“Чегара билмас мухбирлар” Муҳаммад Бекжонни тақдирлади

“Чегара билмас мухбирлар” Муҳаммад Бекжонни тақдирлади
40 views
28 November 2013 - 6:38

FDE94324-98E9-4598-9083-0EC8577DCEC2_w640_r1_s_cx0_cy19_cw0

Париждаги “Чегара билмас мухбирлар” ташкилоти ўзининг йиллик мукофотини 15 йилдан буён қамоқда сақланаётган ўзбекистонлик журналист Муҳаммад Бекжонга бериш тўғрисида қарор қабул қилди.

Муҳаммад Бекжонни илк маротаба 1989 йилда “Бирлик” йиғилишларида кўрувдим.Бизлардан фарқли тарзда, Муҳаммад Бекжон ўша пайтда компютерда ишлашни билар эди. Кейин бу оғамиз Эрк газетасини чиқаришда асосий фигуралардан бири бўлди.

1994 йили Муҳаммад Бекжон билан Истанбулда учрашувдим.

Кейин бошқа кўришмадим.

1999 йил уни қамоққа олишди. Албатта, унга тухмат қилган қори акалар кейинроқ тавба қилиб, зиндонлар ичида оламдан ўтишиб кетишдилар. Муҳаммад оға эса тутқунликда бўлса ҳам тирик.

Тирик бўлганингиз учун шукр.

Мукофот муборак..

Шуҳрат Бобожон