Холодильник шаҳар

Холодильник шаҳар
114 views
06 December 2013 - 15:08

18_gaz_2Швецияга келган илк кунларимда қиш фасли эда ва бир нарса мени жуда ҳайратга солганди. Уйларда, квартираларда холодильниклар бор экан. Нима учун? Бу ерда холодильник нега керак экан деб ўйлардим. Тежамкорликни билишмаскан деган қарорга ҳам келганим бор. Совуқдан совуқ Швециянинг кўчаларида пиёда юрганимда эса яна бир нарса мени қаттиқ ҳайратлантирди. Баъзи уйларнинг пештоқида кондиционерлар бор экан. Наҳотки Швецияда ҳам ҳаво шунақа исиса? Албатта бу ерда ҳам ёз бўлиши, ҳаво дим бўлишини эса ёзга бориб англадим.

Куни кeча Қарши шаҳрида кўнғироқ қилганимда эса, Қарши шаҳар маъмурияти мен туғилиб ўсган шаҳарда тежамкорлик ишларини бошлаб юборганини ҳис қилдим. Чунки мамлакат бойлиги бўлган газни элдан тежаб, Хитойга сотишни билганлар эндиликда электр қувватини ҳам тежашга ўтишибди. Айтиш мумкинки, одамлар бекорга холодильник ишлатишмасин дейишганда. Лекин қани ўша холодильникга солиб қўйиб сақланадиган маҳсулот? Борми бирор нарса? Одамлар холодильникларини ҳам сотиб юборишгандир ҳойна ҳой. Ёки суварак уяга айлантириб бир бурчакка ташлаб қўйган бўлсалар ҳам эҳтимол. Хуллас, Ўзбекистонда, айниқса менинг жонажон шаҳрим Қаршида одамлар яшайдиган уйлар холодильникларга айлантирилган.

Электр қуввати ҳозирча узиб-узиб берилаётгани бор экан. Ахир холодильник хам узук-кун дўриллаб турмайдику. Узилиб, тўхтаб-тўхтаб ишлайди, шундаймасми? Қаршилик ҳокимлар ва электр тармоғи идорасидаги мутасаддилар, керак бўлса вилоят ҳокимиятидагилар ҳам халқни музхонада сақланаётган гўшт деб ўйлашади. Ўзику аслида ҳам шундай. Бу боқиманда тўралар учун эл гўштдир, даромад манбаидир, балки тажриба ўтказилинадиган қуёндир, ҳар нима бўлса бордир – аммо эл эмас, одам эмас улар! Бу касофатлар билишмайдики, шу эл сабаб ҳам улар ҳокими мутлоқ! Шу халқнинг елкасига миниб яшашмоқда улар.

Икки кундан сўнг 8 декабрь – Ўзбекистон Конституцияси куни. Бу, қиш фаслларида холодильникга айланадиган мамлакатда ҳам Конституция борлигини писанда қилсангиз биров ишонмайди. Чунки бу мамлакат мафия тартиблари билан бошқарилади ва унда энг катта мафиоз, ҳалиги…, ким эди…, хуллас…, ўша-да, ҳа ўша киши ҳокимлигу, ҳукамолик қилади холос. Балки улар халқ кўчага чиқиб “бошингдан ордона қолсин байраминг, газни, электрни бер!” дейишини кутишаётгандир. Йўқ! Ҳеч қачон бизнинг ҳалимдекгина мулойим халқимиз бу ишни қилмайди. Музхонада ўлса ўар, аммо ўз ҳаққини сўрамайди. Уятда ахир бунақа қилиш!

Шу кунларда Ўзбекистонимиз Конституцияси кунини яхши нишонлашни ҳаттоки мамлакат масжидларидаги имомлар ҳам элга уқтираётган экан. Ҳукуматда ва ҳокимликларда ишлайдиганларку роса эзмалик қилиб бу азиз кунни яхшигина нишонлаш кераклигини такрор ва такрор айтишаётгандир. Аммо эл нима қиларкин?

Нима ҳам қиларди? Қоронғу уйда дир-дир титраб кўрпалар остида беркиниб “Ҳе ўша ҳукуматингниям, Конституциянгниям…,” деб нишонлашга мажбур улар. Чунки ўзбеклар шимолдий қутбдаги чукчалар эмас, улар иссиқ жойда яшаб ўрганган миллат, лекин буни Ўзбекистонимизнинг олий мафияси тушунармикан?

Хуллас, Ўзбекистон халқи қишдан соғ-омон чиқиб олса Наврўз байрамини ҳам нишонлаб, олий мафиянинг олдида рақсга ҳам тушиб беради. Холодильник кунларида қийнагани учун миннадорлик сафатида. Фақат мамлакат аҳли яшаб қолса бўлди эди.

Тўлқин Қораев
Швеция

Porno Gratuit Porno Français Adulte XXX Brazzers Porn College Girls Film érotique Hard Porn Inceste Famille Porno Japonais Asiatique Jeunes Filles Porno Latin Brown Femmes Porn Mobile Porn Russe Porn Stars Porno Arabe Turc Porno caché Porno de qualité HD Porno Gratuit Porno Mature de Milf Porno Noir Regarder Porn Relations Lesbiennes Secrétaire de Bureau Porn Sexe en Groupe Sexe Gay Sexe Oral Vidéo Amateur Vidéo Anal

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi