Сартр ва Сарт

Сартр ва Сарт
94 views
30 November 2013 - 15:37

SHuxrat Bobo

Шуҳрат Бобожон 80-йиллларда

“Масаланинг “мен буни уддалай оламан” деб қуйилиши мусбат натижа билан, ” уддалай олмайман” деб қуйилиши эса натижасиз тугайди”.
Бу француз файласуфи Жан Пол Сартр фалсафаси. Менга жуда ëқади шу фалсафа. Шу пайтгача бу фалсафага амал қилиб кам бўлмадим.
Пединститутни битиргандан рассом чиқмайди деди менга Жавлон Умарбеков деган рассомлар идорасини каттаси. Мен бу гапга парво қилмадим. Сал ўтмай, Москвадаги мунаққидлар мени¸олис ëбондаги 21 ëш йигитни СССРни тамсил қиладиган 20 рассом қаторига киритди.
Бу рўйхат Репиндан бошланиб, мен билан тугаган эди.
Ҳали СССР оëқда турган 1989 йилда мен Урганчдаги “Спартак” стадионида илк сиëсий митингни ташкил қилган эдим.
Бу митинг Ўзбекистон мустақиллиги талаб қилинган илк тадбир эди.
26 ëшда эдим ўшанда. Урганч хокими Рустам Султон менга қараб сени пешанангдан отишади деганда¸ “қани, от, мана пешонам”,  дедим.
Рустам Султон мен билан савдолашиб митингни бекор қилсанг навбатсиз “жигули” олишга қоғоз бераман, деди. Қоғозингни кетингга тиқ, деган эдим унга.
(Йилар ўтиб бу қўрслигим учун Рустам акадан узр сўрайман.)
Пировардида, мени истаганим бўлди. Митинг ўтказдик. Бу ҳаракатнимг самараси эса вилоятда Каримовнинг Муҳаммад Солиҳга ютқазгани бўлди.

Ютқазганда ҳам шармандаларча ютқазди.
Ўзбекистоннинг, ҳеч бўлмаганда, бир вилояти “Каримовни сайламаганман” деб мақтана олади.
Бу сайловга бош бўлганимда ҳам албатта ғалаба қозонаман, деб бошимга бўрк кийган эдим. Оллоҳ соясида ғалабани қозондим¸алоҳида олинган бир вилоятда.

Рассомдан журналист чиқмайди деди Холида деган муҳаррир.
Ҳар ҳолда, чиқди шекилли. Ҳатто журналистика соҳасида халқаро мукофот ҳам олдим.
“Телевидения очаман” деганимда Турк лицейидаги муаллимлар бош чайқашди.
“Туркияда пораси бир миллард доллардан ошганлар телевидение очади”, дейишди
Мен – Худонинг кўмаги билан – телевидение очдим.
Вилоятнинг 90 фоизи бу телеканални томоша қилади деб¸ҳокимият СНБга ҳисобот берди.
Бу ҳисоботда телеканалнинг СНБ ва МВД билан ҳамкорлик қилмаслиги ва фақат салбий фактларни ëритиш айтилди. Бу ҳужжатда ëзилишича телеканал преиздент қарорларини мунтазам танқид қилган.
Бу ҳисобот менинг ютуғим ҳақида ҳужжат эди.

Ҳар доим бирор иш бошлар эканман Жан Пол Сартрни гапини эслайман. Мен шу ишни албатта қилаа олман дейман.
Хўш, хозир нима истайсан деб сўрасалар аниқ айтадиган орзум бор.
Мен худди Сингапур ва Грузияда бўлгани каби самарали ислоҳотнинг Ўзбекистонда амалга ошишини истайман.
Худди Грузиядаги каби барча милиция ходимлари бир кунда ишдан бўшатилишини истайман.

Ўзбекистонда демократик система қурилишини ва бу системанинг самарали ишлашини кўришни истайман.
Агар хозир “мен буни қила олмайман “¸ “Буни кўриш насиб қилмайди” десам ҳудди шундай бўлади.
Лекин “Мен буни қила оламан.” ” Буни кўриш албата менга насиб қилади” десам худди шундай бўлади.
Яратган ниятимизга кўра бизга амал беради.

Шуҳрат Бобожон