ҲАЙИТ

ҲАЙИТ
21 views
22 January 2014 - 11:02

tret

Бугун шундай кун эрурки, ул куннинг тенги йўқдир,
Бу кун нафслар хотиржаму, кўнгил ҳам анча тўқдир.

Бугун қалблар роҳат ила масжидга қўймиш қадам,
Бу кун Аллоҳ каломини тинглагай ҳар бир одам.

Букун гўё фаришталар осмондан тушиб саф-саф,
Ҳориғ, сўлғин кўнгилларга тақиб кетмишлар садаф.

Садафлар асли иймондан сўзлабон юракларга
Ақоид илмидан айтмиш ул илм керакларга.

Аллоҳ лафзин унутган қалб янги ой чиққан кеча
Ўн бир ойлик чанг-ғуборни бошлади бир-бир йеча.

Қандай яхши бу кун дўстлар, қандай гўзал бу кунлар,
Аллоҳ учун азиз бўлмиш ярим ой бедор тунлар.

Бу кун яна келарми, ё у кунга етмаймизми,
Шу боис, бул азиз кунни қадрига етмаймизми?

Мир Алишер байти айтар: маҳзун дил, чекма жабр.
Ҳар кунинг Ҳайит ўлубон, ҳар тунинг ўлсин қадр.

Бугун шундай кун эрурки, ул куннинг тенги йўқдир,
Бу кун нафслар хотиржаму, кўнгил ҳам бир мунча тўқдир.

Ҳайрулло Ҳамидов