Муҳаммад Солиҳ Мамадали Маҳмудов ҳақида

Муҳаммад Солиҳ Мамадали Маҳмудов ҳақида
188 views
11 December 2013 - 14:21
120416152841_muhammad_solih_leader_uzbek_opposition_304x171_bbcuzbek.com

“Оғир кунларимизда биз билан ёнма-ён турган, бизга далда беришдан қўрқмаган дўстларимизни соғинамиз”.

Мухолифатдаги Ўзбекистон Халқ Ҳаракати раҳбари Муҳаммад Солиҳ Мамадали Маҳмудовнинг 73 ёшга кириши муносабати билан мақола эълон қилган.

Миллат фидойиси

Баъзан Ўзбекистонда яшаётган дўстларимизни соғинамиз, оғир кунларимизда биз билан ёнма-ён турган, бизга далда беришдан қўрқмаган дўстларимизни соғинамиз.

Уларга миннатдорлик туйғуси ичида, кўнглимиз эмраниб, бирдан телефон қилгимиз келади. Ҳеч бўлмаганда, телефон орқали оддий бир инсоний салом йўллагимиз келади, аммо ўзимизни тиямиз.

Сабаби, ўлкада исмини талаффуз этиш айб саналган кишиларнинг қўнғироғи бу дўстларга зарар келтириши эҳтимолидан андиша қиламиз.

Шундай бизга ватанда азиз бўлган 4-5 кишидан биттаси Туркистоннинг улуғ шоири Абдурауф Парфи эди. Унинг бизга бўлган дўстлик меҳрини узоқдан ҳис қилиб турсак-да, унга айни мезондаги меҳримизни изҳор қилаолмаганимиздан пушаймонлик туямиз.

Бу зот вафот этди, пушаймонлик туйғуси эса кун сайин кучаймоқда.

Бу аччиқ тажриба инсонларга бўлган севгимизни улар ўлгандан кейин эмас, улар тириклигида айтиб қолишимизга ундайди бизни.

Юқорида тилга олинган 4-5 киши орасида яқинда қамоқдан чиққан Туркистон ғоясининг фидойиси, ўзбекнинг ғурурланса арзийдиган мард ёзувчиси Муҳаммадали Маҳмуд (Эврил Турон) ҳам бор.

Муҳаммадали Маҳмуд 1980 йиллар бошида Рус истилосига қарши ёзилган Туркистон миллиятчилиги ғоялари олға сурилган рамзий асарларни ёзди. Улар ҳали босилмасдан, КГБ ҳушёр тортди ва муаллифга турли йўллар билан тазйиқ ўтказа бошлади.

Янглишмасам, 1985 йил эди, ҳали Қайта Қуриш бошланмаганди. Уйда эдим, телефон жиринглади. Олсам, Муҳаммадали Маҳмуд. У айнан шундай деди:”Жўра, ҳозир мени ширкатдан(КГБдан) бир полковник машинада олиб кетяпти, айланиб келамиз дейишди. Билинг-ки агар мени йўқ қилишса, улар йўқ қилган бўлади”, дедию гапини битирди.

Оллоҳга шукр, унинг ярим кечада уйига қайтганини ўргандик.

Бу инсон ҳақида мен кўп нарса гапиришим ва ёзишим мумкин. Чунки бизнинг ёшлигимиз, ғоядошлигимиз узун муддат бир чизгида, бир жуғрофияда кечди.

Муҳаммадали Маҳмуд ила Ташкентда видолашганимизга 20 йилдан ортиқ вақт ўтди. Мени “ҳаётингга хавф бор” деб, Ўзбекистонни тарк этишга исрор билан ундаган бу фидоий инсон кейин ўзи қамоққа кирди ва ҳеч бир ҳуқуқий сабабсиз, фақат бизга дўст бўлгани учун узоқ йиллар турмаларда азоб чекди.

Эртага шу инсоннинг тавваллуд куни.

Эртага Ўзбекистон истиқлолини умрининг бош ҳадафига айлантирган бир курашчининг туғилган куни.

Унга Оллоҳдан мустаҳкам соғлик, миллати ва оиласи учун хайрли бўлган узун ва баракатли бир умр тилаймиз.


bbc.co.uk

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi