Пайғамбарлар тарихи (5). Ҳуд алайҳиссалом

Пайғамбарлар тарихи (5). Ҳуд алайҳиссалом
23 views
22 January 2014 - 13:06

pt1

Ҳуд алайҳиссаломнинг уруғи ва маслаги

Ҳуд алайҳиссалом (Обир) бин Абдуллоҳ, бин Рабоҳ, бин Ҳолуд (ва ёки Жоруд), бин Од, бин Авс, бин Ирам, бин Сом, бин Нуҳ алайҳиссалом (га бориб тақалади) (1).

Ҳуд алайҳиссалом Од қавми ичида ота ва она уруғидан энг устуни эди (2). У тижорат билан шуғулланарди (3).

Ҳуд алайҳиссаломнинг шакл ва шамоили ва фазилатлари

Ҳуд алайҳиссалом ўрта бўйли (4), қорача танли, сочи қуюқ (5), гўзал юзли эди. Одам алайҳиссаломга ўxшарди (6). Кучли, қувватли эди (Ҳаким. “Мустадрик”, 2- жилд, 563- саҳифа). Зуҳд, Тақво ва ибодат аҳлидан эди. Ниҳоятда жўмард, раҳмдил эди. Йўқсилларга кўп садақа берарди (7).

Ҳуд алайҳиссаломнинг қавми

Ҳуд алайҳиссаломнинг қавми Од қавми эди.
Од қавми “биринчи” ва “иккинчи” деб иккига ажратиларди. Биринчиси Од бин Авс, бин Ирам, бин Сом, бин Нуҳ (8). Иккинчиси Самуд бин Жоир, бин Ирам, бин Сом, бин Нуҳ алайҳиссаломдир (9).
Исмоил алайҳиссаломдан аввалги биринчи Од қавми 13 қабиладан иборат (10) 3-4 минг кишилик бир жамоат эди.
Од, Самуд, Журҳум, Тасм, Жадис, Улайм, Мадян, Имлоқ, Убайл, Жосим, Коҳтон ва Коҳтон ўғиллари каби қабилаларга “Арабулариба”, Исмоил алайҳиссалом уруғидан келган қабилаларга эсa “Арабулмустаъриба” дейилади (11).

Ҳуд алайҳиссалом қавми бўлган Од қавми Ерлашган юртлар ва бу қавмнинг ёмон ҳатти ҳаракатлари
Од қавми Ҳудрамавт ва Яманга қадар узанган ҳудудлар бўлиб, Аллоҳнинг ерларидан кенг, ниҳоятда ўтли, серсув ва неъматларга мўл ерлар эди (12). Дарёлар, боғу боғчалар, сурув-сурув чорва моллари (13) ва ер ости сувлари бор эди (14). Бошқаларга берилмаган бўю баст, куч-қувват ҳам уларга берилганди (15). Улар қайсар бир зўравоннинг айтганига кириб, унга эргашдилар (16). “Дунёда биздан кучли ким бор”, дея кибрланишга (17), бузуқлик, озғинлик ва фасодни кўпайтиришга (18), халққа зулм этишга бошлади (19). Улар охират ҳаётини, ўлимдан сўнгра тирилишни инкор этдилар (20).
Садда, Самуд ва Ханна исмидаги учта бутга топиндилар (21).

Ҳуд алайҳиссаломнинг Од қавмига пайғамбар ўлароқ юборилиши

Аллоҳу Таоло Од қавмига биродари Ҳуд алайҳиссаломни пайғамбар ўлароқ юборди (22). Ҳуд алайҳиссалом ўз қавмини ягона бўлган Аллоҳга иймон ва ибодатга даъват этди, инсонларга зулм этишдан воз кечишга чақирди, аммо рад ва инкор билан қаршилашди (23).
Шундай бўлгач, Аллоҳу Таоло 3 йил давомида ёмғир ёғдирмади (24). Од қавмини ёмғир дуоси учун Маккага бир ҳайъат жўнатишга мажбур қилди. Ёмғир ёғдиради, деб ўйлаган бир булут-қасирға билан улар йўқ қилинди (25).

