ЙЎҚ НАРСАНИНГ БЎШЛИҚДАГИ ХАОТИК ҲАРАКАТИ

ЙЎҚ НАРСАНИНГ БЎШЛИҚДАГИ ХАОТИК ҲАРАКАТИ
66 views
26 November 2013 - 8:12

Бу ажойиб фикрни ўқиган бўлсангиз, тушунгандирсиз. Чунки фикр тушунарли. Йўқ нарсанинг бўшлиқдаги хаотик, яъни тартибсиз ҳаракати тўғрисида гап кетаяпти. Тушунишгаку тушунгандирсиз, аммо тасаввур қилишга келганда….

Тасаввур йўқ.

Чунки тасаввур қилиш элементлари йўқ. Йўқ нарсанинг тасаввури ҳам бўлмайдида. Айниқса, унинг бўшлиқдаги ҳаракатини!

Ғалчалигим учун узр! Бошқача йўл тутолмадим. Мустақилликнинг бахт элчиси бўлмиш “Ҳумо” қушининг қилган ишларини кўриб, ушбу фикрни туғдим.

Оббо, мен эркакманку, нима деяпман ўзи. Эркак ҳам туғадими?! Ҳа, бўлари бўлди, йўқ нарса бўшлиқда ҳаотик ҳаракат ҳам қилади, эркак ҳам туғади, “Ҳумо қуши” ҳам бахт келтиради.

Тоғларимиздан ковлаб олинаётган олтинлар, ер қаридан фонтан бўлиб отилиб ётган нефтлар, вошшиллаб чиқаётган газлар, тонна-тонна буғдою, пахталарнинг халқимизни нақадар бой-бадавлат қилиб юборганини кўргандан кейин шундай хулоса чиқардим.

Буниси ҳали ҳолва, айниқса бизни келажакда кути-и-иб турган “Буюк давлат”ни ўйласам, ўрислар айтгандек “Штаны полное счастья” яъни бахтим тўкилиб кетмаслиги учун иштонимнинг почасига жияк тақиб, бойлаб олишимга тўғри келади. Ўзбекистонда “хизмат” кўрсатган, Ўзбекистон “ҳалқ” артистлари, шоирлари, арбобларнинг тўлиб тошиб, юртимиздаги бахт-саодатни куйлашларини кўриб туриб, мен ношукур банда шундай бахтли замонда нималардан нолиб юрибман, деб сўрайман ўзимдан ўзим.

Ўзимдан сўрайман,  бошқалардан сўраб бўлмайди. Бошқалардан сўрасанг… Ўзбекистон аҳолиси, тахминий статистикага кўра,  Ўзбекистон аҳолиси 30 милиондан ошиқ. Ундан 700 минги мелиса. Ҳар бир мелиса бўлимида  ўртача 10 тадан “қулоқ” бор.

Агар кўпайтириш, қўшиш, бўлиш, айириш амалларини бажарсак, Ўзбекистонда 7 миллион “қулоқ”, 700 минг мелиса борлиги аниқланади.

Энди 5 миллион гастербайтерларни, улар билан бирга кетганлар бола чақасини яна 5 миллион десак, юртда қолган 20 миллион одамнинг 30 фоизи халқнинг гапию, ҳаракатини кузатиб турибди.

Ҳар икки кишига бир пойлоқчи!

Ана энди тушунгандирсиз, менинг ўз-ўзим билан гаплашиш-ш-ш-ш, тш-ш-ш! Сабабимни?!

Ҳар куни эрталаб туриб, йўқ нарсанинг бўшлиқдаги ҳаракати тўғрисида куйлай бошлайман:
Серқуёш ҳу-у-ур ўлка-а-а.
Элга-а-а бахт нажот…

Эркин Садриев.