Одамни ким сотяпти?

Одамни ким сотяпти?
215 views
14 January 2014 - 9:58

Бир неча ой олдин Нуриддин Жуманиёзов Абдулла Тожибой ўғлининг таклифига кўра, ўзбекистонлик икки кишининг Чимкент шаҳрига етиб бориш ва у ерда ёлланма иш топишига ёрдам берган. Аммо худди шу “иш” бўйича қўлга олинган Фахриддин Тиллаевнинг ушбу “даллолчилик”ка ҳеч қандай алоқаси бўлмаган.
Шуниси ажабланарлики, Н. Жуманиёзов 2 та эмас, 20 та одам жўнатгани, Фахриддин Тиллаев эса бу ишда унга ҳамкорлик кўрсатгани айбланмоқда. Уларнинг ҳар иккаласи ҳам одам савдосида айбланиб, жазога тортилиши мумкин.
Қуйида Қозогистондаги иш берувчи аёлнинг бу мавзуда  бу ишни олиб бораётган терговчи номига юборган хатини эълон киламиз:

Билдириш

Мен Демевова Жанар Жанубий Қозоқистонданман.  Баъзи хабарларга кўра, Ўзбекистон фуқаролари Жуманиязов Нураддин ва Тиллаев Фаҳриддинларга  қарши “одам савдоси билан шуғулланган” деган уйдурма туҳматлар билан Пардаев Фарҳод (Келдиёров),  Эрданов Эркинларнинг Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармасига ёзган “шикояти” асосида, жиноий иш очилган.
Эмишки, Фарҳод ва Эркинларнинг ишлаган иш ҳаққи берилмаган.  Иш ҳақларини тўлиқ олишган бўлсаларда, нега булар бир-бирларининг устидан мағзава ағдараётганлигини тушунмай қолдим.
2013-йил 5-сентабр кунлари эди тахминимча. Нураддин ака,  Фарҳод ва Эркинлар бизга ишга келишди.  Келган куни маълум бўлдики, улар қурилиш ишлари бўйича ҳеч нарса билмас экан.  Мен “усталаринг йўқ экан, қайтиб кетинглар”, дедим.  Улар менга ёлворишга тушишди: Фарҳод “мен 2700 доллар қарзим бор, келиб чиқиши араб бўлган Олий суднинг бошлиғи Бўритош Мустафаевнинг тилла конидан.  Қарзимни тўламасам, улар (Бўритош Мустафаев камандасини назарда тутаяпти) мени ўлдиртириб юборишади”,  деб ялинди.
Эркин эса: “болаларим бутун ёз бўйи помидор еб қорин тўйғазмоқда,  олдинги хотинимни боқа олмаганимдан мени ташлаб кетган.  5-6 сўм чой пулини ишлаб кетмасам бўлмайди,  илтимос ёрдам беринг опажон”,  деб ялинди.
Нураддин ака эса “ўзбекистонда менинг мутахасислигим бўйича иш йўқ,  пенсия оиламни боқишга етмайди,  имкон бўлса, ошхонада бўш жой бўлса, ошпазлик қилсам”,  деб тушунтирди.
Мен уларга раҳмим келди тўғриси.  Уларга мен “уста бўлмасаларинг кам иш ҳақи оласизлар”, деганимда тенгани сўмга чақишдими,  кейин рози бўлишди.
Уларни  2-3 кун овқатлантирдим,  жой билан таъминладим (ҳаммаси ўз ҳисобимдан) токи иш топилгунча.
Ниҳоят, уларга иш топдим ўрисчасига “Стяшка” 1 кв метри 500 ёки 450 тангадан.
Фарҳод ва Эркинлар пулига рози бўлишдию, аммо “бир одам беринг стяшкани биладиган,  бизга қандай қилинишини кўрсатиб берсин,  кейин ўрганиб кетамиз”, дейишди.
Уларга бир Ўзбекистонлик устани қўшиб жўнатдим (устанинг бир кунлик иш ҳаққини ҳам ўз ҳисобимдан тўлаганман).
5-6 кунда битадиган стяшкани ҳам ярим ойда ҳам битказа олишмади,  улар телефон қилишиб, ҳолижонимга қўймай чақиртирди.  Бордим,  барча хоналарнинг бешдан уч (3/5) қисми талабга жавоб бермайдиган эди.  Ишлари тоза эмас,  уй хўжайини Асилхон менга арз қилди.  Бунақа ишни кўчадаги “бўмж”ларга берсам, 10 кунда битказишар эди,  касалми жуда секин ишлайди,  қанча семент қанча қумларни исроф қилишди.  Асилхонга яхши гапириб 30 минг тенга пулини олиб,  уйимга қайтариб олиб келиб,  яна иш топилгунча жой билан таъминладим,  овқатлантирдим 2 кун (буларнинг барчаси менинг ҳисобимдан. Бунга  йўлкира ҳам киради).
