ЎХҲ нинг фаол аъзоси тилхат асосида озодликка чиқарилди

ЎХҲ нинг фаол аъзоси тилхат асосида озодликка чиқарилди
47 views
28 December 2013 - 13:15

Тошкент шаҳар Шайҳонтоҳур туман жиноят ишлари бўйича суди фуқаро Нуриддин Джуманиязовни 25 декабр куни тўланган ажрим ва тилхати асосида озодликка чиқарди.
“ИИБга қарашли Тоштурмада сақланишим керак эди, аммо хулқим ва ўзимни яхши тутганим инобатга олиниб озодликка чиқаришди. Лекин бу бутунлай озодликка дегани эмас. Зотан келаси тўрт ой давомида ИИБ ходимлари назоратида бўлишим айтилди. Уларнинг ҳар бир чақириғига “лаббай”, деб туришим керак, акс ҳолда яна ҳибсга олинишим маълум қилинди”, дея билдирган Нуриддин Джуманиёзов, ҳибсга олинган пайт олиб қўйилган паспорти, модем ва флешкалари қайтарилмаганини қўшимча қилиб.
ЎХҲ фаоли Джуманиязов ўзининг қамалишига Абдулло Тожибой ўғли уюштирган аризалар сабаб бўлганини айтди.
“У мардикорлар касаба уюшмаси” га аъзо бўлиб кирган икки киши билан орамизда нифоқ солиш мақсадида бу ишни қилган экан. Менга қарши ариза ёзган ўша фуқароларнинг ўзидан билдим бу ҳақда. Бу одамлар сентябр ва октябр ойиларида мен билан Қозоғистонда бирга ишлаган. Улар ишлагани учун тўла ҳақларини олишган ва буни тергов жараёнида тан олишди. Бошқа томондан терговда бу одамлар МХХ ва унга хизмат қилаётган Абдулло Тожибой ўғли томонидан мен ҳақимда маълумот тўплаш учун ёлланганини сездим. Устимдан ИИБ идорасига арз қилган бу икки фуқаро айнан Абдулло Тожибой кўрсатмаси асосида ёлғон ариза ёзганларини айтиб берди”, дейди ЎХҲ фаоли Нуриддин Джуманиёзов.
Эслатсак, Нуриддин Джуманиёзов шу йилнинг 19 декабр куни Тошкент шаҳар Шайҳонтоҳур тумани ИИБ ходимлари томонидан ҳибсга олинганди.
У Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг 135- моддаси (одам савдоси билан шуғулланиш) бўйича айбланаётган эди.
Пойтахт ИИБ маъмурлари Нуриддин Джуманиёзов ўзбекистонлик иккита фуқарони Қозоғистон Республикасида ишлатгани, аммо иш ҳаққини бермаганини иддао қилганди.
“Ҳозир шу фуқаролардан бизга ариза ва шикоятлар келиб тушган. Шу шикоятлар бўйича тергов ишларини олиб бормоқдамиз. Агар шикоятда кўрсатилган важлар ўз тасдиғини топса, унда у кишига нисбатан, Ўзбекистон Республикасининг ЖПК ва ЖК га тегишли моддаларига мувофиқ, жиноий чоралар кўрилади”, дея билдирган эди Тошкент шаҳар ИИБи маъмурлари .

ЎХҲ хабар маркази