ЕРТЎЛА ҚЎШИҚЛАРИ

ЕРТЎЛА ҚЎШИҚЛАРИ
155 views
24 November 2013 - 11:25

Tanju Okan – Öyle Sarhoş Olsam ki | izlesene.com

70-йиллар бошида биз туркчиларнинг кичик даврасида Туркиялик ҳофиз Тонжу Оканнинг “Шундай сархуш бўлсам-ки, бошқа ҳеч уйғонмасам” , деган қўшиғи кўп тингланар эди. Бу қўшиқ бизнинг, сархуш бўлиб Оллoҳни излаётган даҳрийларнинг ички дунёсини ифодалар эди гўё. Бу қўшиқ аввал ҳайкалтарош Собиржон, сўнгра рассом-кандакор Омон Азиз ертўлаларида янгради…

“Йўлнома” китобидан олинган қуйидаги парча ўша изланиш йилларидан ёдгор бўлган шу Тонжу Оканнинг қўшиғига бир изоҳ деса бўлади:

“..Етмишинчи йиллар бошида бизнинг тўпланадиган жойимиз
кандакор Омон Азизнинг Чилонзордаги ертўласи эди. Бу устахонада Омон Азиз билан Собиржон деган ҳайкалтарош йигит шларди. Давра унча кенг эмасди, гурунгларда доим рассом
“..Етмишинчи йиллар бошида бизнинг тўпланадиган жойимиз кандакор Омон Азизнинг Чилонзордаги ертўласи эди. Бу устахонада Омон Азиз билан Собиржон деган ҳайкалтарош йигит ишларди.
Давра унча кенг эмасди, гурунгларда доим рассом Исфандиёр, доим раҳматли Шуҳрат Абдурашид, доим олим Бегжон Тошмуҳаммад, албатта Рауф Парфи, баъзан бошқалар ҳозир
эдилар.
Бир куни фожеа юз берди ва Собиржон ертўлада ўзини осиб қўйди, Оллоҳ раҳмат қилсин. Бу воқеадан сўнг Омон Азиз “Руставели” кўчасидан бошқа ертўла топди ва мажлисимиз ўша ерга
кўчди…

Бу гўзал дунёнинг ҳиссиёти!
Жозибаси инсонни қулга айлантирган ҳиссиёт. Жозибаси пардага ўхшайди, орқасида қўрқинчли бир абадият. Қўрқинчли, чунки, инсонлар унинг нима эканлигини билмайдилар.
Тўғрироғи, билишдан қўрқадилар.

“Бу ёққа кел, қўл қўй, имзо чек,
Мана шу умр сенга ҳадия.
Қўрқма, ҳеч ким сўрамаяжак,
Нега келдинг дунёга?», дея…
Пулинг бўлса Эркни сотиб ол,
Тортиб олгин пулинг бўлмаса.
Ерда юргин, судрал бемалол,
Осмонда уч, кўнглинг тўлмаса.
«Нега келдим дунёга?», дея
Сен ўзингдан сўрама фақат–
Бу савол даҳшатли бомбадай
Ман этилган заминда абад! “(1983)

Одамлар «мен дунёга нима учун келдим?», деб ўзларидан сўрашга қўрқадилар. Мен ҳам қўрқардим. Етмишинчи йил бошларида фаранг олими Блез Паскалнинг китобидаги бир фикр диққатимни тортди. Сўзма сўз эсимда йўқ, маъноси тахминан шундай эди: «Инсон ўзининг бир пайтлар нақадар юксакликдан йиқилганини англаши учун бу дунёда яшайди».

Бу диний фикр мендаги қўрқувни деярли йўқ қилди. Қўрқув – жоҳиллик меваси. Мен етмишинчи йилларнинг интеллектуал жоҳилият талабаларидан бири эдим ва Паскалнинг фикри менга
буюк кашфиёт бўлиб кўринган эди.
Албатта, Қуръони Карим борлигини билардим. Аммо унда нафақат инсоният тарихи ва келажаги, балки, ҳар бир «қуриган япроқнинг тарихи» ҳам ёзилганини билмасдим. Агар билганда эди,ақлимга сиғдира олмасдим, чунки бу ҳодиса инсон ақлига сиғмайди.
Бу Китоб пойига етиб келгунча юзлаб ширк тўла китоб босиб ўтишга тўғри келди. Диний тарбиям йўқ эди, деб ўзимни оқламаяпман, буларни ёзаркан, тавба қилаяпман фақат.

Шеър менинг тарбиячим эди. Аммо у таянч нуқтаси эмас эди.
Эл қатори, мен ҳам бир таянч нуқтасига муҳтож эдим. Чунки, эл
қатори мен ҳам адашганлардан бири эдим.

“…Эҳтирос қамчиси остида дир-дир
Титраётган туядай, тушов оёқда,
Юришга мажбурмиз, юрмоққа мажбур,
Билмай, мағриб қайда, машриқ қаёқда”.

(«Адашганлар қўшиғи», 1983)

Бу изтироб худди қадимги юнон файласуфи Пармениднинг изтиробига менгзар эди. Парменид шундай нола қиларди: «Эй, худолар, мен сиздан ҳеч нарса сўрамайман, менга фақат битта
Собитлик беринг. Бу тинмай ўзгараётган, ҳар турли рангларда товланаётган беқарорлик денгизида менинг ёпишиб олишим учун бир оғоч – бир барқарорлик, бир собитлик беринг!», деб ёлворарди шўрлик.
Лекин унинг нолалари беҳуда эди, чунки, у собитликни Оллоҳдан эмас, худолардан сўраётган эди. Парменид политеизм (кўпхудолилик) замоннинг қурбони эди. Аммо ўзи англамаган
ҳолда, Оллоҳни, бутун оламларни яратган ягона Оллоҳни – ягона таянчни излаётган эди.
Бундай таянчни совет даврида ўз динидан узоқлаштирилган одамлар ҳам излай бошладилар. Менга ўхшаганлар учун шеър бу изланишда воситачи эди. Шеър изланиш изтиробидан чарчамаслик учун бир танаффус эди. Шеър ташқарисида чексиз, юракни
орзиқтириб юборувчи бўшлиқ бор эди.

Бу бўшлиқ бизнинг жондан севган дунёмиз эди. Жозибаси қўрқинчли дунё.

“…Яна ўша давра, яна ўша май
Қуйилар ва парда тортар кўзингга
Ва яна иккинчи қадаҳ бўшамай,
Даҳшатли бир бўшлиқ тўлар кўксингга!
Шунда «чўрт» узилар давра лангари,
Муаллақ қолади қадаҳу қошиқ.
Қоронғида қўрққан бола сингари,
Ичингдан отилиб чиқади қўшиқ!
Кўзларинг олдида олис бир воҳа,
Овозинг етмайди, қуршайди лабинг,
Қўналға тополмай, учади оҳанг,
Юртидан қувилан сор бургут каби.
Овозинг бўғилса, қирилса томоқ,
Кўзларингдан оқа бошлайди қўшиқ.
Сен учун қўрқинчли энди тўхтамоқ,
Тўхтасанг, шу заҳот ютади бўшлиқ!”

(«Бир ухлаб турсанг бас», 1981)

Аммо тинмай қўшиқ айтиш мумкин эмас эди, тинмай йиғлаш
ёхуд тинмай қаҳ-қаҳа отишнинг иложи йўқ эди. Қалб бир
осойишталик истар, қутурган эҳтирос денгизида ҳалок бўлмаслик
учун бир таянч истар эди. Инсонга муҳаббат, санъатга муҳаббат,
ҳатто миллатга, ватанга муҳаббат ҳам қалбга бу таянчни бера
олмасди. Қалб бир сўқир каби буюк изтироб ичида пайпасланар ва
ўзининг асл кимлигини ахтарарди. Бир овоз унга «мен сенга ўқ
томирингдан ҳам яқинман!», дея шивирларди, аммо у овоз
соҳибини кўра олмас эди.

“Бир куч бордир тепада шаксиз,
Бир улуғ қудрат бор, мавжуд муаққақ,
Йўқса, не ўзимни сезаяпман ожиз,
Йўқса, нега бунча титрайди юрак?”

(«Демак», 1983)

Етмишинчи йилларда бу мажҳул сезгини жуда кўп ёш
шоирлар яшаганига аминман. Аммо бу сезги шеъриятда ҳеч қачон
лейтмотив бўлмади. Гўё шеър, ўз йўлидан, уни ёзганлар ўз йўлидан
юрарди. Шеър руҳоний бўлиши мумкин эди, аммо биз бундай
бўлишимиз мумкин эмас эди. Биз ғурурнинг асирлари эдик. Тўғри
сўзни сўйлаш ғурури, жасорат билан сўйлаш ғурури, ҳеч кимга ҳеч
қачон бўйин эгмаслик ғурури, дўстга садоқат, душманга нафрат
ғурури ва ҳаказо. Хуллас, биз бир олийжаноблар эдик, лекин сўқир
қалб буни тан олмас эди ва ўзига таянч ахтаришда давом этарди:

“Биз, ахир, ҳеч кимни ўлдирмадик-ку,
Лекин нега бизнинг қўлларимиз қон,
Гуноҳ қуши турар бош узра мангу,
Ёнаётган авлиёдай чирпинар виждон?”

(«Адашганлар қўшиғи», 1983)

Чунки, бизнинг ўша саналган барча олийжаноб
фазилатларимиз ҳавода осилиб турарди. Бу фазилатларни қўядиган
бир гўша, бир меҳроб йўқ эди. Бу фазилатларни қайд этадиган бир
ҳакам, уни қабул қилиб оладиган ҳеч ким йўқ эди. Биз бу
жавоҳирларни ҳавоий ғурурга омонот этгандик. Қалб, шу боис
ёнаётган авлиёдай чирпинарди, шу сабаб гуноҳ қуши кетмасди
устимиздан. Биз яхшилик ва ёмонлик нима эканини билардик.
Аммо яхшилик қиларкан, уни ғурур ризоси учун қилардик.
Ёмонликдан ўзимизни тияркан, ғурур ризоси учун тиярдик. Лекин қалб бу фаолиятнинг янглиш эканлигини англарди.
У жиддийроқ иш билан шуғулланарди. У ўзининг қайси юксакликдан йиқилиб тушганини чамаларди. У ўзининг қибласини ахтарарди. Қалб бутун оламларни бор қилган Оллоҳ ризосини истарди”.

(“Йўлнома”, 2013 .Истанбул нашри)

Муҳаммад Солиҳ

Porno Gratuit Porno Français Adulte XXX Brazzers Porn College Girls Film érotique Hard Porn Inceste Famille Porno Japonais Asiatique Jeunes Filles Porno Latin Brown Femmes Porn Mobile Porn Russe Porn Stars Porno Arabe Turc Porno caché Porno de qualité HD Porno Gratuit Porno Mature de Milf Porno Noir Regarder Porn Relations Lesbiennes Secrétaire de Bureau Porn Sexe en Groupe Sexe Gay Sexe Oral Vidéo Amateur Vidéo Anal

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi