Иқтисодчими ёхуд Адабиётчи?

Иқтисодчими ёхуд Адабиётчи?
159 views
13 December 2013 - 20:26

(Каримовми ёки Ҳавелми)

“Дунё ўзбеклари”да босилган журналист Исмат Хушевнинг “Муҳаммад Солиҳга отилган ўқ – «Истанбулга саёҳат» мақоласини зўр қизиқиш билан ўқидим. Уни ўқиб, эсимга …Ватслав Ҳавел тушди.Тушунтираман.

Қайта Қуриш даврида сиёсатшуносликка жуда кўп янги терминлар кириб  келди – “Прагматизм”, “Иқтисодчи президент”, “Гуманитар президент” ва ҳакозо.

Исмат Хушев юқорида айтилган мақоласида ўша терминларнинг ҳаётимизга нақадар сингиб кетганини кўрсатади.

Унинг тезиси бўйича ўзбеклар учун “Иқтисодчи президент”дан бошқа бир танлов йўқ. Аслида, шундайми?

Гапни идаллосидан бошлайман. Совет давлати каби коммунистик давлат бўлган Чехославакияда адабиётчи ва диссидент Ҳавел президентликка қандай сайланиб қолди?

Ҳавел эски коммунистлар ва халқнинг дастаги билан сайланди.

Яъни коммунистлар халқнинг Ҳавелга бўлган ҳурматини кўриб, Ҳавел сиймосида ўзларининг кечаги душманини сайлади. Чехословакия Федерал Мажлиси 1989 йил 29 декабрда Владислав залида тўпланиб,  тарихий қарор олди, Ҳавелни давлат бошига келтирди.

Ҳавел давлат бошига келгандан сўнг мухолифат ўзининг кенг миқёсдаги митингларини дарҳол тугатди. Жамиятдаги поракандалик,хаос ўрнига ҳузур халоват пайдо бўлди, тўхтаб қолган корхоналар ишлай бошлади.

Ватслав Ҳавел  президент этиб сайланганда бизнинг хурматли иқтисодчимиз Ислом Абдуғаневич Каримов Ўзбекистон Компартияси биринчи котиби қилиб сайланганига ярим йил бўлганди. У Тошкентдан туриб шундай писанда қилди”Адабиётчидан ҳам давлат бошлиғи бўладими, бу Ҳавел шеърини ёзиб ўтирса бўлмайдими, давлат бошқариш осон иш эмас!”,деди.

Икки йил ўтди, бу орада  комунистларнинг суянган тоғи Совет Иттифоқи қулади,коммунистлар эса М.Солиҳ айтганидай “бир думалаб, миллий лидерларга айланишди”.

Москвада Янаев хунтасининг муваффақиятсизликка учраганидан кейин иқтисодчи Каримов 1991 йил 29 августда иккинчи бор Ўзбекистон мустақиллигини эълон қилди.Олий Кенгашдаги депутатлар бу мустақиллик эълонига негадир қарсак чалишмади.Каримов”нега қарсак чалмаяпсизлар,деб хафа бўлди, аммо йўлида давом этди, у 1991 йил охирига президентлик сайловини ўтказишга қарор қилди.

Сайлов тақдир тақозоси билан худди Чехословакиядаги каби 29 декабр кунига белгиланди.

Яна тақдир тақозоси билан Ўзбекистондаги сайловда ҳам коммунист раҳбар қаршисига “адабиётчи номзод” (Муҳаммад Солиҳ) чиқди.

Ҳурматли И.Каримов 1989 йил В. Ҳавелга қарата қилган писандасини энди ўз рақиби М.Солиҳга қаратди:”адабиётчи шеърини ёзсин, давлат бошқариш осон иш эмас!”,деди телевизордан.

Ҳақиқатан ҳам,  Ўзбекистонда Чехословакияда бўлгани каби коммунистлар билан халқнинг бирлашуви бўлмади. Ўзбек коммунистлари Чехословак комммунистлари каби адабиётчини сайламади, ўзларининг эски коммунист хўжайинини сайлади.

Балки, Исмат Хушев шу факторга таяниб, ўзбек халқининг бу хусусиятини билгани учун ўз мақоласига шу  икки тезисни жойлаштирдимикин?

Биринчи тезис – “бизникига ўхшаган минтақаларда демократ қарашли лидерни сайлаш қийин“. Бу фикрга мен тўла қўшиламан. хақиқатдан ҳам қийин. Аммо мумкин. (Бунинг мумкинлигини 1991 йил 29 декабрда ўтган сайловлар кўрсатди.Агар овоз беришда сохталаштириш бўлмаганида, сайлов натижалари бошқача бўларди, буни жуда кўп таҳлилчилар эътироф этганди ўша йилларда).

Исмат Хушев мақоласидан  чиқадиган иккинчи тезис -“бизникига ўхшаган давлатлар бошига демократ лидер келса, фожиа бўлади“.

Бу фикрга қўшилмайман. Чунки бу фикрга қўшиладиган бўлсак, бизнинг давлатларга фақат ва доим диктаторлар керак, бошқаси келса фожиа бўлади, деган хулоса келиб чиқади.

Ҳолбуки, худди Чехословаклар каби ўзбек халқининг ҳам  ўз “адабиётчи номзоди”га ҳурмати катта эди.Эркин сайлов бўлганида эди, балки адабиётчи номзод ғалаба қозонган бўларди.Балки, худди Ҳавел каби у ҳам бир муддат президентлик қилиб, сўнгра истеъфо қилган бўларди. Кейин яна Ҳавел каби халқининг талаби билан иккинчи марта президентликка сайланган бўларди. Халқини хор-зор қилмай, унга эрк берган бўларди, дунёда ўзбекнинг обрўси кўтарилган бўларди. Нега биз шундай бўлишини тасаввур қилишдан ожизмиз?  Нега биз президентликда фақат диктаторнигина тасаввур қилаоламиз?

Иқтисодчи Ислом Абдуғаниевич ўша 1991 сайловидан кейин ўзбек халқига “август ойида ҳамма нарса яхши бўлади”,дея ваъда берган эди.Мана, ўшандан бери 23 йил ўтди, 23 марта август келиб-кетди, аммо юртга фаровонлик келмади.

Узоқ йиллардан бери,ўзбек миллатига мансуб миллионлаб эр-хотинлар бир парча нон топиш илинжида иш қидириб, дунё бўйлаб сарсон кезмоқда, кўпларининг уйларига нон эмас, уларнинг тобутлари қайтиб келмоқда.

Биз халқ сифатида коммунистик бўйинтуруқдан, комммунстик дунёқарашдан қутулмас эканмиз, бу хор-зорлик давом этиши муқаррар…

P.S. Мен Муҳаммад Солиҳни Ватслав Ҳавелга тенглаштириб, оқсокол мухолиф-хуқуқбондан анча дакки эшитгандим, бу мақолам учун ҳам М.Солиҳ душманларидан яна калтак ейдиган бўлдимов, Оллоҳ шаърларидан  сақласин!

Эркин Садриев

www.dunyouzbeklari.com

Porno Gratuit Porno Français Adulte XXX Brazzers Porn College Girls Film érotique Hard Porn Inceste Famille Porno Japonais Asiatique Jeunes Filles Porno Latin Brown Femmes Porn Mobile Porn Russe Porn Stars Porno Arabe Turc Porno caché Porno de qualité HD Porno Gratuit Porno Mature de Milf Porno Noir Regarder Porn Relations Lesbiennes Secrétaire de Bureau Porn Sexe en Groupe Sexe Gay Sexe Oral Vidéo Amateur Vidéo Anal

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi