Ароқхўрга жаноза йўқ

Ароқхўрга жаноза йўқ
24 views
16 January 2014 - 10:14

ВВС ўзбек xизмати Радиосининг “Times of India” рўзномаси хабарига асосланиб тарқатган хабарига кўра, Ҳиндистон шимоли-шарқидаги Биҳар штатида яшайдиган исломий уламолар “спиртли ичимликларга ружу қўйган инсоннинг дафн маросимида жаноза ўқиш рад қилинсин”, деган қарорга келганлар. – Бу тарихий қарор”,-  дейди Ҳофиз Мавлоно Моҳтоб Олам Маҳдумий,- “Иншооллоҳ, бу қароримиздан мусулмонлар тегишли хулоса чиқарадилар ва бундан кейин оғизларига спиртли ичимлик олмайдилар, деб умид қиламиз.

Ислом динида спиртли ичимлик ичиш тақиқланганига қарамасдан, Биҳар штатида яшайдиган мусулмонлар орасида ароқхўрлик кўпайиб бораётгани кузатилган.Мавлоно Маҳдумий айтишича, спиртли ичимликка ружу қўйган инсонлар жамиятдан яккаланиши лозим.

Маҳалла-кўйи, қариндош-уруғидан ажратилиши бу мусулмонни тўғри йўлга қайтишига ундайди, деб ҳисоблайди уламо.

Агар бу йўл иш бермаса, ўлиб қоладиган бўлса, ароқ ичиб юрган мусулмоннинг жанозаси ўқилмайди.

Уламоларнинг ушбу эълони Биҳар штатидаги Наланда туманида жамоатчиликка хабар қилинди.

Агар Наландада бу сиёсат иш берса, бутун Биҳар штатидаги имомларни ҳам шундай йўл тутишга даъват қилишмоқчи