Погонлилар Гулноранинг ўғлини ўтказмаётир (видео)

Погонлилар Гулноранинг ўғлини ўтказмаётир (видео)
28 views
24 December 2013 - 11:50

Гулнора Каримованинг ўғли Ислом Каримов эканлиги иддао қилинган шахсни Ўзбекистон ҳарбийлари йўлини тўсиб, ўтказмаётгани тасвирлари интернетда пайдо бўлди. Тахмин қилинишича, Гулноранинг ўғли бобоси – президент Ислом Каримов ҳузурига ўтказмаётир. Погонли шахснинг айтишича, президент ҳузурига ўтказмаслик ҳақидаги буйруқ РАИС (МХХ раиси Рустам Иноятов) томонидан  берилган.

Шу ўринла таъкидлаш жоизки, Каримовлар оиласида бундай вазият юзага келгани ҳақида (яъни Гулнора президент отасининг ҳузурига кира олмаётгани ва бошига тушган балолар ортида кимлар тургани ва ҳ.к. ҳақида айтиб беролмаётгани ҳақида) биринчи бўлиб ЎХҲ сайтида сиёсатшунос Усмон Ҳақназаров ёзган эди.

Ушбу видео сиёсатшуноснинг ёзганларини яна бир бор тасдиқламоқда.