Пайғамбарлар тарихи (3). Идрис алайҳиссалом

Пайғамбарлар тарихи (3). Идрис алайҳиссалом
148 views
21 December 2013 - 19:04

Идрис алайҳиссалом

 pt1Идрис алайҳиссалом (Аҳнуҳ, ёки Унҳуҳ ёки Нануҳ) Ярд (ёхуд Ярид) бин Маҳлоил бин Қайнон бин Ануш бин Шис бин Одам алайҳиссалом ўғлидир (1). “Унга Аллоҳу Таоло китобидан ва ислом дини суннатидан (2), китоблардан – Одам ва Шис алайҳиссалом саҳифаларидан (3) кўп дарс қилгани учун (4) Идрис исми берилган”, дейилади (5).

Идрис алайҳиссалом оқ танли (6), узун бўйли, катта қоринли, кенг кўкракли (7), дағал соқолли, йирик суякли ва xушруй юзли эди. (Мир Ҳованд. Равза. Таржима, 121- саҳифа). Юрганда, одимини қисқа отарди (8), олдига боқар эди. Баданида қил йўқ эди, аммо сочи қалин эди. Вужудида туғма оқ нуқта бор эди (9). Саси ингичка ва мулойим эди (10).

Идрис алайҳиссалом Одам алайҳиссаломдан кейин (11) қалам билан ёзув ёзган (12), юлдузлар ва ҳисоб илмини кўздан кечирган зот эди (13). Ўтган даврларнинг бутун илмлари унда мужассамлашганди (14). Бутун илмлар унга ўргатилганди, Шис алайҳиссаломдан кейин ҳеч кимга берилмаган гизли (маxфий) илмларнинг мусҳофи унга берилган эди (15).

Идрис алайҳиссалом тарзи (тикувчи ) эди. (16) Илк кез игна билан тикиш тиккан (17), илк кез либос тикиб кийган ҳам Идрис алайҳиссалом эди. Ундан олдинги одамлар ҳайвонларнинг териларини кийишарди (18). Унинг отаси Ярд бин Маҳлоил ўз қавмининг Қобил ўғилларининг ёнига бормаслик ҳақидаги насиҳатига (19) қулоқ солмаганида (20), Идрис алайҳиссалом ўрнидан туриб, “шуни яxши билингки, отамиз Ярдни  тингламай тоғдан пастга тушганларни бу ерга, тoққа қайтишига йўл қўймаймиз”, деганди. Лекин улар тоғдан тушиб, Қобил ўғилларининг қизлари ила ётиб-туришга бошлаган эдилар (21).

Идрис алайҳиссалом жуда ибодатли зот эди. Унинг бир кунда қилган амали Одам ўғилларининг бир ойда қилган амалидан юксакроқ эди (22). 

 Идрис алайҳиссаломнинг мужодала ва мушоҳадаси

  Одам ваШис алайҳиссаломдан сўнгра (23) Идрис алайҳиссаломга Аллоҳу Таоло тарафидан пайғамбарлик берилди (24) ва унга 30 саҳифа индирилди (25).

Идрис алайҳиссалом қавмини бутларга топинишдан маън этди ва Аллоҳга ибодат қилишга даъват этди. Лекин қавми уни ёлғончига чиқарди (26).

Идрис алайҳиссалом Шис алайҳиссаломдан бўлган қавмини чақириб, уларга ўгит-насиҳат берди, Аллоҳу Таолога итоат, Шайтонга қарши исён қилишни ва Қобил ўғиллари билан ош-қатиқ бўлмасликни амр этди, аммо уни тингламадилар (27). Қобил ўғилларининг ёнига тўп-тўп ина бошладилар (28). Идрис алайҳиссаломнинг даъватига фақат минг киши ижоб этди (29).

Идрис алайҳиссалом илк кез Аллоҳ йўлида Қобил ўғиллари билан урушга кириб, улардан асир олиб, озод этган зотдир.

Идрис алайҳиссалом осмонга чиқарилмасдан аввал ўғли Матту Шалоҳни ўзига xалаф, уй халқига (оиласига) васий тайин этди.

