Ўзбек-да! (3), Ёхуд “ижара”нинг тагида қолиб кетдим

Ўзбек-да! (3), Ёхуд “ижара”нинг тагида қолиб кетдим
61 views
01 January 2014 - 11:57

To'y

Мева-чеваларни, “ота-она”лар, “биринчи хотин”ларни ижарага олиш мавзуларига бағишланган  “Ўзбек-да!” – дем номланган икки мақола ёзиб, очиғи, “ижара” мавзусининг тагида қолиб кетдим.

Ўтган куни ФБдаги саҳифамга яна бир қанча одам шу мавзуда хабар йўллаб, халқимиз турмуш тарзига кириб борган чиркин удумлардан бошқалари ҳақида ёзишибди. Хусусан, Маърифат Тоғаева деган фойдаланувчи ФБдаги “Ўзбек-да (2)!” мақоламнинг остига мана бу шарҳни қолдирибди:

“Фақат тавба деймиз. Жанозаларда йиғлайдиган одам бўлмаганидан, йиғлаб ўтирадиганларни ҳам ижарага олиб келадиган бўлишган”.

ФБдаги бошқа бир фойдаланувчи эса менга мактуб йўллаб қуйидагиларни ҳикоя қилибди:

“Ҳурматли Саид Аскар ака. Эл таниган қўшиқчилар ўз ўйнашларини сохта куёвларга никоҳлаб, уларнинг сохта тўйларини ўтказиб бераётгани ва бу тўйларни эсон-омон ўтказиб олиш учун “куёв”ларни, “куёв”ларнинг “ота-она”ларини пулга ижарага олаётгани ҳақида ҳам ёзмайсизми? Бундан 5-6 йил илгари Ўзбекистон халқ артистларидан бири машҳур бир қўшиқчи қизни хоразмлик йигитга (аслида ўзининг синтезаторчисига) “никоҳ”лаб, уларнинг сохта тўйларини ўтказиб, аслида эса шу қўшиқчи қизга ўзи уйланиб олганидан хабарингиз йўқми? Бу сохта тўй, сохта куёв ва сохта қудалар аслида ўша халқ ҳофизи ҳамда қўшиқчи аёл ўртасидаги норасмий никоҳни беркитиш учун ўтказилганини эшитмаганмисиз? Эшитмаган бўлсангиз, шулар ҳақида ҳам ёзинг, илтимос. Пул учун халқимиз ҳар нарсага тайёр бўлиб қолди, ака”

“Изоҳга ҳожат йўқ!” – деганларидек, бу шарҳ ва хабарларни ўқиб, яна бир марта “Ўзбек-да!” – дейишдаг бошқа чорам йўқ.

Саид АСКАР