Наманганлик тадбиркор мухолифат билан алоқа қилганликда айбланди

Наманганлик тадбиркор мухолифат билан алоқа қилганликда айбланди
114 views
23 December 2013 - 11:52

Қудрат Расулов.Интернетдаги Skype мессенжери орқали мухолифатга оид адабиëтларни олиб тарқатганликда айбланаётган наманганлик 43 ёшли тадбиркор Қудрат Расулов суд ҳукмини кутмоқда.

Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизматининг Наманган бўлими ходимлари томонидан шу йилнинг 9 сентябр кечаси олиб кетилган Қудрат Расулов уч ой ҳибсда тергов қилинганидан сўнг, унга Ўзбекистон Жиноят кодексининг 221 (куч ишлатар тизим ходимлари талабига бўйсунмаганлик) ва 244-1 (жамоат хавфсизлигига таҳдид солувчи материалларни тарқатганлик) моддалари бўйича айб юкланган.

Наманган шаҳар судида Қудрат Расулов устидан жорий ҳафтада ёпиқ суд маҳкамаси ўтказилиши кутилмоқда.

– Шу кунларда Қудрат Расуловнинг иши юзасидан суд мажлиси бошланишини кутяпмиз, лекин айблов хулосасини менга беришмади, – дейди Озодлик билан суҳбатда маҳбуснинг адвокати Ҳусан Саломов.

Озодлик тасарруфидаги Қудрат Расуловни қамоққа олиш ҳақидаги ҳужжатларда, чунончи жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар суди ажримида ëзилишича, маҳбус Skype мессенжери воситасида мухолифат фаоллари Тўлқин Қораев ва Муҳаммад Солиҳ билан доимий мулоқотда бўлган.

Жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судининг 10 сентябр кунги ëпиқ мажлиси чиқарган ажримида айбланувчи Қудрат Расулов Skype воситасида “Қуролсиз кишининг озодлиги” номли фильм ва “Зулм қилма ва зулмга рози ҳам бўлма” сарлавҳали китоб файлларини кўчириб олганликда айбланган.

Шаҳар суди судьяси Қодиров раислигида, Йўлдошев котиблигида ҳамда прокурор Болтаев иштирокида ўтган суднинг ëпиқ мажлиси Қудрат Расуловни вақтинча қамоққа олиш ҳақида ажрим чиқарган эди.

Озодлик тасарруфидаги ажрим ҳужжатида судья ва прокурорнинг исми келтирилмаган, аммо айни ҳужжатда Қудрат Расулов МХХ терговчиси А. Тўраев тарафидан ушлангани айтилади.

Ажримда Қудрат Расулов наманганлик фуқаролар А. Бойдедаев ва Қ. Солиевлар чақувига асосан ушлангани ҳам таъкидланади.

Фуқаролик жамияти фаоли Қудрат Расуловнинг қамоққа олиниши билан боғлиқ жараëнни кузатиб келаëтган инсон ҳуқуқлари фаоли Елена Урлаева Озодлик билан суҳбатда Ўзбекистондаги куч ишлатар тизимлар инсонларнинг мамлакат конституциясида кафолатланган ахборот олиш эркинлигига тажовуз қилаëтганини таъкидлади:

– Дунëвий давлат тарафдори бўлган тадбиркор Қудрат Расуловга ўз мазмуни ва сарлавҳасига кўра, зулм қилмаслик ва зулмга рози бўлмаслик ҳақидаги китобни интернетдан олгани учун 8 йилга қамалиш хавф солиб турибди. Ўзбекистон конституциясининг 29-моддаси Ўзбекистон фуқаросининг ахборот олишини кафолатлайди, – дейди Елена Урлаева Озодлик билан суҳбатда.

Суҳбатдош маҳбус Қудрат Расуловнинг Skype орқали мулоқот қилгани учун қамоққа олингани фактига эътибор қаратди:

– Одатда Skype тармоғи хавфсиз ҳисобланади. Лекин Ўзбекистон МХХси ходимлари Қудрат Расуловнинг уйи ëнига махсус мослама ўрнатиб, интернет сигналларини тутишган. Билишимча, унинг уйи олдига махсус пеленгатор ўрнатилган. Бундан келиб чиқдиган хулоса шуки, Ўзбекистон МХХси фуқароларнинг Skype орқали қилаëтган суҳбатларини ҳам эшитмоқда, – дейди Елена Урлаева.

ozodlik.org

Porno Gratuit Porno Français Adulte XXX Brazzers Porn College Girls Film érotique Hard Porn Inceste Famille Porno Japonais Asiatique Jeunes Filles Porno Latin Brown Femmes Porn Mobile Porn Russe Porn Stars Porno Arabe Turc Porno caché Porno de qualité HD Porno Gratuit Porno Mature de Milf Porno Noir Regarder Porn Relations Lesbiennes Secrétaire de Bureau Porn Sexe en Groupe Sexe Gay Sexe Oral Vidéo Amateur Vidéo Anal

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi