ТИШ ОҒРИҒИ

ТИШ ОҒРИҒИ
76 views
18 November 2013 - 10:51

stomatologМенинг тишларим яхшигина эди, ҳаммаси бут-бутун, ҳач оғримайди. Фақат битта камчилиги бор, юқориги қозиқ тишлар бир оз олдга туртиб чиққан. Буни ҳалқ орасида “Ўғри таш”-дейишади.

Хуллас, шу ўғри тишлар менинг “ҳуснимни” бузиб турар эди.

Маслаҳатчиларнинг гапларига кўра, бу тишлар олдириб ташланса, бошқа тишлар сурилиб, ўрни тўлиб, тишлар тeп-текис бўлиб қолар экан. Демак, мен бус-бутун тишларимни олдиришим керак. Аммо, айтингчи, ким тиш дўхтиридан қўрқмайди? Менимча ундан қўрқмайдиган одам бўлмаса керак. Иккинчи масала: Саддам Хусейн қўлга тушган ва олий жазога ҳукм қилинганини эшитган эдим.  Бу жазо, осиб ўлдириш эканлигини ҳам эшитиб, мен жуда ғалати аҳволга тушиб қолдим. –Қандай қилиб, ҳали айтарлик ёш, навқирон, бақувват инсонни ақлу-хуши жойида, инсон осиши, яъни ўлдириши мумкин.

Ахир, Аллоо Таолоо яратган бир мўжизани биз оддий ҳаракат, арқондан сиртмоқ ясаб, унинг ьўйнига солиб, оёғи остидан табуреткани уриб, олиб ташлаб, кунфая кун қилсак? Қандай қилиб ўзимизнинг онгу-шууримиз билан етиб бўлмайдиган, “ҲАЁТ” аталмиш бетакрор, олам каби бир сирли,  ақл билан яратиб бўлмайдиган нарсани бир ҳаракат билан чилпарчин қила оламиз? Қандай қилиб, нафас олиб турган, ҳар бир хужайрасида ҳаёт лоппиллаб турган тирик вужудни битта арқон солиш билан бир уюм гўштга айлантирамиз?! Бу саволлардан мен ақлдан озаёздим. Мен истайманми, йўқми, бу ҳаёт ўз тартиб қоидаларига биноан давом этаверар экан.

Мана, ўғри тишларимни олдириб ташладим, Саддам Хусейнни эса осб ўлдиришди. Бу хаётнинг шафқатсиз қоидада давом этаётганлигини билдиради. Тиши оғриган, аммо ҳали тиш дўхтирига бормаган одам, доим хавотирда юради. Одамлардан қайта-қайта сўрайди, нима бўлади, қандай бўлади, оғрийдими, қандай оғрийди? Одамлар эса албатта ўз қаҳрамонлигини кўрсатишга интилиб, қўшиб-чатиб, ваҳима билан тиш олдириш, солдириш процессини тасвирлаб берадилар.

Саддам Хусaйнни осиб ўлдиришди, мен уни осиш жараёнининг видеосини кўрдим. Сиз ҳам кўрган бўлсангиз керак. Кўриш жараёнида сиз ҳам мен каби инсониятга, шу қабиҳ амалиётни бажараётган “инсон”ларга нисбатан нафрат, ўзимизга нисбатан надомат сезгандирсиз?

Бор йўғи 3-4 минут давом этадиган кадрлар… мана, Саддамни олиб келишаяпти. Мана ҳукм ўқилаяпти. Мана, унинг бўйнига солинадиган, йўғон арқон, сиртмоқ. Мана Саддамга Қуръон тиловат қилинди. Мана Саддам калима келтираяпти, жаллодла арқонни унинг бўнига солишар экан, негадир арқон билан бўйин орасига рўмолча қўйишаяпти. Кадрда шарақлаган овоз эшитилди, бир неча сониядан кейин Саддамнинг жонсиз танаси кўрсатилди. Одамлар муқаддас араб тилида нималарнидир айтиб, ҳайқириб туришибди.

Тиш солдиришга борганингизда ҳам, аввал навбат кутасиз, навбат келгач худди Саддам сиртмоққа яқинлашиб бораётган ҳолатдагидай, юрак увишиб, креслога ўтирасиз. Врач келади, оғзингизни очасиз. У оғзингизни текшириб бўлиб, керакли жойга нина санчади… процесс кетди… вақт ўтиб, тишларингиз теп-текислигини кўрган бошқалар тиш солиш қандай бўлишини сўрашади. Сиз эса қўшиб-чатиб, ўз қаҳрамонлигингизни кўрсатишга интилиб….