Яна ўша гап бригадаларининг бўлса яхши бўлар эди,  бошқа бригада қўйсам сизларни ёқтиришмайди,  “сизларни чўқилаб ташлайди”,  дедим.
Бетончилар бригадасига ялиниб-ёлвориб ишга қўйдим.  Эртаси куни бригадирдан арз тушди,  “Фарҳод ишламайди,  Фарҳодни олиб кетинг” – деб.  Уларга яна Фарҳод учун илтимос қилиб жойладим.  Адашмасам, қурилиш хўжайни Савли деган қиз бола эди.  Чимкентда миграция полиция рейд ўтказаётганлиги учун,  илтимос ишчиларингизни кўздан панароқ жойда ушлаб туринг деб огоҳлантирибди.
Савли уларни 3 кун уйида ушлаб турган.  3 кун ичида Савлининг акаси деразасига откўс олса яхши тўлашлигини айтган.  Булар битта деразасига ҳам откўс олишмай ароқ ичиб ётишган.
Паспортини рўйҳатдан ўтказиб (рўйҳатдан ўтказишнинг ўзи бўлмайди) қўлига тутқазган бўлсам,  2-3 марта Фарҳод “паспорт сизда турсин” деб айтган.  Мен ҳар бир фуқаронинг паспорти ўзида туришини уқтирганман ва олмаганман.
Бир куни бетончилар бригадири Жанара опа,  “Фарҳоднинг хотини ўрисми? деб сўради. ” Ҳар куни кеч соат 10-11 ларда бир соат,  бир ярим соат рус тилида сўзлашади.  Кимлар билан (хўжайинга айтиб телефонга пул солдиради) пулини телефон билан сўзлашиб йўқотадику”, дея куюнди,  бетончилар бригадири.
Қисқаси, бетончиларни – айнан Фарҳоднинг ёқмай қолганлиги учун – 3-октабр куни жўнатишга мажбур бўлдим.
Битмаган иш учун Қозоғистонда ҳақ берилмайди.  ўзимнинг ёнимдан икковига 6500 тенгадан (ҳар бирига),  то Сариоғочга етиб олиши учун такси пулини бериб юбордим.  Кетаётганда Фарҳод мен албатта келаман,  ёғ заводида ишлайман деб ваъда берганга ўхшаб.
Мен айтдимки,  “устасиз келманг,  фақат уста билан келинг”, дедим ва хайрлашдим.
Кечирасиз, сизга қолгани неча фоиз деб сўрарсиз.  Мусофирнинг дуоси вожиб бўлади дейишади,  савоб иш ҳам қилиш керак.
Ҳа айтмоқчи, Асилхондан олган 30 минг тенгани нима қилдингиз? деб сўрамоқчи бўлиб турибсиз.  30 минг тенганинг устига пул қўшиб,  20-сентабр 2013-йил CОНТАК пул жўнатмасидан 394806 коди орқали Фарҳод Пардаевнинг ўғлига,  Пардаев Жаҳонгир Фарҳодўғлига 100 доллар.  20-сентабр 2013-йил CОНТАК пул жўнатмасидан 394891 коди орқали Эркиннинг хотини Эрдонова Угилой Келдиёровна 100 доллар.  Уларнинг иккаласи ҳам пулни олишган.
Энди қаранг 30 минг тенга олдим,  мен уларга 32 177. 6 тенга жўнатдим.  Тўлиқ пулини ошиқ (2177. 6) тенга  билан олган бўлса қанақа Одам савдоси.  Фаҳриддин Тиллаевнинг ва Нураддин Жуманиязовнинг қанақасига Одам савдосига алоқаси бор?

Демавова Жанар , 8.01.2014.

P.S. Бу мактубни ўқиб, одам даҳшатга тушади.  Ўз сафдошларига туҳмат қилиб, пул топишга бел боглаган “ҳуқуқбон”, иккинчи тарафда МХХ нинг топишириги билан “ишчи” қиёфасига кириб, Қозогистонга жўнаган фарҳодлар….
Одамни ким сотяпти?
Бу мухолифатчиларни МХХ қўлига топширган “хуқуқбон” Абдулла Тожибой ўглими ёки унинг қурбонлари Нураддин Жуманиёзов билан Фахриддин Тиллаевми? 

1 2 3 4

Porno Gratuit Porno Français Adulte XXX Brazzers Porn College Girls Film érotique Hard Porn Inceste Famille Porno Japonais Asiatique Jeunes Filles Porno Latin Brown Femmes Porn Mobile Porn Russe Porn Stars Porno Arabe Turc Porno caché Porno de qualité HD Porno Gratuit Porno Mature de Milf Porno Noir Regarder Porn Relations Lesbiennes Secrétaire de Bureau Porn Sexe en Groupe Sexe Gay Sexe Oral Vidéo Amateur Vidéo Anal

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi