ДЕРЛАР

ДЕРЛАР
42 views
07 December 2013 - 10:17

tret

Хайрулло Ҳамидов

Ҳар нимани айладим орзу,

Лекин менга ҳамроҳ бир туйғу,

Ёшлигимдан тинглаганим шу:

Олтин олма, дуо ол, дерлар.

Олтин қўлдан кетару, аммо

Ҳар кун сенга ҳамроҳдир дуо

Фойдалироқ истасанг савдо –

Олтин олма, дуо ол, дерлар.

Бир кун келар Қиёмат қойим,

Қутқаради мени дуойим.

Тажрибадан ўтганлар доим:

Олтин олма, дуо ол, дерлар.

Қўл очганда бобом дуога,

Илтижо айлайди самога:

«Татир сенга икки дунёга

Олтин олма, дуо ол», дерлар.

Билки, дунё бизга қафасдир,

«Ўтда куймас» дегани асли

Олтин учун таъриф эмасдир,

Олтин олма, дуо ол, дерлар.

Бил, эй болам, қилма сўнг аттанг,

Аҳволинг бир кун бўлади танг

Арш остида турмоқ истасанг,

Олтин олма, дуо ол, дерлар.

Хайрулло Ҳамидов