каримова шошилинч тарзда катталаштирилаётган мазкур жиноий ишни очишдан кўзланган асосий мақсад унинг хориждаги маблағларини Ўзбекистонга қайтариш эканлигини ҳам у жуда яхши билади.

Бироқ Гулнора Каримова Ўзбекистон президенти ва МХХ раиси нега унга тегишли пулларни иложи борича ҳибсга олиб, Ўзбекистонга қайтаришни истаётганини тушунмаяпти. Президентнинг тўнғич қизи унга тегишли валюта маблағларининг ҳибсга олиниб, Ўзбекистонга қайтарилиши ўзи учун ҳам, каримовлар оиласи учун ҳам кони-фойда эканини англамаяпти.

Гулнора Каримова унинг пулларини Тошкентга қайтаришдан кўзланган асосий мақсад, бу пулларни аввалига оффшор ҳудудларидан бирига, кейин эса бошқа мамлакатга юбориш эканлигини билмайди. Гулнора Каримова Ўзбекистон президенти ва МХХ раҳбари “Аргентина” махфий лойиҳасини амалга оширишни режалаштираётганидан ҳам бехабар. Шундай қилиб…

“Аргентина” деб номланган махфий лойиҳа ҳақида

2013 йил 22 октябрь куни президент Ислом Каримовнинг қабулида бўлган Рустам Иноятов Гулнора Каримовага тегишли бўлган барча хорижий маблағларни зудлик билан ҳибсга олиб, Ўзбекистонга қайтаришни ва кейинчалик Аргентинага жўнатишни таклиф қилди.

“Ҳозирги жараённи [тўрт босқичли режани – У.Х.] ниҳоясига етказсак, сиз бу пулларни оффшор ҳудудлар орқали Аргентинага бемалол жўнатишингиз мумкин”, – деди МХХ раиси Рустам Иноятов тўнғич қизининг кўп миллиардли маблағлари борасида қаттиқ қайғуга ботган президент Ислом Каримовга. Бу таклифи билан Ўзбекистоннинг бош “чекисти” каримовлар оиласида 2000-йиллар бошларидаёқ ишлаб чиқилган “Аргентина” маҳфий лойиҳасининг молиявий босқичини бошлашни пайсалга солмасликка чақирди.

Шуни айтиш керак-ки, каримовлар оиласига тегишли барча пулларни якунда Аргентинага жўнатишни ҳамда каримовлар оиласининг ушбу мамлакатга кўчиб кетишини ўз ичига олган ушбу лойиҳа Ислом Каримовнинг ташаббуси билан 2003-2004 йилларда ишлаб чиқила бошланганди. Лойиҳанинг мазмунидан президент оиласининг барча аъзолари хабардорлар, унинг баъзи босқичларини ишлаб чиқишда Гулнора Каримова ҳам иштирок қилган.

Гап шундаки, 2003 йил август ойида Ислом Каримов Бухоро Яҳудийлари Умумжаҳон Конгресси раҳбари Борис Қандовга мурожаат қилиб, каримовлар оиласи учун “Ўзбекистони тарк этгандан кейин бориб яшаш учун энг бехатар мамлакат” таклиф қилишни ёки топиб беришни илтимос қилди. Б. Қандов Каримовга шундай мамлакат сифатида дарров Аргентинани таклиф қилди.

Ва 2003 йилнинг август ойидан бошлаб Каримов оиласининг маҳфий чопарлари, асосан, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ходимлари ҳамда Гулнора Каримованинг ўзи “Ўзбекистондаги сиёсий аҳвол ёмонлашган тақдирда каримовлар оиласига доимий бошпана бериш” масаласида Аргентина ҳукуматига мурожаат қила бошладилар. Бошқача айтганда, ҳали 2003 йилдаёқ Каримов оиласи Ўзбекистондан қочиш тараддудини кўра бошлаган. Шуни айтиш керак-ки, каримовлар оиласи ва Аргентина ҳукумати ўртасидаги алоқаларни ташкил қилишда нафақат Бухоро Яҳудийлари Умумжаҳон Конгресси раҳбарияти, балки Аргентина Яҳудийлар Қўмитаси ҳам жонбозлик кўрсатди.

2003 йил кузидан бошлаб, Аргентина ҳукумати Ислом Каримовнинг оиласи, айниқса, унинг молиявий аҳволи билан қаттиқ қизиқа бошлади. Айнан 2003 йил кузидан бошлаб, Аргентина Истихборот Котибияти (Secretaría de Inteligencia – SI или SIDE), яъни махсус хизматлари каримовлар оиласининг умумий молиявий аҳволи ҳақида маълумот йиғишга тушди. 2004 йилнинг баҳорида эса бу ишга Аргентина Иқтисодиёт вазирлигининг Молиявий истихборот бошқармаси ҳам киришди. Чунки Аргентина махсус хизматлари каримовлар оиласининг пулларни “ювиш” (қонунийлаштириш) ва наркотиклар савдоси каби жиноятларга алоқадорлиги ҳақида маълумотларни қўлга киритганди.

2005 йилнинг ўрталарида, яъни Андижон воқеаларидан сўнг Аргентина ҳукумати каримовлар оиласи билан бошланган махфий музокараларни тўхтатиб қўйди. Чунки аргентиналик мулозимлар Андижондаги қатлиом юзасидан Ўзбекистонда халқаро текширув ўтказишни талаб қила бошлаган АҚШ маъмуриятининг ғазабига учрашдан қўрққанди. Каримовлар оиласи ва Аргентина ҳукуматининг музокаралари 2008 йил кузида, яъни Вашингтондаги Оқ уйнинг Тошкентдаги Оқсаройга нисбатан муносабати расман “илий” бошлагандан кейин тикланди.

Шундан кейин SIDEнинг таклифига кўра, томонлар каримовлар оиласига  Аргентинадан доимий бошпана бериш масаласини буткул ва расман ҳал қилиш учун Ислом Каримов Аргентина билан чегарадош бир мамлакатга расмий сафар уюштириши лозимлиги ҳақида келишиб олишди. Аргентина махсус хизматларининг таклифига кўра, шундай сафар учун энг маъқул мамлакат сифатида қўшни Бразилия таклиф қилинди. Аргентина томони Бразилия раҳбарияти томонидан Ўзбекистон прездентига расмий таклиф юборилиши масаласини ҳал қилишга кафолат берди.

Ва 2009 йил январь ойида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Бразилия Федератив Республикаси президенти Луис Инасиу Лула да Сильва номидан Ислом Каримов номига ёзилган расмий таклифнома олди. Ушбу хужжатда Бразилия президенти ўзининг ўзбекистонлик ҳамкасбини Бразилияга расмий сафар уюштиришга чақирганди. Ва шу йилнинг май ойида Ислом Каримов ушбу мамлкатга расмий ташриф уюштирди.

Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш керак-ки, ўзбек ва бразил ҳукуматларининг уч кунлик музокаралари юзаки характерга эга бўлиб, Ўзбекистон президенти Бразилияга асосан Аргентина ҳукуматининг вакили билан учрашиш учун келганини икки томон ҳам биларди. 2009 йил 27 майдан 29 майгача давом этган ушбу сафар давомида Ўзбекистон тарафи Бразилия тарафи билан кундузи “номига” учрашиб, кечқурун SIDE эмиссари (чопари) билан ҳақиқий учрашувларда иштирок этарди. Шундай қилиб…

SIDE эмиссари (чопари) ва Ислом Каримов ўртасида Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтган музокаралар

HectorIcazuriaga-shefSI-211x300

SIDE директори Эктор Икацуриага (Héctor Icazuriaga)

Шуни айтиш керак-ки, аргентиналиклар билан музокаралар бошлангунга қадар президент Ислом Каримов Рио-де-Жанейродаги учрашувга Аргентина махсус хизматлари SIDEнинг раҳбарини жўнатишни узоқ ва қаттиқ сўраб келди. Бироқ SIDE директори Эктор Икацуриага (Héctor Icazuriaga) режалаштирилган музокараларнинг махфийлигига путур етказмаслик мақсадида Бразилияга боришдан қатъяин бош тортди. Ислом Каримов билан суҳбатга у Аргентина иқтисодиёт вазирлигининг Молиявий истихборот бошқармаси бошлиғини юборди [афсуски, ушбу чопарнинг исми-шарифи бизга маълум эмас – У.Х.].

Уч кун давом этган музокаралар давомида Аргентина махсус хизматларининг вакили каримовлар оиласига бошпана беришнинг асосий шартини, яъни Ўзбекистон президенти оиласининг умумий миқдоридан 30% маблағ Аргентина ғазнасига ўтказилиши лозимлигини илгари сурди. “Оилангизнинг умумий бойлиги 20 миллиард доллардан ошиқлигини ҳисобга олсак, сиз бизга 6 миллиард доллар тўлашингиз керак бўлади”, – деди SIDE чопари Ўзбекистон президентига.

Шунингдек у Аргентина ғазнасига тўланадиган пулнинг бир қисми Аргентинага кўчиб борган кундан бошлаб Каримов оиласи учун ажратиладиган тансоқчилар хизматига сарфланишини билдириб ўтди. “Бундан ташқари, мана шу 6 миллиард пулнинг бир қисми ўзбекча исми-шарифларингизни аргентинача исми-шарифларга ўзгартиришга ҳамда оилангиз аъзолари учун Аргентина паспортларини расмийлаштиришга сарфланади”, – деди аргентиналиклар вакили.

indir (2)

Рио-де-Жанейродаги “Copacabana Palace Hotel”

Ўзбекистон президенти Аргентина томонининг шартларига рози бўлди. Ислом Каримов ва Аргентина махсус хизматларининг вакили ўртасидаги музокаралар Рио-де-Жанейродаги “Copacabana Palace Hotel” меҳмонхонасида ўтказилди. Дарвоқе, ушбу музокараларда Гулнора Каримова таржимон сифатида иштироқ этди.

Бразилияга уюштирилган сафардан кейин Ислом Каримов ўз оила аъзоларини оиланинг барча маблағлари секин-аста Аргентина банкларига ўтказилиши ҳақида огоҳлантирди. Бироқ охирги йилларда “МТС-Ўзбекистон” ширкатига ҳужум уюштирган Гулнора Каримова эҳтиётсизликка йўл қўйди. Шундан сўнг у Россия ҳукумати ва махсус хизматларининг ғазабига учради. Россияликлар ўзбек махсус хизматлари раҳбари Рустам Иноятов билан ҳамкорликда Гулнора Каримованинг хориждаги обрўси устида “ишлаб”, Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи ва “Telia Sonera” компанияси ўртасида амалга оширилган  молиявий фирибгарликларни фош этишда жонбозлик кўрсатишди.

Эндиликда Швеция, Франция ва Швейцария прокуратуралари Гулнора Каримованинг ҳисоб-рақамлари ва маблағларига ўзига хос “ов” эълон қилгач, бунинг натижасида каримовлар оиласига тегишли умумий бойликнинг бир неча миллиард доллари қўлдан кетиши хавфи туғилгач, Ўзбекистон президенти нафақат ушбу миллиардлар тақдири, балки “Аргентина” махфий лойиҳасининг муваффақиятли амалга ошиши хусусида ҳам ташвишга туша бошлади. Ахир, каримовлар оиласига Аргентинадан бошпана берилишининг асосий шарти ушбу мамлакат ғазнасига 6 миллиард доллар тўлашдир.

Гулнора Каримованинг барча бизнес-тузилмаларини “ёпиш” ҳақида буйруқ берган президент Ислом Каримов эндиликда ушбу бизнес-салтанат устидан тезроқ суд жараёни ўтказиб, тўнғич қизининг Ғарбдаги барча маблағларини ҳисбга олиш ва Ўзбекистонга қайтариш иштиёқида ёнмоқда. Шундан кейин Каримов бу пулларни “Аргентина” махфий лойиҳасига мувофиқ аввалига оффшор ҳудудларига, кейин эса ушбу мамлакатга жўнатиш устида бош қотирмоқда.

Бироқ, юқорида таъкидланганидек, Гулнора Каримова отасининг ва Рустам Иноятовнинг ушбу ниятларидан бехабар. Шунинг учун ҳам Гулнора Каримова отасини ҳам, Иноятовни ҳам золимликда айблаб, “Улар менинг пулларимни тортиб олмоқчи”, – деган ҳаёлга бормоқда. Гулнора Каримованинг ижтимоий фаоллигининг асл сабаблари мана шунда. Шундай қилиб…

Гульнора Каримова томонидан рақиблари томонга отилаётган “twit-ўқлар” ҳақида

Ушбу мақолада Гулнора Каримованинг Twitter.Com тармоғидаги фаоллигига ҳам тўхталишга қарор қилдик. Маълумки, президентнинг тўнғич қизи ушбу тармоқда чиқишлар қилиб, МХХдаги қийноқлар, Ўзбекистон ҳукуматинингг зулми ва бошқа муаммолар ҳақида оғиз оча бошлади. Бизнингча, унинг бу чиқишлари содда ва ҳеч нарсадан хабари йўқ одамлар учунгина сенсацион-мароқли ҳикоялардир. У-бу нарсалардан хабардор кишилар Гулнора Каримованинг ҳар бир “twit”ига табиий равишда қарши савол ёки чиқиш билан жавоб қайтаришлари мумкин.

Агар биз вақтимизни Twitter.Com тармоғида ўтказганимизда Гулнора Каримовага бир нечта саволлар билан мурожаат қилардик. Масалан, яқинда Гулнора Каримова ўз синглиси Лола ва онаси Татьяна Каримоваларни шайтоний урфларга берилганликда ва фолбинларнинг хизматларидан фойдаланганликда  айблади. Унинг бу гаплари айни ҳақиқат.

Бироқ Гулнора Каримова 10-12 йил илгари синглиси Лолани фолбинлар билан айнан ўзи таништиргани ҳақида оғиз очмаяпти. Гулнора Каримова жамоатчиликка юзланиб, каримовлар оиласида фолбинларнинг хизматларидан биринчи бўлиб айнан ўзи фойдалана бошлаганини ошкор қилса бўлмасмикан?! Масалан, синглиси Лолани қозоғистонлик машҳур фолбин Адҳам Йўлдошев билан айнан ўшзи таништирганини айтса бўлмасмикан?!

Бундан ташқари, Гулнора Каримова оммага мурожаат қилиб, Адҳам Йўлдошев билан у ўзининг “турмуш ўртоғи” Рустам Мадумаров орқали танишганини билдирса, нима бўлар экан?! Гап шунда-ки, 2005-2006 йилларда, яъни Мадумаров ва Каримовалар ўртасидаги муносабатларга совуқлик тушган пайтларда, “Дадо” гуруҳининг солисти Рустам Мадумаров қўшиқчи Юлдуз Усмонова орқали қозоғистонлик фолбин Адҳам Йўлдошевга чиқиб, ўзи ҳамда Гулнора ўртасидаги алоқаларни “илитиб” беришни илтимос қилган.

Шуни айтиш керак-ки, ушбу фолбин каримовлар оиласига айнан ўзбек шоу-бизнеси вакиллари, яъни ўзининг доимий мижозлари орқали кириб келган. Шундай ҳоллар ҳам бўлган-ки, қилган хизматлари эвазига Адҳам Йўлдошев Гулнора Каримованинг хизматларидан ҳам фойдаланган. Масалан, 5-6 йил илгари қўшиқчи Юлдуз Усмонова Адҳам Йўлдошевни овозсизлик ва иқтидорсизликда айблаб, унга: “Тошкентдаги “Истиқлол” саройида концерт беришга кучинг етмайди”, – дейди. Шунда бу гаплардан дарғазаб бўлган Адҳам Йўлдошев Гулнора Каримовага мурожаат қилиб, Юлдуз Усмонова юлдузлик касалига дучор бўлиб, ўзидан кета бошлаганидан шикоят қилади ва “кўзини ёғ босган” Юлдузни кенг саҳнадан четлаштиришни илтимос қилади.

Шундай экан, Гулнора Каримова Twitter.Com тармоғидаги ўз мухлисларига мурожаат қилиб, Юлдуз Усмоновани давлат саҳнасидан айнан ўзи ва боз устига қозоғистонлик фолбиннинг илтимосига кўра четлаштиргани ҳақида оғиз очса бўлмайдими?!

