Усмон Ҳақназаров: Ислом Каримов ўз қизи Гулнорани яна калтаклади

Усмон Ҳақназаров: Ислом Каримов ўз қизи Гулнорани яна калтаклади
271 views
27 December 2013 - 13:52

Ўзбекистон президентининг турмуш ўртоғи Татьяна Каримова МХХ раиси Рустам Иноятов билан биргалашиб, ўзининг тўнғич қизи Гулнора Каримовага қарши мақсадли босим ўтказишни давом эттирмоқда. Хусусан, 2013 йил 12 декабрь куни Дўрмон қароргоҳида Татьяна Каримова навбатдаги маротаба ўз турмуш ўртоғининг қабулига киришга эришди. Ислом Каримов билан суҳбатда у Гулнора Каримова Тошкент вилояти Қибрай туманида (Тошкент-Чирчиқ автотрассаси бўйида) жойлашган қароргоҳни қуриш, безаш ва жиҳозлаш учун деярли беш миллион доллар сарфлагани ҳақида хабар берди. Тўнғич қизининг исрофгарчилиги ҳақида гапираётиб, Татьяна Каримова: “Ушбу дала ҳовлидаги дельфинарий ва дельфинларнинг ўзига Гулнора деярли икки миллион доллар сарфлади”, – деди. Ва эртаси куни, яъни 2013 йил 13 декабрь куни, эрталаб Дўрмондан чиққан Ислом Каримов қизи Гулноранинг қароргоҳига йўл олди. Бу ерга келгач, президент жимжимадор дала ҳовли ва қимматбаҳо дельфинарийни ўз кўзи билан кўрди. Кўрганларидан тутоқиб кетган Ислом Каримов Қибрайдаги дала ҳовлисида отасини кутишга чиққан Гулнорани ҳақоратлаб бошлади. Ота қизини исрофгарчилик ва бемаъни ҳаражатлар қилгани учун сўкарди. Ислом Каримов қизидан: “Бу дельфинларни бошинга урасанми?! Уларсиз сен зерикиб қоласанми ёки ўзингни ноқулай ҳис қиласанми?!” – деб, сўрарди. Гулнора Каримова: “Мени кечиринг!” – дея отасининг оёқлари остига ташланганда жунбушга келган президент жаҳл устида ўз қизини бир тепди ва Қибрайдаги қароргоҳни тарк этди. Биқинида қаттиқ оғриқ сеза бошлаган Гулнора Каримова шу куни кечқурун врачларни чақиртирди. Гулнора Каримовани текширувдан ўтказиб, рентген сурати олган медиклар беморнинг бир қовурғасида ёрилиш борлигини аниқлашди. Шу куни Ислом Каримов Президент Хавфсизлиги Хизмати бошлиғига мурожаат қилиб, Гулнора Каримовани тансоқчиларсиз қолдириб, қизи учун фақат Ўзбекистон МХХ назоратчиларини ажратишни буюрди. Шуни айтиш керак-ки, ушбу воқеа Гулнора Каримовага қарши биргалашиб саф тортган онаси Татьяна Каримова ва МХХ раиси Рустам Иноятов ўртасидаги маҳфий тил бириктирилиши ҳақида тезроқ огоҳлантириш илинжида юрган Гулноранинг охирги умидларини чиппакка чиқарди. Бундан буёғига унда Ўзбекистон махсус хизматлари раҳбарининг жиноятлари ҳақида президентга хабар бериш имкони бўлмаса керак. Гулнора Каримованинг хозирги аҳволи унга ва унинг бизнес-тузилмаларига қарши бошланган кенг қамровли ҳужумдан кейинги даврдаги энг тушкун ҳолатидир. Ушбу материал сўнггида МХХ раиси Рустам Иноятов, гўёки, ишдан бўшатилгани ҳақида uznews.net сайти томонидан тарқтилган хабарга ўз муносабатимизни билдирмоқчи эдик. 2013 йил 23 декабрь ҳолатига кўра Рустам Иноятов ўз лавозимида ишлаяпти ва вазифаларини бажаряпти. Афтидан, uznews.net саҳифасининг манбалари ўтган ҳафта охирида МХХ раиси саломатлиги ёмонлашаётгани сабабли ишдан кетиши ҳақида яна ариза ёзиб, навбатдаги маротаба мамлакат перзидентининг олдига кирганидан шошиб қолишган. Бироқ Ислом Каримов: “Сабр қил, бирга кетамиз!” – деб, унинг истеъфосини навбатдаги маротаба қабул қилмади. Бизнингча, ҳозирча Ислом Каримов МХХ раиси лавозимида Иноятовнинг ўрнини боса оладиган муносиб “чекист” топа олмаяпти. Ва ўйлашимизча, шундай одам топилиши билан Каримов Иноятовнинг аризасига қўл қўйиб, унинг истеъфосини қабул қилади.

Усмон ҲАҚНАЗАРОВ,

сиёсатшунос

2013 йил 23 декабрь

Русчадан www.uzxalqharakati.com таржимаси

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi