Мухолифатчиларга қарши ёлғон айблов

Мухолифатчиларга қарши ёлғон айблов
30 views
10 January 2014 - 18:13

D56E2357-C1C6-49F4-A9AC-EA168A3B0FA5_w640_r1_s_cx8_cy0_cw89“ЭРК” партияси ва Ўзбекистон Халқ Ҳаракати фаоллари Фахриддин Тиллаев ва Нуриддин Жуманиёзовлар ҳозирги вақтда “Тоштурма”да сақланмоқда. Тошкент шаҳар Ички Ишлар Бошқармаси олиб бораётган терговга кўра, улар Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 135-моддаси, 2-қисм, г-пункти бўйича айбланмоқда.
Ҳибсга олинганидан бери уларга қариндошлари билан кўришишга рухсат этилмаган. 2014 йилнинг бошига қадар ҳар иккисининг қаердалиги ноъмалум бўлган, фақатгина 8 январ куни Тиллаевнинг адвокати Полина  Браунерг, Фахриддин ва Нуриддиннинг “Тоштурмада” экани хақидаги хабарни берган.
Уларга бир ой давомида 10 кг.га бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари киритишга изн берилган бўлиб, бу маҳсулотларнинг сафида тез бузиладиганлари бўлмаслиги шарт қилинган. Тергов жараёнида ҳеч қандай учрашувга йўл қўйилмаган. Жумладан, Фахриддин Тиллаевнинг 85 ёшли отасига ўғли билан кўришишга рухсат этилмаган.
Адвокат ўз ҳимояси остидаги одам билан ёлғиз кўришиши мумкин, аммо кўпгина камераларда яширин кузатув ва суҳбатни ёзиб олиш жиҳозлари жойлаштирилган. Шунинг учун учрашувларда асосий нарса ҳақида гапирмасликка ҳаракат қилинади.
Бизга маълум бўлишича, бир неча ой олдин Нуриддин Жуманиёзов Абдулла Тожибой ўғлининг таклифига кўра, ўзбекистонлик икки кишининг Чимкент шаҳрига етиб бориш ва у ерда ёлланма иш топишига ёрдам берган. Аммо худди шу “иш” бўйича қўлга олинган Фахриддин Тиллаевнинг ушбу “даллолчилик”ка ҳеч қандай алоқаси бўлмаган.
Шуниси ажабланарлики, Н. Жуманиёзов 2 та эмас, 20 та одам жўнатгани, Фахриддин Тиллаев эса бу ишда унга ҳамкорлик кўрсатгани айбланмоқда. Уларнинг ҳар иккаласи ҳам одам савдосида айбланиб, жазога тортилиши мумкин.
135-модда. Одам савдоси
Одам савдоси, яъни одамни олиш-сотиш ёхуд одамни ундан фойдаланиш мақсадида ёллаш, ташиш, топшириш, яшириш ёки қабул қилиш — уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар:
а) ўғирлаш, зўрлик ишлатиш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш ёхуд мажбурлашнинг бошқа шаклларини қўллаш орқали;
б) икки ёки ундан ортиқ шахсга нисбатан;
в) ожиз аҳволдалиги айбдорга аён бўлган шахсга нисбатан;
г) айбдорга моддий жиҳатдан ёки бошқа жиҳатдан қарам бўлган шахсга нисбатан;

ЎХҲ манбаси