Қурони Каримнинг Од қавми ҳақидаги баёни

Ҳуд алайҳиссаломнинг Од қавмига юборилиши ва қавмнинг ҳатти-ҳаракатларива оқибатлари ҳақида Қуръони Каримда шу баён бор:
“Од (қавми)га уларнинг биродари Ҳудни юбордик. У (қавмига):
– Эй қавмим, Аллоҳга ибодат этингиз, сизнинг ундан бошқа ҳеч қандай илоҳингиз йўқ (26). (Ҳали ҳам) Аллоҳдан қўрқмоқчи эмасмисиз (27)? Сиз (Аллоҳга қарши) ёлғон тўқиганлардан бошқа (кимса) эмассиз, – деди (28).
Қавмнинг обрўли кофир жамоати унга:
– Биз сени шубҳасиз бир миясизлик (ахмоқлик) ичида кўряпмиз, сени муҳаққақ бир ёлғончи ҳисоблаймиз! – дейишди. Ҳуд:
– Эй қавмим, менда миясизлик йўқдир, балки мен оламларнинг Робби тарафидан юборилган бир пайғамбарман. Сизга Роббимнинг ваҳий этганларини таблиғ этяпман. Мен сизнинг амин бир хайрихоҳингизман. Сизга у даҳшатли оқибатдан хабар бериш учун, ичингиздан битта одам воситаси ила Роббингиздан сизга ихтор келишига ажабланаяпсизми? Ўйлаб кўринг, У (Роббингиз) сизни Нуҳ қавмидан кейин ҳукмдор қилди. Сизга жисмонан улардан (Нуҳ қавмидан) ортиқроқ бўю баст (ва қувват) берди. Бу ҳолда Аллоҳнинг бу неъматларини хотирлангки, қутулишга эриша билинг, ( – деди).
– Сен бизга фақат Аллоҳга ибодат этишимиз, боболаримизнинг топинганларини ташлашимиз учун келдингми? Агар сен ростгўйлардан бўлсанг, бизга таҳдид этганинг нарса (азоб)ни олиб кел-чи, – деди улар. (Ҳуд) деди:
– Роббингиздан сизга бир азоб, бир ғазаб ҳақ бўлди муҳаққақ! Ўзингиз ва боболарингиз уйдирган (бир тақим бутлар) исмлар ҳақида – Аллоҳ уларга ҳужжат индирмаган экан – мен билан мужодала этмоқчимисизлар? Энди кутинглар! Шубҳасиз, мен ҳам сиз билан бирликда уни кутгувчиларданман (29). Эй қавмим, бу таблиғим учун сиздан бир маош истамайман. Менинг мукофотим мени Яратгандан бошқасига оид эмас. Ҳали ҳам ақлингиз кирмадими? Эй қавмим, Роббингиздан афу тиланг. Унга тавба ва ружу этингки, устингизга мўл-мўл (файзини) юборсин. Қувватингизга қувват қўшсин. Гуноҳкорлар бўлиб, юз ўгирманглар, – деди.
– Эй Ҳуд, сен бизга очиқ бир мўжиза кўрсатмадинг, биз ҳам сенинг сўзинг билан илоҳларимиздан воз кечмоқчи эмасмиз. Сенга ишонувчилар ҳам эмасмиз (30). Сен бизни илоҳларимиз(га топиниш)дан қайтариш учун келдингми? Ундай бўлса, бизга таҳдид этаётганинг нарсани – тўғри сўйлаётган эсaнг – келтир бизга, – дедилар. (Ҳуд):
– (Бунинг) илми фақат Аллоҳ қаътидадир. Мен сизга менга амр қилинган нарсани таблиғ этяпман. Фақат мен сизларни билмаслар (ғофиллар) гуруҳи ўлароқ кўряпман (31). Аллоҳдан қўрқинг ва менга итоат этинг. Мен чиндан ҳам устингизга (келажак) даҳшатли бир куннинг азобидан қўрқяпман, – (деди) (33). (Улар):
– Ваъз этсанг ҳам, ваъз этувчилардан бўлмасанг ҳам, бизга барибир. Бу (айш-ишратга берилиб умр ўтказиш) аввалгилардан қолган одатдир. Биз азобга учрайдиганлар ҳам эмасмиз, – дейишди (34).
Унинг (Ҳуднинг) қавмидан – дунё ҳаётида рафоҳ берганимизга қарамай, куфр (ва инкор) этган бир гуруҳ эса:
– У (пайғамбар) сиз каби башардан бошқаси эмас, сизнинг еганингизни еб, ичганингизни ичадиган биттаси. Агар ўзингиздай бир инсонга бўйсунсангиз, онт бўлсинки, мутлақо хусронга учраганлардансиз. Ўлиб, тупроққа, суякка айлангандан сўнг, сизни  (тирик ўлароқ қабрдан) чиқарилажагингизни ваъда (ва таҳдид) қиляптими у? Таҳдид қилинаётган нарсангиз нақадар узоқ, нақадар узоқ! У (ҳаёт шу) бизнинг дунё ҳаётимиздан бошқаси эмасдир! Яшаймиз, ўламиз, лекин биз (қайтадан) тирилмаймиз. У (Ҳуд) Аллоҳга қарши, ёлғон тўқиган бир одамдан бошқаси эмас. Биз уни тасдиқ етувчи эмасмиз, – деди. (Ҳуд):
‑ Роббим! Мени ёлғончига чиқарганлари сабабли Ўзинг менга ёрдам қилгин! – деди. (Аллоҳ) буюрдики:
– Энг қисқа (замонда) улар, ҳар ҳолда пушаймон бўлажаклар. Мана, уларни у мудҳиш (азоб) Қичқириқ Аллоҳнинг адолат(и) сифатида дарров ушлади ва уларни бир чорчўп ҳолига келтирдик! Энди узоқ бўлсин у золимлар гуруҳи (35).
Улар уни (азобни) водийларига тўғри сузган бир булут шаклида кўришиб, “бу – бизга, ёмғир берувчи бир булут”, дейишганди.
Йўқ! Бу сизларнинг  тез келишини истаганингиз нарсадир. Қасирғаки, унда алам берувчи бир азоб бордир. У Роббининг амри ила ҳар нарсани ҳалок этажакдир. Мана, улар шу ҳолга тушдиларки масканларидан бошқа нарсани кўрмас бўлдилар. Биз гуноҳкорлар гуруҳини мана шундай жазолантирамиз (36).
…Улар масхара қилган нарса уларни қуршаб олди (37). …Йўлига ким дуч келса, қўйвормасдан, унинг кулини мутлақо кўкка совурар эди (38). Чунки биз (ҳақларида) уғурсиз (омадсиз) ва (уғурсизлиги) давомли бир кунда уларнинг устига шовқин-суронли бир қасирға индирдик. (Шундай бир қасирғаки,) инсонларни илдизи билан юлиб олинган хурмо тўнкалари каби юлиб ол(иб ҳалокатга учрат)ар эди (39). (Аллоҳ) уни (қасирғани) етти кеча, саккиз кун изма-из уларнинг устига мусаллат этди.
Шундайки, (сен ҳам ҳозир бўлсайдинг) у қавмнинг (бу муддат) ичида (қандай) ўлиб, йўқ бўлганини кўрардинг. Улар ичи ковак хурмо тўнкалари эди гўё.
Энди улардан бирон (омон) қолганни кўраяпсанми (40)?
(Ҳуд) ва у билан бирга бўлган (мусулмон)ларни Қатимиздан бир раҳмат ила қутқардик, – оятларимизни ёлғон ҳисоблаб, иймон этмаганларнинг эсa томирини кесдик.

