Мухолифат ичидаги “Замондош қулок” фош бўлди

Мухолифат ичидаги “Замондош қулок” фош бўлди
128 views
09 December 2013 - 21:11

avatars-000039497422-pau92l-t500x500

Гулнора Каримова бугун “Хуррият” газетасида айнан шундай баёнот берди: “Замондош” сайти Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизматининг полковниги Юрий Савинков тарафидан ташкил қилинди”.

Бу сайтнинг нима эканлигини ўқувчиларимиз яхши билишади. Бу чаёнларнинг уяси, ўзбекнинг хақиқий ўғлонларига лой чаплаш билан кун ўтказадиган инсон қиёфасидаги махлуқлар қароргохидир. Унинг бошида алмисоқдан қолган фирибгар-фитначи Маматов Жахонгир ва унинг шогирди ароқхўр-фитначи Обидов Ризо туради. Бу икки нусханинг на ўзбек миллатига, на бу миллатнинг дардига алоқаси бор.

Маълумки, бу чаёнлар уясини ташкил қилган Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизматининг полковниги Юрий Савинков хақида илк бор политолог Усмон Хақназаров хабар берган эди. Мана, энди унинг қилмишлари хақда Ўзбекистон рахбарининг қизи шахсан хабар бермоқда.

Яқинда, Савинковнинг мухолифат ичидаги чаёнларга қанча доллар тулаётгани хақда хам маълумотлар чиқиб қолса, ажаб эмас.

 

Шавкат Саримсоқов