ШОИР БЎЛИШ ОСОН…МИ?…

ШОИР БЎЛИШ  ОСОН…МИ?…
515 views
18 December 2013 - 14:41

1377075038_mukofotchilaЭсимни танибманки, қалам тебратаман. Эсимни танибманки, ичимда бир дард яшайди, исён яшайди. Исёнки ноҳақликка, адолатсизликка қарши. Исёнки, нопокликка, ноҳалолликка қарши. Бу исён менга ҳақгўйлиги учун умри фитналар, аёвсиз калтаклар, хўрликлар исканжасида кечган отамдан ўтган. Бу исён менга бир этак гўдакларни ёлғиз боши, кўзда ёши билан минг бир азоблар билан катта қилган эса-да, ҳеч қачон ҳеч кимга вовайло қилмай, мағрур ва мардонавор ўлим топган, ердай вазмин, ердай бағри кенг онамдан ўтган. Ичимдаги бу дард миллатнинг тўкис бахт манзилларидан олислаб кетаётганлигидан. Ичимдаги бу дард одамларнинг оддийгина нафс хуружи учун икки дунё саодатининг калитини қўлдан бой бераётганлигидан. Мустаҳкам халқадан узилиб, риёлар ботқоғига ботиб бораётганлигидандир… аммо менинг ва менга ўхшаганларнинг куюнчаклиги кимнинг ёмон феълини ўзгартира оларди. Ўзанини ўзгартирмаган ҳаёт ўз оқимида оқиб бормоқда. Менинг эса умрим оқиб бормокда – сокин зоҳирим ўзанидаги шиддатли туйғуларим ила. Шу туйғулар, шу изтироблар мени шоир қилган бўлса ажабмас. Куюнчаклигу дард чекишнинг ўзи шоир бўлишинг учун кифоя эмас. Бунинг ортида қанчалик захмат, ўқиш, изланишлар бор… Энг муҳими, юрагинга Худонинг ўзи ташлаб куйган бир ўт бўлмаса бариси бекор… Аммо афсуслар бўлсинким, бугун ҳеч бир машаққат, изтироб чекмай туриб, бир думалаб шоир бўлаётганлар, шоирликни карьера ва мансаб аъмоли деб билиб, машҳур бўлишнинг осон йўлларини излаётганлар кўпайиб бормоқда.
Бир куни Зулфия номидаги давлат мукофотига даъвогар бўлган қизлардан бири йўқлаб келди ва шеърларига тақриз ёзиб беришимни сўради. Иккита шеърий китоб нашр қилдирибди. Варақлаб кўрсам… Не тил билан айтайки, ўзимнинг илк китобимдаги жуда кўп мисралар айнан кўчирилган ва жун ифодалар билан давом эттирилганки, бу синтез осмон билан ернинг қовушмаслигидай бир-бирига ҳеч ёпишмаган. Қизиғи, бу китоблар марказий нашрлардан бирида чоп қилинган. Онасининг изоҳ беришича, қиз ҳеч қачон шеър ёзмаган. Лекин мукофот олиш учун китоблар чиқарса янаям кўпроқ бал тўплаши мумкинлигини ҳайъат аъзоларидан эшитган. Ёрдам сўраб ҳажвиялар ёзиб юрадиган бир танишига мурожаат қилганларида уларни қўшни туманда яшайдиган Холбиби исмли бир муаллима аёлнинг уйига олиб бориб таништирган. Шеърларни ўша аёл ёзиб берган ва гапга нўноқроқ қизни уч ой уйида олиб қолиб, саҳнада нутқ сўзлашга ўргатган, нотиқликка тайёрлаганмиш. Китобга киритилган айрим ҳажвияларни эса ёзувчи таниши қоралаб берган, жиянчага мендан совға бўла қолсин, деганмиш. Қизимга шоирликнинг кераги йўқ, ўқишга кириш учун Зулфия мукофотини қўлга киритсак бўлди, -деди қизнинг онаси бамайлихотир. Шоирликнинг кераги бўлмаган ўша қиз бировлар яна бировлардан сатр ўғирлаб, ўзлаштириб ёзиб берган ўша китоблари билан Зоминда ўтказилган ёш ижодкорларнинг республика кўрик-танловида ғолиб деб топилганига нима дейсиз…
Бу воқеадан анча вақт ўтиб янада ҳайратланарлиси рўй берди. Кутилмаганда қўл телефонимга сим коққан бир қиз ўзини Гулноза деб таништирди. Шеърларингизнинг ашаддий мухлисиман, аввалги иккита китобингиз менда бор. Улардаги барча шеърларни ёдлаб олганман. Янги китобларингизни қаердан топсам бўлади, Дарвоқе, менинг ҳам иккита шеърий тўпламим нашрдан чиқди. Тошкентдан келган бир машҳур шоир сизни катта линияга олиб чиқамиз, қўллаб- қувватлаймиз, ёрдам берамиз, деб айтганида қувонганимни кўрсангиз эди! Ҳозир университетга кириш учун тайёрланаяпман.- деди ҳаяжондан тўлиб-тошиб.
Унинг севинчларидан севиндим. Қутладим.Омад тиладим.
Сўнг суҳбатдошим майлими Сизга ҳали сиёҳи кўримаган бир шеъримни ўқиб берсам, – деб қолди. Бажонидил рози бўлдим. Шунда у… Хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг, каминанинг ўн тўрт йил муқаддам Шарқ юлдузи журналида эълон қилинган шеъримни атиги беш-олтита сўзини ўзгартирган, мисралардаги сўзлар ўрнига соддароқ синонимини қўллаган ҳолда ўқиб берса бўладими!.. Мен уни койишни ҳам, кулишни ҳам, куйишни ҳам билмай қолдим… Бу воқеалар бир-бирига боғлиқми ёки йўқми, атай қилиндими ё тасодифми, билмадим. Билганим, шеърлари, туйғулари ва фикрлари ўғирланган, таланаётган ва маънан туналаётган ёлғиз мен эмас. Шу ва шунга ўхшаш талончиликлар бошқа ижодкор дўстларимизнинг ҳаётларида ҳам воқеъ бўлиб тургани рост. Биз ёшларни қай томонга етаклаяпмиз. Сохта обрў, шон-шуҳрат учун ҳар қандай пасткашлигу сурбетликдан қайтмайдиган бу ясама қаҳрамонлардан ким фойда кўради. Ахир, истеъдодлар туғилади, ясалмайди-ку. Наҳотки шу оддий ҳақиқатни унутган бўлсак. Кимдан хафа бўлишниям билмайсан киши. Қаричи калта онаданми ё виждонсиз муаллимадан. Ҳажв бўлган ҳажвчиданми ё асл ижод билан кўчирмачилик ижодини фарқлай олмаган машҳур шоирдан. Мана сизга ҳар жабҳада сохта қаҳрамонлар ясашга кенг йўл очиб бераётган жамиятнинг яна бир фожеаси.
Ердай вазмин ва ердай бағри кенг онамнинг оғир хўрсиниқлар ва аччиқ аламлар билан шундай деганларини эсимда, “йўқлик хўрлик келтиради, болам…”. Бобомдан қолган мўъжазгина ҳовлида баъзан оғзига кучи етмайдиган бойвуччаларнинг кесатиғу кинояларига сабаб бўладиган даражадаги жуда-жуда камтарин бир турмуш шароитида вояга етдик. Мактабда ҳаммамиз аъло баҳоларга ўқирдик. Хулқимиз ҳам намунали эди. Бироқ… Фан олимпиадаларида “билимли, иқтидорлисиз, келажагингиз порлоқ, лекин хафа бўлманг, тўғри тушунинг, сизга биринчи ўринни бера олмаймиз”, деб қайтаришганида, ўта честнийлигидан эшигига ҳатто эчки олиб боғлай олмаган отам маъмурият талабига кўра қўй сўйиб зиёфат бера олмагани учун мактабни битираётганимда меҳнатим билан эришган олтин медалдан мосуво бўлганимда, ҳатто талабалик шарафига қийинчиликлар билан эришган кезларимдаёқ ва ундан кейинги ҳаётимнинг пасту баланд йўлларида ҳам онам айтган ҳикматнинг нечоғли ҳақлигига қайта-қайта иқрор бўлганман.

Нодира

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi