ҲАР КУНЛИК ТАНИШ

ҲАР КУНЛИК ТАНИШ
99 views
19 December 2013 - 16:16

tret

Мен сизни ҳар куни кўраман, ҳар кун
Кўчада, метрода, ва хатто ишда.
Сиз кезиб юрасиз йилнинг ҳар фасли,
Ёзда ҳам ўшасиз, ўшасиз қишда…

Никоҳлаб олгансиз гўё дунёни,
Унинг лабларидан бўса оласиз.
Заррача дунёнгиз кетса гар ташлаб
Шайтонлаб қоласиз, йиғлаб қоласиз.

Биз билдик, англадик- дунё бевафо,
Сиз мунча дунёга ҳарис бўласиз?!
Ҳеч кимса фанода қолмас бебақо,
Ахир сиз ҳам бир кун йиғлаб ўласиз…

Айтинг, яшаб-яшаб топдингиз нима,
Қандай мавқеларга эришдингиз сиз?!
Қизиқ, малакул мавт келган кечада
Ҳаётдан хўпризо, керишдингиз сиз…

Сиз ўзи қандайин одамсиз айтинг,
Нимага бунчалар хотиржамдирсиз?!
Гўёки дўзахдан озод этилган
Қиёмат кунига номаҳрамдирсиз?!

Юзингизда кулгу, табассум билан
Дунёни тинмасдан талаб қиласиз.
Ўлим ҳақидаги мавъизаларга
Эртак эшитгандек тинмай куласиз.

Жаҳаннам азоби тасвирланганда
Наҳот қалбингизни тирнамас ҳеч дард.
Сиз ё бир телбасиз, ёки бир даҳрий
Ва ёки жин чалиб ўзин билган мард…

Лабингиз гезармас во ажаб асло
Қабр азобининг тасвирларига,
Бир сония бўлсин охират демай,
Тайёрсиз дунёнинг таҳқирларига…

Пайғамбар кимлигин билиш истамай,
Бир умр юзингиз бурадирсиз сиз.
Одамлар бир тараф бўлсалар агар,
Дунёни бошқача кўрадирсиз сиз.

Фисқу фужур деса, югурасизу,
Азон айтилганда ётиб оласиз.
Шайтонлар мажлисин бошлаганида
Анжуман авжида пайдо бўласиз.

Фоҳишалар ҳақда тинмай ўқийсиз,
Уларнинг ранг-баранг сурати ёқар.
Кўнглингиз тубида эҳтимол бир зум
Иймоннинг эшигин нимадир қоқар…

Лек сиз маҳрумсизки, уни очишдан
Хатто эътибор ҳам қилиб қўймайсиз.
Сиз шунчалар мараз, шунчалар палид,
Тинмасдан ейсизу, асло тўймайсиз.

Неча йил ҳовлингиз масжид олдида,
Азонлар кетидан азонлар янграр.
Эҳтимол ўша пайт қалбингиз учун
Шайтонлар баландроқ эшакдек ҳанграр.

Сизга шу ханграшлар қадрдон эрур,
Сизга шу аслида мос эрур балки,
Энди буёғига умид қолмади,
Таъсир этмади-ку минг бир тарсаки…

Сиз ҳақда бировга айтсам ишонмас,
Бунақа одам йўқ, дегай шубҳасиз.
Сиздек бўлмоқликдан сўраймиз паноҳ,
Сиз ўзи топилмас ноёб ўшасиз.

Хайрулла Ҳамидов

Porno Gratuit Porno Français Adulte XXX Brazzers Porn College Girls Film érotique Hard Porn Inceste Famille Porno Japonais Asiatique Jeunes Filles Porno Latin Brown Femmes Porn Mobile Porn Russe Porn Stars Porno Arabe Turc Porno caché Porno de qualité HD Porno Gratuit Porno Mature de Milf Porno Noir Regarder Porn Relations Lesbiennes Secrétaire de Bureau Porn Sexe en Groupe Sexe Gay Sexe Oral Vidéo Amateur Vidéo Anal

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi