Муҳаммад Солиҳ исмидан ким қўрқади?

Муҳаммад Солиҳ исмидан ким қўрқади?
56 views
09 December 2013 - 19:59

(эски, аммо долзарб)

Ҳар бир партия ўз лидерини ўз халқи орасида ташвиқ қилади, унинг яхши тарафларини бўрттириб кўрсатишга ҳаракат қилади. Бунинг маддоҳлик ёки тамагирликка алоқаси йўқ. Бу сиёсий курашнинг қоидаларидан бири, бу ҳокимиятга давогар ҳар қандай сиёсий партиянинг вазифаси. Албатта, агар лидернинг мақтайдиган тарафлари бўлсагина уни бўрттириш мумкин, бўлмаган нарсани бўрттириб ҳам булмайди. Қолаверса, бўрттиришни “мақташ” эмас, бор марсани “аниқ, равшан курсатиш” деб тушуниш лозим.

Шу маънода, ЭРК лидери Муҳаммад Солиҳнинг мамлакат ичкарисидаги имижи унинг шахси савиясидан жуда ҳам пастда кўринмоқда. Сунгги йиллар ичида Муҳаммад Солиҳ ҳақида дунё матбуотида юзлаб мақолалар чоп этилди, илмий китоблар ёзилди, аммо М. Солиҳнинг бу байналминал сурати Ўзбекистон халқига етиб бормади.

Бу муаммони ЭРК партияси тез ечиши керак деб уйлайман. Кизиги шундаки, бу масаланинг, яъни МУҲАММАД СОЛИҲ ИСМИнинг нақадар муҳим эканлигини унинг душманлари – Ўзбекистон тепасига замонавий ва одил ҳукумат келишидан қўрққан гуруҳлар ўз ҳаракатлари билан ошкор қилиб қўймоқдалар. Гапимга бир мисол келтираман.

Интернет саҳифаларида Дониёр Рахимов исмли муаллифнинг мақоласи эълон қилинди.

Унда, балки кўпчиликнинг диққатини тортмаган, бир детал бор. Муаллиф шундай деб ёзади: “Ташкил этилганидан бери иши Муҳаммад Солиҳни ёмонлаш бўлган “Ҳаракат” сайти ёнига бугун Маматовнинг “ДЎК” сайти ҳам қўшилди. Бу сайт аввал ҳам М.Солиҳга қарши мақолалар чоп этиб келган… Мен бу мақолаларнинг ҳаммасига тўхталмоқчи эмасман. Лекин эътибор қаратишга арзирли жойлар бор. Аввало, Ж. Маматов Муҳаммад Солиҳни “Салай Мадаминов” деб ёзганига келсак. Бу Солиҳни камситиш эмас, Муҳаммад Солиҳ исмини муомаладан чиқаришга уринишдир… Пулатов=маматовларнинг бу ҳаракатларини ҳукумат ОАВ бошлаган эди, булар давом эттиряпти, холос..”

Дониёр Рахимовнинг “Муҳаммад Солиҳ исмини муомаладан чиқариш” деган фикри муҳим бир хусусиятнинг устига бармоқ босаяпти. 80 йиллларнинг иккинчи ярмида Муҳаммад Солиҳ исми Ўзбекистонда энг машҳур исм эди. Орол кўли, Давлат тили, экология, демография, гудакларнинг ўлими, аёларимизнинг соғлиги каби халқимизнинг энг огриқли муаммоларини кўтариб чиққан кишининг исми эди Муҳаммад Солиҳ. Бу исм Ўзбек халқининг дардини айтиб Москваларда минбарга чиққан кишининг исми эди.Ўзбекистоннинг мустақилллиги ғоясини кўтариб чиққан бир шахс исми эди. Бу исм халқнинг Таржимонининг исми эди ва бу исмни обрўсизлантириш, халқнинг ҳофизасидан супуриб ташлаш лозим эди. Бу социопсихолгик, сиёсий бир тадбир талаб қилган бир иш эди. Ўзбекистоннинг Рафиқ Нишонов бошчилигидаги ҳукумати ва Ўзбекистон КГБ си давлат газетаси “Правда Востока” мухбири Юрий Кружилинга топшириқ бериб “Ҳақиқатгуй Муҳаммаднинг икки хил сўзи” (Русчаси”Двойной стандарт четного Муҳаммада”) ёздирди. Айнан шу мақолада ҳукумат Муҳаммад Солиҳни биринчи марта “унинг асл исми Салай Мадаминов”деб ёздирди. Гуё катта сирни кашф қилгандай. Ҳолбуки, М.Солиҳнинг шеър китобларининг охирида қавс ичида Муҳаммад Солиҳдан сунгра Мадаминов Салай ёзиларди. Шундай қилиб, Коммунистик ҳукумат ва КГБ Муҳаммад Солиҳ исмини МУОМАЛАДАН ЧИҚАРИШ УЧУН курашни 1988 йил 15 декабрда (Крижилин мақоласи босилган кун) бошлаб берди. Чунки Солиҳнинг исми уларнинг машруиятига (легитмлигига) таҳлика солётганди, бу исм Коммунистик режимнинг воз кечаолмайдиган принципларига ҳужум қилётганди – ўз халқига ҳуррият, ўлкасига мустақилллик истётганди.

Бу кураш бугун ҳам давом этмоқда, чунки Ўзбекситон тепасида ҳоким зеҳният ҳали ҳам ўша Коммунистик зеҳният – озодлик ва мустақиллик душмани булган зеҳният ўтирибди. Бу зеҳниятнинг вакиллари бўлган эски коммунист, номаълум йўллар билан мухолифат жамоатига кириб қолган бир ҳовуч кимсалар давом эттирмоқда.

Улар ҳам Муҳаммад Солиҳ зеҳниятидаги кишиларнинг ҳокимиятига келишидан қўрқишади, чунки улар Абдурауф Парфи айтганидай, “бу оғир синов даврида имтиҳондан ўтаолмадилар”, халқининг хизматида эмас, унинг душмани – тоталитар режим хизматида бўлдилар.

Ва Муҳаммад Солиҳ дунёқараши ғалаба қилса, улар ҳам халқ наздида қораланажагини биладилар ва шу боис М. Солиҳга қарши ҳукумат билан бирга курашмоқдалар.

Муҳаммад Солиҳдан яна ким қўрқади?

Кимки инсон ҳурриятига душман бўлса ўша қўрқади. Демак, ҳаммадан аввал Ўзбекистоннинг президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов..

2007

http://isyonkor.ucoz.ru/news/2007-02-19-107