Питердаги ўзбеклар МХХнинг “қулоқлари” га уруш эълон қилишди

Питердаги ўзбеклар МХХнинг “қулоқлари” га уруш эълон қилишди
125 views
08 December 2013 - 18:34

5 декабр соат 22.30 атрофларида Петербург шаҳрининг “Садовая” кўчасида ўзбекистонлик ёшлар ўзларини анчадан буён кузатиб юрган Умид исмли МХХ ходимни ушлаб олиб, ўласи қилиб дўппослаганлар.
Сўнгра кўча чеккасидаги бир дарахтга боғлаб, ундан бошқа “қулоқлар”нинг исм-фамилияси ва қаерда яшашларигача бутун маълумотни олиб, кўздан ғойиб бўлганлар.
Ўз ҳамюртларидан калтак еган бу МХХ ходимини дарахтдан маҳаллий руслар ечиб олишган.
Санкт-Петербургда ишлаётган ёшлар бундай “қулоқлар”га қарши кураш бошлагани ва бу ишни фаол давом эттиражакларини айтмоқдалар. “Биз бу ифлослардан бездик!” дея ҳайқирмоқда Питерда ишловчи ўзбек муҳожирлари.
Улар бу “қулоқлар”нинг яшаш жойларини яширган ишчиларга ҳам адолатли жазо кўрилишини айтмоқдалар.
Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизмати мамлакат ташқарисида юрган ўзбекистонликларни кузатиш учун минглаб айғоқчиларини жўнатишда давом этмокда. Мамлакат ичкарисдаги тазйиқ-таъқиб сиёсати юрт ташқарисида ҳам давом этмоқда.

ЎХҲнинг Россиядаги мухбири