Идрис алайҳиссалом Қобил ўғилларини ва улар билан ётиб-турганларни, уларга майл кўрсатганларни Аллоҳу Таоло азобга дучор қилажагини билдирди ва қавмини бундан огоҳ этди (30). Аллоҳга ибодатга иxлосли бўлишни, тўғрилик ва (Аллоҳга) яқинлик билан амал ишлашни насиҳат қилди (31).

Бундан сўнгра Аллоҳу Таоло Идрис алайҳиссаломни жуда юксак мақомга, кўкка чиқарди (“Марям” сураси, 57). Ўша пайтда у бир юз олтмиш беш ёшда эди (32). Унга ва бутун юборилган пайғамбарларга салом бўлсин! 

      Жаҳаннам ва Жаннатнинг Идрис алайҳиссаломга кўрсатилиши

 Ҳазрати Умму Саламанинг билдиришига кўра, Идрис алайҳиссалом ўлим Малагининг  дўсти эди. Ундан Жаннат ва Жаҳаннамни кўрсатишини илтимос қилди. Ўлим Малаги уни юксалтди. Идрис алайҳиссалом Жаҳаннамни кўриб, жудаям қўрқиб кетди. Сал бўлмаса, ҳушдан кетаёзди. Ўлим Малаги унинг устида қанотини кериб:

– Кўрдингми? – деб сўради.

– Кўрдим, уни бу кунга қадар ҳеч кўрмагандим, – деди Идрис алайҳиссалом.

Кейин ўлим Малаги уни Жаннатга олиб борди ва:

– Жаннатни ҳам кўрдингми? – деб сўради.

– Ҳа, кўрдим! Валлоҳи, бу ер Жаннатдир, – деди Идрис алайҳиссалом

– Кўрганингга боравер энди, – деди ўлим Малаги.

– Қаерга борайин? – деб сўради Идрис алайҳиссалом.

– Қаерда бўлишни истасанг, ўша ерга бор, – деди ўлим Малаги.

– Йўқ, Валлоҳи, мен бу ерга кирсам, қайтиб чиқмайман! – деди Идрис алайҳиссалом.

Ўлим малагига:

– Сен уни у ерга киритма, у ерга кирганга у ердан чиқиш йўқдир, – дейилди.

  Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг мерож кечасида Идрис алайҳиссаломни учратиши

    Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом Мерож кечасида Жаброил алайҳиссалом билан 4-қат самога чиққанида, у ерда Идрис алайҳиссаломни кўрди. Жаброил алайҳиссаломдан “Ким бу?”, деб сўради.

Жаброил алайҳиссалом:

– Бу Идрис (алайҳиссалом)дир, унга салом бер”, – деди. Пайғамбаримиз салом берди.

Идрис алайҳиссалом ҳам Пайғамбаримизнинг саломига алик олиб:

  – Xуш келдинг, сафо келдинг, солиҳ қардошим, солиҳ пайғамбар”, – деди ва xайир дуо этди (35). 

 Идрис алайҳиссалом билан Нуҳ алайҳиссалом ўртасидаги насаб ришталари

 Идрис алайҳиссаломдан кейин ўғли Матту Шалоҳ Аллоҳга ибодат ва тоатда давом этди (36). У отга миниб жиҳод қилишда ўз отасидан ўрнак олган (37) ва Аллоҳга тоат ва ибодатда ота ва боболарининг йўлини тутган муборак зот эди (38).

Манглайида пайғамбарлик нури порларди (39).

Матту Шалоҳ вафотидан олдин ўғли Ламакни ўз ўрнига тайин этди. Унга Аллоҳга тоат ва аҳдни тутмоқ каби оталардан тавсия этилган, ўзи ҳам амал қилган амалларни тавсия этди.

Матту Шалоҳ 917 ёшида вафот этди (40).

Ламак бин Матту Шалоҳ ҳам Аллоҳга ибодат ва тоатда давом этди (41). Қавмига ўгит берди, уларни Қобил фарзандлари билан ётиб-туришдан огоҳлантирди. Қавми эсa Ламакнинг сўзини тингламади. Ҳаммаси тоғдан тушиб, Қобил ўғилларининг ёнига бордилар (42).

Шис ўғиллари Қобил ўғилларининг қизлари билан ётиб-тура бошлаганда, Жабобира деб аталган зўравонлар туғилиб, кўпая бошлади.

Ламак ўлим тўшагига ётганда, ўғли Нуҳ алайҳиссалом билан набиралари Сом, Хом ва Ёфасни ва уларнинг хотинларини ёнига чақирди.

Тоғда Шис ўғилларидан фақат 8 та киши қолганди, бошқалари ҳаммаси Қобил ўғилларининг ёнига кетишганди. Ламак ёнига келганлар учун баракот дуоси қилди. Ва йиғлади:

– Демак, жинсимиздан шу саккиз жондан бошқа қолмабди! Одам ва Ҳаввони яратган, сўнгра бу иккисидан фарзандларни кўпайтирган Аллоҳдан тилайманки, сизни шу ёмон хотин хасталигидан сақласин! Болаларингизни ер юзини тўлдиражак қадар кўпайтирсин, сизга отамиз Одамнинг баракaтини берсин! Ўғилларингизга ҳукмдорлик насиб этсин (43). Эй Нуҳ, кўриб турганингдек, бу ерда биздан бошқа ҳеч ким қолмабди. Аммо сен бундан ҳуркма, шу гуноҳкор қавмнинг орқасидан эргашма (44). Ўлганимда мени Кенз моғорасига қўй. Аллоҳу Таоло сенга кемага минишни буюрганида, отамиз Одамнинг жасадини кемага юкла, кемадан тушганингда эсa, ерга олиб туш. Кемада уни уст қатнинг ўртасига қўй.  Сен ва ўғилларинг кеманинг шарқ томонида бўлинг. Хотининг ва келинларинг кеманинг ғарб тарафида бўлсинлар. Одамнинг тобути (жасади) ўртангизда турсин. На сиз хотинларингизга тажовуз этинг, на да хотинларингиз сизга тажовуз этсин. Токи кемадан ерга тушгунча, улар билан емак емаяжаксизлар, ичмаяжак ва уларга яқинлашмаяжаксизлар. Тўфон тўхтаганда, кемадан ер юзига қадам босганингиз он, Одамнинг жасади ёнида намоз қил. Ва катта ўғлинг Сомга васият қил. У Одамнинг жасадини ернинг ўртасига кўмсин. Ўғилларингнинг бирисини унга қараб туриш учун вазифалантир. У ҳаётини Аллоҳ учун вақф этсин, уйланмасин ва ўзига уй қурмасин. Қон тўкмасин. Оёқда юрганларга ҳам, қанот-ла учганларга ҳам яқинлашмасин. Ҳеч шубҳа йўқки, Аллоҳу Таоло Малакларидан биттасини юборади, Малак ер юзининг ўртасини, унинг устунини кўрсатажак ва у билан унсият этажакдир”, деди Ламак.

Ламак вафот этгач, Нуҳ алайҳиссалом ва ўғиллари унга жаноза намози қилдилар.

Ламак вафот этганда 777 ёшда эди (46). 

 ИЗОҲЛАР:

 1) Ибн Ҳишом. “Сиро”, 1- жилд, 3- бет; Ибн Сод. “Табақот”, 1- жилд, 54- бет; Балозурий. “Ансоб-ул шараф”, 1- жилд, 3- бет; Ибн Қутайба. “Маориф”, 10- бет; Ёқубий. “Тарих”, 1- жилд, 8-11- бетлар; Салабий. “Ароис”, 49- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 54-55- бетлар.

2) Ибн Қутайба. “Маориф”, 10- бет; Масъудий. “Аxбор уз-замон”, 54- бет.

3) Салабий. “Ароис”, 49- бет.

4) Ибн Қутайба. “Маориф”, 10- бет; Диноварий. “Китоб-ул Ахбор” 1- бет; Масъудий. “Аxбор уз-замон”, 54- бет; Салабий. “Ароис”, 49- бет.

5) Ибн Қутайба. “Маориф”, 10- бет; Диноварий. “Китоб-ул Ахбор” 1- бет; Масъудий. “Аxбор уз-замон”, 54- бет; Салабий. “Ароис”, 49- бет.