Ҳа, зулм кучайгандан кучайиб бораяпти. 24 йиллик умримиз гам-алам, азоб-уқубат, хўрлик, тушкунлик ичида ўтди. Биз эса, “Қўй тинчлик керак!”-деб, ўғри тишларимизни рўмола билан беркитиб, Саддамларни қатл этишнинг нақадар жирканч нарса эканлигини ўйлаган ҳолда яшаб келаётирмиз. Тинчлик, тинчлик, тинчлик!…. Тиш эса ҳар тун оғриб, азоб беради. Биз эса эртага, тонг отса

[07:24:12] Эркин: албатта дўхтирга бориб олдириб ташлашни ният қиласиз. Эрталаб эса янги кун ташвишлари билан андармон бўлиб, яна тиш олдириш қолдирилади. Қизиқ ҳолат. Инсон психологияси шунчалар мураккаб. Тинчлик, хотиржамлик тилайман! Бу одатий сўзлар бизнинг психологиямизга ўрнашиб қолган. Гўё тинчлик бузилса, ҳамма нарса остин-устун бўлиб кетадигандай. Зулм – тинчлик, бу икки қарама-қарши, бир-бирини инкор этувчи ҳолатларни биз қўшиб қўйдик. “Зулм бор, аммо тинчлик ҳам борда!”

Бу”тинчлик”да болангизнинг қоронғи, совуқ уйда, оддий нон-чой билан ўтаётганлиги, тонг отар-отмай ибтидоий даврлардагидек ўчоққа таппи қалаб, чой қайнатиш, қора ундан пиширилган, суви қочган нон билан кифояланиб, эски президент туҳфаси бўлмиш портфелни кўтариб кетаётган, рангпаргина болларингизга қараб, Худога шукр, тинчлик бўлсин,деб қўйишингиз.

Замон ўзгарди, тиш арралаш, таъмирлаш, солдириш шу қадар ривожланиб кетдики, агар тиш  солдиришга байрамга боргандай кайфиятда борасиз,-десам ишонаверинг. Замон ўзгарди. Бугун ҳар қандай жиноятчини осиб, отиб, токка солиб ўлдириш ўрнига замонавий жиҳозланган, ўмрбод сақланадиган қамоқхоналар мавжуд. У Чикотилло бўладими, Саддамми, Каддафими, бир умр, шу қамоқда қилган гуноҳларига тазарру қилиб ўтишади. Мана энди сизни инсониятнинг нақадар тубанлиги масаласи тинч қўяди. Энди сизнинг қўлларингиз қонга бўялмаган, энди сиз инсонсиз. Зулм остида яшаб келаётган миллатдош, ватандошлар. Албатта, бу зулмдан қутилиш керак. Албатта биз ўз инсоний қиёфамизга қайтишимиз керак. Албатта биз чет элларда хўрлик, зорликда юрган гастербайтерларимизни, танасини савдога қўйган аёлларимизни ўз она ватанимизга, Ватан бағрига қайтариш, қайтарганда ҳам тинч, осуда, гўзал ҳаёт қучоғига қайтаришимиз лозим.

Албатта, сендан ҳаракат-мендан барaкат, деган нақлга амал қилиш, эулм ўчоғи бўлган Каримов оиласи ва ҳамтовоқларидан қутилиш керак. Бу бутун ҳалқ бир тан-бир жон бўлиб кўчага чиқиши, бир-бирининг кўзига ифтихор билан қараш, бир-бири билан фахрланиш орқалигина бўлади.

Буни инқилоб дейдилар.

Албатта, бир оз тинчликдан, лоқайд тинчликдан воз кечишга тўғри келади. Лекин натижа ўлароқ, биз ҳаммамиз қўйлар тўдасидан инсонлар жамиятига айланамиз. Мақола бошида айтгандай тишларимиз бут, қўлларимиз тоза ҳолда бўламиз.

Биз урушга қаршимиз, Аммo бу зулмдан қутилиш учун ҳаракат керак. Ўзбекистон Халқ Ҳаракати мана шу йўлда сизга кўмакдош бўлади.

Албатта, баъзиларнинг миясига ўрнашиб қолган, уззу кун телевидение орқали кўрсатилаётган қонли кадрлар бизни чалғитади. Биз инқилобни шундай тасаввур қилиб ўрганиб қолганмиз. Ва бундан ваҳимага тушамиз. Аммо замон ўзгараяпти. Алмисоқдан қолган услубларнинг ўрнини янги, замонавий технологиялар эгаллаяпти.

Шу сингари жаноб Мухаммад Солиҳ бошчилигидаги ЎXҲнинг Ўзбекистон ичидаги тизилмаси ҳам замонага мос имкониятлар билан ҳаракат қилиш имкониятига эга тизилмага айланган. Унинг таркибида ақл фаросатда замонамизнинг илғор ғоялари билан иш олиб борувчи мутахассислар йиғилишган. Улар сиз билан биргаликда зулм машинасидан қутилиш механизмини ишлаб чиқиб, қўлини ҳаракатга келтириш тугмачасида тутиб турибди.

ҲАРАКАТ МЕХАНИЗМИ

30 миллионлик аҳолига эга давлат, Ўзбекистон Марказий осиёда энг етакчи давлат ҳисобланади. Саноат инфраструктураси ривожланган, улкан моддий ресурсларга эга бўлган жумҳурият. Аҳолиси интеллектуал жиҳатдан ривожланган. Бугунги кунда иқтисодий қийинчиликлар гирдобида қолган халқнинг деярли 30 фоизи эмиграцияда. Ватанда қолганлар эса Каримов зулми остида охирги чегарага етиб қолган. Хукумат кейинги кунларда ўлим талвасаси, агония ҳолатида. 24 йилдан бери халқ қонини ичб тўплаган бойликларини сақлаб қолиш мақсадида Гулнора-Твиттер-Иноятов- Каримов-Одил суд-Бойликларни юртга қайтариш-Аргентина музокаралаи…сценарийсини ижро этишаяпти.

Демак, уларнинг шу даврда халқ билан ишлари йўқ. Ўзинг учун ўл етим. Яшайсанми, ўласанми, очмисан-тўқмисан, ишлари йўқ. Демак, халқ ўз ҳолига ташлаб қўйилди, жамият қонунларига кўра, хаос албатта янги тартибни келтириб чиқаради.

Бугунги хаос анархияга айланиб кетмаслиги учун халқ бирлашиши, керакли йўналишни белгилаб, ҳаракат қилиши керак.

Ўзбекистон Халқ Ҳаракати халқ бирдамлиги асосида кураш йўлини белгилаб олди. Каримов зулм машинаси ич-ичидан емирилаётганлиги маълум ва ошкор бўлди. Куч ишлатар, қонун чиқарувчи, бажарувчи орган рахбарлари Каримовдан ўрнак олган ҳолда, йиққан терган бойликларини халқ кўзидан узоқроққа яширишга уриниб ётишибди. Улар билишадики, бу хукумат ўз умрини яшаб бўлди. Энди у ўз ходимларини эмас, ўз ўзини ҳам сақлаб қололмайди. Ота боласини, бола отасини тепкилаб бўлсаям жонини сақлаб қолиш ниятида. Шу вазиятда халқ оммаси кўчага чиқадиган бўлса, Каримов  Аргентинсига жўнаб қолади. Чунки у ошини ошаб, ёшини яшаб бўлди. Унга энди на ҳокимият, на халқ, на ватан керак. У энди қолган умрини, бирор тинч гўшада,халқ қони эвазига йиққан боликлари устида, эртаклардаги аждаҳо мисол ўтказиш ниятида. 20 миллиард долларга ўз халқини сотган иблис қочаётир. Биз эса бу ҳолатга ўз таъсиримизни ўтказиш имкониятига эга бўлишимиз зарур. Яъни, ҳукумтни одил, халқпарвар, иймо-эътиқоди мустаҳкам инсон теварагида жипслашиб, бундан буён элимизни хорлик, эорликка мубтало қилмайдиган ҳукуматга эга бўлишга ҳаракат қилишимиз лозим. Ўзбекистон Халқ Ҳаракат шу мақсадни кўзлайди ва амалга ошириш учун барча имкониятларни ишга солади. Токи эулмкорлар абадул абад таназзул гирдобида ғарқ бўлсинлар. Халқ эса чин инсоний ҳаёт кечириш имониятига мушарраф бўлсин.

Р. S.

Тишинг оғрияптими? Дўхтирга бор. Асосийси бошлаш, процесс бошландими, у ёғига вазият ўз ўзини бошқариб кетаверади.

Иншооллоҳ, ҳақ йўл бизнинг йўлдир!

 Эркин Садриев