Аҳмад Аъзам вафот этди

Аҳмад Аъзам вафот этди
43 views
04 January 2014 - 21:30

1512322_256358821195626_854948200_n

Бугун таниқли ёзувчимиз Аҳмад Аъзам вафот этди. Оллоҳ унинг гуноҳларини кечирган бўлсин, жойи жаннатда бўлсин. Шу муносабат билан  марҳум ҳақда журналист Шуҳрат Бобожоннинг лавҳасини тақдим этамиз

Оға хотираси

Аҳмад Аъзам билан илк бора 1981 йилда рассом Исфандиëр Ҳайдаровнинг уйида танишганмиз.

Илк суҳбатданоқ Аҳмад ака менга китобий адабиëтдан ҳаëтий адабиëт фарқини ўргатиб сабоқ берган эди.

Ўша пайт стилягаларига ҳос жинси шим¸ жинси куртка кийган сариққина бу киши мен учрашган илк закий мунаққид эди.

Одатда рассомлар гуруҳини санъатшунос куратор тамсил қилади.

Шу маънода Аҳмад ака ўтган асрдаги ўзбек модерн шоирлар гуруҳининг куратори эди.

Рауф Парфининг 40 йиллигига бағишлаб ТошДУда ўтказилган тадбирда Муҳаммад Солиҳ бошчилигидаги шоирлар билан келиб модерн адабиëт ҳақида закий фикрлар билдириб шууримизда инқилоб ясаган ҳам Аҳмад Аъзам эди.

Аҳмад ака “Бирлик” ҳаракати ва “Эрк” партияси тузувчиларидан бири бўлди.

1993 йилга қадар “Эрк” партияси бош котиби ҳам бўлди.

Бир муддат Аҳмад ака билан йўлларимиз айрилди. Аҳмад ака Оқсаройга яқинлик қилишда xайр бор деб ўйлади.

Мен эса бундай яқинликни беxайр деб билдим ва бу фикримни у кишига очиқ айтдим.

Аммо дунëқарашлар айрилиги дўстликка раҳна солмади.

Дўстлик калимаси бу ерда бир оз шартли.

У кишига мен бир оға каби қарар эдим. Аҳмад ака мени инисидек кўрар эди.

Сариқ одамлар гап кўтармайди дейишади. Лекин Аҳмад ака аччиқ тизиқ гапларимни кўтарар эди.

Интервю олганда сал қалтисроқ гапларини эфирга берганимда жахли чиқса ҳам, умумиятла, мендан рози бўлар эди.

Аслида мен шу жомбойлик оғани бир ини каби самимий яхши кўрар эдим.

Миллатнинг¸ тилнинг ва элнинг ҳеч бўлмаганда Аҳмад Аъзам каби қўриқчиси бор дея ўзимни овутар эдим.

У кишининг оғир касал ëтганини билсамда¸вафоти ҳақидаги хабар юрагимни ништардек кесди.

Шуҳрат Бобожон