Бундан ташқари, Гулнора Каримова кенг жамоатчиликка юзланиб, Ўзбекистоннинг бутун сиёсий “чўққиси”, хусусан, Бош вазир Шавкат Мирзиёевдан тортиб майда-чуйда вазир ўринбосарлари ҳам Адҳам Йўлдошевнинг фолбинлик хизматларидан фойдаланаётгани ҳақида гапирса, нима бўлар экан?! Адҳам Йўлдошев ўзбекистонлик “йирик тадбиркор” Салим Абдувалиевнинг уйида тез-тез меҳмон бўлиб туриши ҳақида ҳам бонг урса, нима бўлар экан?!

Яқинда Гулнора Каримова ҳе йўқ, бе йўқ ижтимой тармоқларда ўзининг янги фотосуратларини эълон қилди. Ушбу фотосуратларда у исломий тарзда кийиниб, расмга тушган. Ўз фотосуратларини шарҳлар экан, Гулнора Каримова Ислом  дини аҳкомларига риоя этиши ва эрталаблари бомдод намозини ўқиши ҳақида ёзган.

Қизиқ: 2009 йил 22 декабрдан 23 декабрга ўтар кечаси Гулнора Каримова португалиялик футболчи Криштиану Роналдуни Ислом динининг қайси аҳкомларига кўра бирга ётишга мажбурлади экан?! 2009 йил 23 декабрь куни эрталаб ҳам, яъни машҳур футболчи билан ўтказилган оташин тундан кейин ҳам  Гулнора Каримова намоз ўқидимикан?!

Биз ушбу тун акс этган видеокадрларни Интернетда бажонидил эълон қилардик, лекин мазкур видеокомпроматни бизга тақдим этган манбаларимизни зарба остида қолдиришни истамаймиз. Агар Гулнора Исломовна истаса, ушбу видеоматериални МХХ Ички хавфсизлик бошқармаси бошлиғи Ҳаёт Шарифхўжаевдан ёки ўзбек махсус хизматлари раиси Рустам Иноятовдан сўраб олиши мумкин. Шундай қилиб…

Сўнгсўз

Юқорида таъкидланганидек, Гулнора Каримованиг бизнес-тузимларига қарши бошланган ҳозирги босим ва Ўзбекистон сиёсий “ошхонаси”даги алғов-далғовнинг асл сабаби Европа суди томонидан ҳибсга олиниши мумкин бўлган бир неча миллиард доллар маблағ борасидаги ташвишдир. Ўзбекистон ҳукумати томонидан бошлаб юборилган босқиндан кўзланган асосий вазифалар эса  хўжакўрсинга суд жараёнларини ўтказиш, суднинг “оламшумул” қарорларни эълон қилиш ва Ғарбда қолаётган пул маблағларини Ўзбекистонга қайтаришдир. Ушбу “ватанпарварлик” қадамларини ташлаган Ислом Каримов ва Рустам Иноятовнинг якуний мақсади эса Ўзбекистонга қайтарилган пулларни аввалига оффшор ҳудудларига, кейин эса Аргентинага эсон-омон жўнатишдир.

Шундай экан, кенг омма алдов ва нозик ҳиссиётларга берилмай қўя қолгани маъқул. Чунки бу машмашаларда романтика ҳам, ватанпарварлик ҳам, ҳалоллик ҳам йўқ!

Гулнора Каримова ҳақидаги компроматларни президентга тақдим қилишга қулай пайт топа олган, Гулноранинг пулларини ҳибсга олиб, Ўзбекистонга қайтаришни ва Аргентинага жўнатишни давлат раҳбарига ўз вақтида таклиф қилган Ўзбекистон МХХ раиси Рустам Иноятовнинг сиёсий сезгирлигига ҳам тан берсмадан иложимиз йўқ. Ахир, бу таклифларни ўртага ташлаётганда Иноятов ўзини президентнинг қизини жазоловчи шахс сифтида эмас, Каримовнинг миллиардлари ҳақида қаттиқ қайғуратган содиқ киши сифатида тақдим қилган.

Мақоламиз сўнгида: “Нега Ислом Каримов якуний бошпана сифтида бошқа мамлакатни эмас, айнан Аргентинани танлади?” – деган саволга ҳам жавоб бермоқчи эдик.

Аргентина варианти Каримовга Бухоро Яҳудийлари Умумжаҳон Конгресси раҳбарияти томонидан таклиф қилинганини эътиборга олсак, ушбу мамлакатда сионизмга хизмат қилувчи масон ложалари ва бошқа тузилмаларнинг мавқеи мустаҳкамлигига шубҳа қолмайди. Аргентина махсус хизматлари директори лавозимини 1946 йилдан бери асосан этник яҳудийлар (Рудольф Фрейд, Роберто Левингтон, Рамон Кампс, Анибаль Гордон ва бошқалар) эгаллаб келгани ҳам Аргентинада сионизм чуқур илдиз отганидан далолат беради. SIDEнинг ҳозирги директори Эктор Икацуриага (Эктор Кац) ҳам этник яҳудийдир.

Шуни таъкидлаш керак-ки, SIDE амалда Исроил махсус хизматлари МОССАДнинг Жанубий Америкадаги норасмий бўлинмасидир. Аргентина махсус хизматларининг яна бир норасмий куратори АҚШнинг Марказий Разведка Бошқармасидир. Аргентинанинг ўзи эса давлат сифатида умумжаҳон сионизмининг Жанубий Америка қитъасидаги асосий таянчидир.

Аргентина махсус хизматлари ва давлати ўз фаолияти давомида бор кучлари билан Исроил ва АҚШ ҳукуматларининг сиёсий буюртмаларини бажариб, бутун Жанубий Америка бўйлаб (Чили, Боливия, Венесуэла, Бразилия ва бошқа давлатларда) муҳолифат кучларини бостириш йўлида хизмат қилиб келганлар. Масалан, АҚШ махсус хизматларининг топшириғига кўра, SIDE жосуслари машҳур инқилобчи Че Геваранинг майитини хўрлаб, ўликнинг қўлларини кесиб, юзига кислота сепишган.

Шуни ҳам эсдан чиқармаслик керак-ки, Аргентинанинг молиявий даромад олиш манбаларидан бири барча тоифадаги мустабид ва жиноятчилар учун пуллик сиёсий бошпана беришдир. Хусусан, Иккинчи жаҳон урушидан кейин Аргентина ҳаттоки нацизм Германияси лидерларини ҳам ўз бағрига олиб, уларга Аргентина паспорти ва сиёсий бошпана берди, бу “илтифот” учун улардан катта маблағлар ундириб олди.

Бухоро Яҳудийлари Умумжаҳон Конгресси раҳбари Борис Қандов президент Ислом Каримовга осойишта умр кечириш учун энг бехатар мамлакат сифатида Аргентинани айнан шу сабаблар туфайли таклиф қилди.

Ислом Каримов ва каримовлар оиласининг Аргентинага иложи борича тезроқ жўнашидан ўзбек махсус хизматларининг бошлиғи Рустам Иноятов ҳам манфаатдордир. Шу сабабдан Иноятов “Аргентина” махфий лойиҳасининг биринчи, яъни молиявий босқичини тезроқ бошлаш ишқида ёнмоқда. Ислом Каримов ва каримовлар оиласи ўз ташаббуси билан Аргентина томонларга қоча бошлашини тезлаштириш учун эса Иноятовнинг “идора”си ўзига хос “оммавий тартибсизликлар ва аксилҳукумат чиқишларини” уюштирса кифоя.

Воқеалар шу зайлда давом этадиган бўлса, Иноятов Ўзбекистоннинг ягона ва амалий хўжайинига айланади. Ҳодисаларнинг шу йўсинда илгарилаши Иноятов учун Ўзбекистоннинг сиёсий бошқарувини ўз аймоғидан чиққан одамга эркин бериш имкониятини яратиб беради.

Усмон ҲАҚНАЗАРОВ,

сиёсатшунос

Русчадан www.uzxalqharakati.com сайти таржимаси