Ароқ ҳидлаб ухлайдиган эшон

Ароқ ҳидлаб ухлайдиган эшон
98 views
02 January 2014 - 14:27

Chollar

Таҳминан, 11-12 ёшларимда содир бўлган ва раҳматли бувам билан боғлиқ баъзи воқеаларнинг мазмун-моҳиятига катта бўлиб, Ислом динининг асосларини ўрганганимдан кейин тушуна бошлаганман. Ўша пайтларда бувам раҳматли мен учун ўта қайсар ва ёмон одамдек туюларди. Ҳозир ҳам аниқ  ёдимда: бувамнинг “қайсар”лигини уйимиздагилар ҳам, сон-саноқсиз дўстлари ҳам енга олишмасди.

Рамазон ойининг бир куни бувамнинг олдига дўстлари келиб, бувам ва улар ўртасида таҳминан қуйидаги суҳбат бўлиб ўтди:

Нега сен Дада эшоннинг оғизочарига (ифторлигига) бормайман, – деяпсан?

–          Унинг дастурхонига қўйиладиган озиқ-овқатлардан шубҳам бор?

–          Овқатнинг нимасидан шубҳаланасан?

–          Ҳалоллигидан шубҳаланаман.

–          Дада эшон олдимизга чўчқа гўшти қўймайди. У ҳам бир эшон: сен билган ҳалол-ҳаромни у ҳам билади.

–          Дада эшоннинг болалари ароқ сотишади. Бугун оғизочарга қўйиладиган неъматларни Дада эшон ароқ савдосидан тушган пулларга сотиб олиб, қўйган бўлса-чи?

–          Э-э-э, Шермат, роса бир майдагап, ғаламис одам экансан! Дастурхондаги овқатни Дада эшон қайси пулга олгани билан нима ишинг бор? Сен ейишдан олдин “бисмиллоҳ” деб ейвер, сенга ҳалол бўлади!

–          Сизлар шундай тавсия қиляпсизлар. Аллоҳ ва унинг пайғамбари эса: “Шубҳали нарсалардан узоқ юринглар!” – деб тавсия қилишган. Мен Аллоҳнинг ва расулининг тавсиясига қулоқ соламан, сизларникига эмас.

–          Аллоҳ ва унинг расули: “Гумон иймондан айиради” – демаганмилар?

–          Бу гап одамларга ва уларнинг амалларига нисбатан айтилган. Шубҳали иш ва нарсаларга бу ҳадиснинг алоқаси йўқ.

–          Дада эшон ва унинг болалари олаётган даромаднинг ҳалоллигига шубҳа қиляпсан-ку!

–          Мен бунга шубҳа қилаётганим йўқ. Аниқ ишончим комил-ки, Дада эшоннинг ва ўғилларининг ароқ сотувидан олаётган даромади ҳаромдир. Бу даромаднинг қиймати ғарлик (фоҳишабозлик) орқали топиладиган даромад билан тенгдир. Мен бугун Дада эшоннинг оғизочаридаги дастурхон ҳам ана шу ҳаром пулларга ёзилади деган гумондаман холос.

–          Менга қара, сен ёмонлаётган ўша Дада эшон ва унинг ўғиллари топган пулларига қишлоғимизда катта масжид қуришди. Қишлоғимиздаги намозхонлар учун сен ва ўғилларинг нима қилдиларинг?

–          Дада эшон ва ўғиллари ароқ сотиб қурган масжиднинг гумбази ҳали ҳам қуламай турганига ҳайронман.

–          Ҳа, шунинг учун Дада эшоннинг масжидига бормайсан экан-да?!

–          Албатта, бизнинг замонда фақат шубҳали озиқ-овқат ва мева-чевалар эмас, шубҳали иншоотлар ҳам бор. Улардан ҳам узоқ юриш керак.

–          Сен, Шермат, ўзингни жуда олаверма! Дада эшон ва сенинг наслинг ўртасида осмон билан ерчалик фарқ бор: у эшонлардан чиққан, сен эса қора халқдан чиққансан. Шуни унутма!

–           Исломда насл устунлиги деган нарса йўқ. Исломда устунлик фақат Исломга амал қилиш билан бўлади.

–          Дада эшон ҳам Исломга амал қиляпти-ку! Беш вақт намозни канда қилмайди, рўза тутади, закот беради, ҳажга бориб келди, масжид қурдирган бўлса. Яна нима қилсин у бечора?!

–          Олди-бердида-чи?! Савдода-чи?! Турмушда-чи?! Бу соҳаларда Исломга риоя қилиш керак эмасми?! Фақат намоз ўқиб, рўза тутиб, масжид қурдириб, ҳажга борса бўлдими? Мусулмон ароқ сотса ҳам, бўлар экан-да?! Мақтаётган эшонларинг ҳар куни ароқ ичишини биласизлар-ку!