6) Ҳаким. “Мустадрок”, 2- жилд, 549- бет.

7) Ибн Қутайба. “Маориф”, 10- бет; Ҳаким. “Мустадрок”, 2- жилд, 549- бет.

8) Ибн Қутайба. “Маориф”, 10- бет.

9) Ибн Қутайба. “Маориф”, 10- бет; Ҳаким. “Мустадрок”, 2- жилд, 549- бет.

10) Ибн Қутайба. “Маориф”, 10- бет.

11) Ибн Абд-и Раббиҳ. “Иқд-ул фарид”, 4- жилд, 157- бет.

12)Ибн Ҳишом. “Сиро”, 1- жилд, 3- бет; Ибн Қутайба. “Маориф”, 10- бет; Ёқубий. “Тарих”, 1- жилд, 11- бет; Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 86- бет; Ибн Абд-и Раббиҳ. “Иқд-ул фарид”, 4- жилд, 157- бет; Салабий. “Ароис”, 49- бет; Дайламий. “Ал Фирдавс”, 3- жилд, 32- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 59- бет; Абулфидо. “Ал бидоя ван-ниҳоя”, 1- жилд, 99- бет.

13) Салабий. “Ароис”, 49- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 59- бет.

14) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 86- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 60- бет.

15) Масъудий. “Аxбор уз-замон”, 54- бет.

16) Ҳаким. “Мустадрок”, 2- жилд, 596- бет.

17) Масъудий. “Муруж уз-заҳаб”, 1- жилд, 40- бет.

18) Ибн Қутайба. “Маориф”, 10- бет.

19) Ёқубий. “Тарих”, 1- жилд, 11- бет

20) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 83- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 57- бет.

21) Ёқубий. “Тарих”, 1- жилд, 11- бет

22) Ибн Сод. “Табақот”, 1- жилд, 40- бет; Салабий. “Ароис”, 50- бет.

23) Абулфидо. “Ал бидоя ван-ниҳоя”, 1- жилд, 99- бет.

24) Марям сураси 56- оят; Ибн Ҳишом. “Сиро”, 1- жилд, 3- бет; Ибн Қутайба. “Маориф”, 10- бет; Ёқубий. “Тарих”, 1- жилд, 11- бет; Диноварий. “Китоб-ул Ахбор” 1- бет; Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 85- бет; Масъудий. “Аxбор уз-замон”, 54- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 59- бет.қ

25) Ибн Қутайба. “Маориф”, 10- бет; Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 86- бет; Масъудий. “Муруж уз-заҳаб”, 1- жилд, 40- бет; Ибн-ун Надим, “Фиҳрист,” 39- бет.

26) Абулмунзир Ҳишом. “Китоб-ул асном”, 52- бет; Ёқут. “Мужамул булдон”, 5- жилд, 367- бет.

27) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 85- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 59- бет.

28) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 85- бет.

29) Ибн Қутайба. “Маориф”, 10- бет.

30) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 85, 86, 87- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 59-62- бетлар.

31) Ёқубий. “Тарих”, 1- жилд, 11- бет.

32) Ибн Ҳабиб. “Китаб-ул мухаббар”, 3- бет.

33) Дайламий. “Ал Фирдавс”, 3- жилд, 224-225- бетлар.

34) Ибн Исҳоқ, Ибн Ҳишом. “Сиро”, 2- жилд, 48- бет; Бухорий. “Саҳиҳ”, 4- жилд, 107- бет

35) Аҳмад бин Ҳанбал. “Муснад”, 2- жилд, 541- бет; Бухорий. “Саҳиҳ”, 4- жилд, 107- бет

36) Ёқубий. “Тарих”, 1- жилд, 12- бет.

37) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 86-87- бетлар; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 62- бет.

38) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 87- бет.

39) Масъудий. “Муруж уз-заҳаб”, 1- жилд, 30- бет.

40) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 87- бет.

41) Ёқубий. “Тарих”, 1- жилд, 12- бет.

42) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 87- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 62- бет.

43) Ёқубий. “Тарих”, 1- жилд, 12-13- бетлар.

44) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 87- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 63- бет.

45) Ёқубий. “Тарих”, 1- жилд, 13- бет.