Усмон Ҳақназаров: Тошкентдаги бутиклар ва Гулнора Каримова ўртасидаги молиявий муносабатларнинг чизгиси аниқланди

Усмон Ҳақназаров: Тошкентдаги бутиклар ва Гулнора Каримова ўртасидаги молиявий муносабатларнинг чизгиси аниқланди
65 views
22 November 2013 - 8:26

Glamour1-300x239Гулнора Каримова томонидан мувофиқлаштирилиб келинган “Fond Forum” фаолияти юзасидан ўтказилаётган комплекс текширувлар жараёнида Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи ва Тошкентдаги нуфузли бутиклар ўртасидаги молиявий муносабатларнинг чизгиси аниқланди. Текширувларнинг дастлабки натижаларига кўра, жамғарма фаолиятига хомийлик қилиш эвазига пойтахтдаги бутиклар ўзларининг сўм маблағларини эркин айирбошланадиган валютага конвертация қилиш ҳуқуқини олиб келишган. Шундай қилиб…

Конвертация эвазига қилинган хомийлик

Молиявий ҳамкорликнинг бундай чизгиси “Fond Forum” ҳамда “Glamour”, “Mango”, “United Colours of Benetton”, “Аты-Баты”, images“Zara” каби таниқли бутиклар ўртасида ташкил қилинган. Бундай ҳамкорлик ишларида иштирок қилган ҳар бир бутик Гулнора Каримованинг талабига кўра жамғарма ҳисоб-рақамига 100 мингдан 300 минг АҚШ доллари миқдорига тенг сўм маблағларини ўтказиб келган. Эвазига эса бутиклар жамғармага ажратилган маблағлардан икки ва уч маротаба катта маблағларни хорижий валютага конвертация қилиш ҳуқуқи ва имкониятига эга бўлишган.

images-1Бу ишларнинг асосий ижрочилари Гулнора Каримова ва Акбарали Абдуллаев бўлишган. Акбарали Абдуллаев президентнинг тўнғич қизи ва пойтахт бутиклари ўртасида воситачи вазифасини бажариб келган. Гулнора Каримованинг асосий вазифаси эса Ўзбекистон молия вазирлигига мурожаат қилиб, бутикларнинг сўм маблағларини конвертация қилиш масаласини илгари суриш бўлган. Дўконлар сўралган пулларни “Fond Forum” ҳисоб-рақамига туширишлари билан  Гулнора Каримова конвертация масаласи бўйича молия вазирининг ўринбосари Татьяна Гуськовага мурожаат қилган. Ўз навбатида Гуськова президентнинг тўнғич қизи томонидан берилган топшириқларни бекаму-кўст бажариб келган.

Дастлабки ҳисоб китобларга кўра, Гулнора Каримова ва унинг жамғармаси билан ҳамкорлик қилиб келган бутиклар учун Т. Гуськова жами 550 миллион долларлик маблағни конвертация қилишга розилик берган. Молия вазири ўринбосарининг мазкур масала бўйича қарорлари қонунга зид равишда чиқарилган. Чунки Ўзбекистон президенти фармонлари ва Вазирлар Маҳкамаси қарорларига биноан фақат стратегик аҳамиятга эга бўлган озиқ-овқатлар (ун, шакар, ўсимлик ёғи ва ҳоказолар), ишлаб чиқариш ускуналари ва бошқа шунга ўхшаш нарсаларни олиб кириш учун мўлжалланган маблағларгина хорижий валютага конвертация қилиниши мумкин.

Албатта, бутикларда сотилиб келинган кийим-кечаклар на стратегик аҳамиятга эга озиқ-овқатлар, на ишлаб чиқариш ускунаси турига киради. Лекин Татьяна Гуськова Гулнора Каримованинг “илтимос”ларига кўра пойтахт бутикларининг маблағларини конвертация қилиш ҳақида буйруқлар чиқариб келган.

Давом этаёган текширувлар жараёнида яна шулар аниқланди-ки, конвертация ҳуқуқини қўлга киритган бутиклар иложи борича каттароқ миқдордаги пулларни конвертация қилиш мақсадида банкларга “ёт” нақд пулларни, яъни бутикларнинг савдосига алоқаси бўлмаган пулларни савдолардан тушган пуллар сифатида топшириб келишган.  Бундан ташқари, бутиклар пулларни нақдлаштириш каби жиноий чизгилар бўйича нақд бўлмаган маблағларни сотиб олиб, кейинчалик хорижий валютага конвертация қилиб келишган.

Бошқача айтганда, молиявий ҳамкорликнинг ушбу чизгиси ҳар иккала томон учун – Гулнора Каримова учун ҳам, бутиклар учун ҳам – фойдали бўлган. Бундай ҳамкорликдан давлатнинг валюта заҳиралари зарар кўрган холос. Шундай қилиб…

Қора булутлар

rayhonЯкунига етаётган комплекс текширувлар натижасида фақат юқорида номи келтирилган бутикларнинг устида эмас, балки Ўзбекистон давлат бюджетидаги валюта маблағларни олди-орқасига қарамасдан тарқатган молия вазирининг ўринбосари Татьяна Гуськованинг устида ҳам қора булутлар пайдо бўлди. Таҳминларимизга кўра, ушбу ва бошқа қилмишлари учун Гуськова жиноий жавобгарликка тортилса керак.

Гулнора Каримовага тегишли “Fond Forum” ва бошқа лойиҳаларнинг фаолияти комплекс текширувдан ўтказилгандан кейин баъзи қўшиқчи ва бастакорларнинг, айниқса “Гули опа”сидан хорижий валютада нақд гонорарлар олиб юрган санъаткорларнинг ҳам тинчи бузилди. Хусусан,  Райҳон Ғаниева, Жаҳонгир Позилжонов, Алишер Узоқов, Абдуҳошим Исмоилов, Дилноза Кубаева ва бошқа актёр, қўшиқчи ва бастакорлар нақд валютада гонорар олганлик масаласи бўйича сўроқ қилиндилар.IMG_12541-300x225

Таниқли санъаткорларнинг бундай қийин аҳволга тушиб қолганликлари юзасидан афсус билдирган ҳолда шуни ҳам холисона айтиш кера-ки, “қудратли Гули”нинг кўмагидан фойдаланган баъзи шоу-бизнес юлдузлари одамлар ва ҳамкасблари билан қилган кундалик муносабатларда ўз “опа”сидан ўрнак олиб, атрофдаги кишиларга нисбатан беҳурмат ва беписанд муносабатда бўлиб келганлар.

indir-1Мисол тариқасида актриса Дилноза Кубаевани келтириш кифоядир. Гулнора Каримованинг ҳайрихоҳлигидан фойдаланган Дилноза Кубаева нафақат Миллий театрдаги (собиқ Ҳамза номидаги театрдаги) ҳамкабслари, балки ушбу театр раҳбариятини ҳам бир тийинга олмай келган. Жумладан, театр директори, Ўзбекистон халқ артисти Ёқуб Аҳмедов айнан Дилноза Кубаеванинг шикояти ва кейинчалик Гулнора Каримованинг талаби билан ишдан олинганди. Чунки Ёқуб Аҳмедов Кубаевани спектаклларга доим кеч қолишлари ва баъзи спектакллар постановкаларини қолдирганлиги учун жазолашга уриниб кўрган эди.

“Опа”сининг қўллашларини ҳис қилган Дилноза Кубаева репитицияларга боришни тўхтатган, “Мен фақат спектаклларнинг 1015-300x204постановкасига келаман”, – деб, театр раҳбарияти олдига ўз шартини қўйишгача борган. Миллий театр раҳбарияти унинг бу шартига мажбуран розилик билдирганда эса Кубаева постановкаларга кеч қолиб, постановкаларни қолдира бошлади.

indir-2Энди Дилноза Кубаева Гулнора Каримованинг қўлларидан хорижий валютада нақд гонорарлар олганлиги учун мамлакат тергов идоралари олдида жавоб берса, Миллий театр жамоаси ва раҳбарияти олдида “Гули опа”сининг олтин даврида кўрсатган “ҳунарлари” учун жавоб беради. Гулнора Каримованинг теварагида ўралашиб юрган бошқа шоуменларни ҳам шу қисмат кутмоқда. Шундай қилиб…

Сўнгсўз

Таҳмин қилинганидек, Гулнора Каримовага қарши бошланган иш ҳукуматга керак бўлган тезликни imagesпоглолиб улгурди. Гулнора Каримова билан боғлиқ одамларни ҳисбга олиш ва сўроқ қилиш ишлари кундан кунга ортишига ҳеч шубҳа йўқ. Эслатиб ўтамиз, ушбу ўйиндан кўзланган асосий мақсад Гулнора Каримовани жазолаш эмас, балки президентнинг тўнғич қизига тегишли хорижий маблағларни ҳибсга олиш, Ўзбекистонга қайтариш ва сўнгра Аргентинага жўнатишдир. Шу сабабдан бу ўйин натижасида ўйиннинг фақат иккинчи даражали иштирокчилари жабр кўришади, унинг асосий ўйинчиси – Гулнора Каримова – эса жиноий ишдан ҳам, кутилаётган суд жараёнидан ҳам амалда ҳеч қандай зарар кўрмайди.

Усмон ҲАҚНАЗАРОВ,

сиёсатшунос

Русчадан www.uzxalqharakati.com таржимаси