–          Шермат, ёлғон гапирма: Дада эшон ҳар куни ароқ ичмайди, рўза ойида ароқ ичишни тўхтатади!

–          Олийжанобликни қаранг: Рамазонда ароқ ичмас эмиш.

–          Шермат, гапни қисқа қил: Дада эшоннинг оғизочарига борасанми-йўқми?

–          Бормайман, – дедимку сизларга.

–          Қара лекин, Шермат! Ҳамма гапингни Дада эшонга етказамиз. Агар у сени баддуо қилиб, кейин бошингга офатлар ёғилса, ўзингдан кўр!

–          Боринглар, етказинглар! Мен бу гапларнинг ҳаммасини Дада эшоннинг юзига айтиб бўлганман. У мени анчадан бери қарғайди. Эй, аҳмоқлар: офатни эшон эмас, Аллоҳ юборади.

–          Ҳеч ким: “Офатни эшоннинг ўзи юборади”, – деяётгани йўқ. Биз: “Эшон баддуо қилади, Аллоҳ эса унинг дуосини ижобат қилади”, – деяпмиз холос.

–         Эй, аҳмоқлар, Аллоҳ ароқ савдосига оиласи билан шўнғиб кетган эшоннинг эмас, мазлумнинг дуосини қабул қилади.

–          Э, бор-эй! Сен, Шермат, яккамохов бўлиб ўлиб кетасан. Ўлсанг, жанозангга итлар ҳам келмайди.

–          Тўғри, айтасизлар: мусулмоннинг жанозасига мусулмон келади, ит келмайди. Ароқ сотадиган эшонлар, шундай эшонларни хаспўшлайдиган ялоқилар ва бошқа итлар жанозамга келмай қўяқолсин.

8-10 кишилик оломон уйимизни асабий ҳолда тарк этди. Бу “делегация” ўша Дада эшоннинг топшириғи бўйича келган экан.

Бироз вақт ўтгач, раҳматли бувамнинг олдига бориб: “Буважон, сиз айтган эшон ростдан ҳам ароқ ичадими? ”- деб сўрадим. Шунда бувам раҳматли: “Эй, болам. Анави бобойлар мақтаётган эшон ароқ ичган куни, ухлашдан олдин соқолларини ароқ билан хўллаб ётади. Ухлаётанда ароқ ҳидини ҳидлаб ухлайди. Унинг учун ароқнинг ҳиди ёқимли эмиш. Буни бир мен эмас, бутун қишлоқ билади. Буни ҳозир олдимдан кетган иккиюзламачилар ҳам билишади. Лекин ўша бадкирдор эшонни бу йўлдан қайтармаганлари етмагандек, бу ифлос ишларга қарши ғинг дейишмагани етмагандек, Дада эшонни мақташади ҳам” – дегандилар.

Бувамнинг бу жавоби чин юракдан чиққан самимий сўзлар бўлганига йиллар ўтиб, улғайиб, тушуниб етдим. Кичкиналигимда кўзимга роса қайсар ва ёвуз кўринган бувам нима учун “қайсар” ва “яккамохов” бўлганини энди тушуниб етяпман.

Раҳматли бувам мусулмонликни даъво қилиб юрган ошна-оға-иниларининг ва атрофдаги бошқа кимсаларнинг иккиюзламачилигига шу тариқа исён қилган эканлар. Ҳаром ва шубҳали нарсалардан узоқ юришга ҳаракат қилган эканлар.

Ана шундай ялоқхўр ва иккиюзламачи кимсалар, мусулмонликни даъво қилган ҳолда куфрга хизмат қилаётганлар ҳозир озми? Ҳозир ҳам кўп.

Афсусланарли жойи шунда-ки, бундан 20-30 йилгари қандай бўлса, ҳозир ҳам ялоқхўр ва иккиюзламачиларга қарши саноқли кишилар курашмоқда.

Саид АСКАР

Porno Gratuit Porno Français Adulte XXX Brazzers Porn College Girls Film érotique Hard Porn Inceste Famille Porno Japonais Asiatique Jeunes Filles Porno Latin Brown Femmes Porn Mobile Porn Russe Porn Stars Porno Arabe Turc Porno caché Porno de qualité HD Porno Gratuit Porno Mature de Milf Porno Noir Regarder Porn Relations Lesbiennes Secrétaire de Bureau Porn Sexe en Groupe Sexe Gay Sexe Oral Vidéo Amateur Vidéo Anal

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi