Катта ўйиннинг кичик қурбонлари

Катта ўйиннинг кичик қурбонлари
26 views
11 December 2013 - 21:43

Shuxrat Bobojon

Шуҳрат Бобожон

“Даракчи”да ишлаган бир журналист қизча ўз газетасининг “катта ўйин ” қурбони бўлганини ëзди. Яна бировлар эса газетага “кўз тегди”¸”ис кирди”¸”жин чалди” деган мистик калималарни айтишмоқда.

Бу одамлар Ўзбекистон президентининг 20 йилдан бери матбуот душманлари рўйхатидан тушмай келганини билишмайдими?
Ўзбекистоннинг Шимолий Корея ëки Туркманистон каби матбуоти бўғилган мамлакат экани ҳақидаги гапларни бировлар чайнайдиган сақич деб ўйлашадими.
1999 йили Урганчдаги TV ALC ëпилганида “Даракчи”дагилар навбат бизга келмайди¸чунки биз ҳеч кимни танқид қилмадикку, деб ўзини овутишди.
Урганчлик Сардор деган йигит ҳеч кимни танқид қилмасдан фақат кўнгилочар дастур қилинса олам гулистон деб айтган эди.
Хозир Сардор қамоқда. Балким Фирдавс ҳам қамоқдадир.
“Даракчи”даги журналист қизга айтадиганим: “Катта ўйин” бошланганига 20 йилдан ошди синглим. Кўзингизни мошдек очиб атрофга қаранг¸ Бу ўйинни бошида Каримов турибди.
Бугун мазлум каби кўринган Фирдавс Абдуҳолиқов эса ўша тизимниг лаббайчи саллоти ва фаол шотири эди.
Абдухолиқов раҳбарлигидаги НАЕСМИ каналлари Муҳаммад Солиҳ¸ Обид Қори¸ Алишер Соиповлар ҳақида СНБ таëрлаган кўрсатувларни тарқатиб зулмга ҳизмат қилгани ëлғонми.
“Озодлик” журналистларига таҳдид қилинган кўрсатувлар ҳам айнан Абдухолиқов пешволигида эфирга узатилган эди.
Бор гап шу.
Жазо машинаси ўз эгаларини домига тортиши физика ва фалсафанинг муштарак қонунидир.
PS
“Даракчи”да ишлаган журналист қизча ўз газетасини ëпганларга қарата “Бургага аччиқ қилиб кўрпани куйдирманг” дебди. Ким у бурга ëки бит? Фирдавсми ë Гулнорами? Ëки Рустам Иноятов билан Шавкат Мирзиëевми? Кўрпа дегани нима. Оммавий Ахборот Воситасими?
Ўзбекистонда бундай кўрпа борми ўзи ? Бор бўлса кимлар ëпинади уни?
Бу саволларнинг жавоби ўзи билан.

Шуҳрат Бобожон

www.facebook.com