Ҳуд алайҳиссаломнинг Ҳажга кетиши

Пайғамбаримиз видо ҳажида Ўсфон водийга борган пайтда ҳазрати Абу Бакрга:
– Эй Абу Бакр, бу қайси водий? – деб сўради. Ҳазрати Абу Бакр:
– Ўсфон водийси, – деб жавоб берди.
Пайғамбаримиз сaллaллaҳу aлaйҳи вaссaллaм Ҳуд алайҳиссаломнинг белига або тутиб, белидан юқорисини ола-була бир матоҳ-ла ўраб, хурмо долларидан ўрилган жиловли, қизил, ёш урғочи туяга минган ҳолда шу ердан Ҳажга ўтганини айтганди (42).

Ҳуд алайҳиссаломнинг маккага кетиши ва вафот этиши

Ривоятга кўра, уммати ҳалок бўлган пайғамбарлар ўзларига иймон этганлар билан Маккага келиб, у ерда вафотига қадар Аллоҳу Таолога ибодат ила машғул бўларди.
Од қавми ҳалок бўлгандан сўнг, Ҳуд алайҳиссалом ҳам ўзига иймон этганлар билан Маккага келди ва улардан айрилмади (44).
Маккада вафот этган пайғамбарлардан Замзам билан Ҳожар-ул асвад орасида 70 та, бошқа бир ривоятда 99 та пайғамбар кўмилгани хабар берилади. Ҳуд алайҳиссалом ҳам ўша ерда кўмилганлар орасидадир (46). Ҳуд алайҳиссаломнинг Хадрамавтда вафот этгани ва қабрининг у ерда қизилқумли бир тепада экани (47), вафот этганида 464 ёшда бўлганлиги ҳақида ҳам ривоят бор (48).
Унга ва юборилган бутун пайғамбарларга салом бўлсин!

ИЗОҲЛАР:

(*) Ёхуд Жоруд (Абулфидо. “Ал бидоя ван-ниҳоя”, 1- жилд, 120- бет)
1) Ибн Қутайба. “Маориф”, 14- бет; Ёқубий. “Тарих”, 1- жилд, 22- бет; Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 10- бет; Салабий. “Ароис”, 62- бет; Абулфидо. “Ал бидоя ван-ниҳоя”, 1- жилд, 120- бет.
2) Диноварий. “Китоб-ул Ахбор” 5- бет; Салабий. “Ароис”, 62- бет.
3) Ибн Қутайба. “Маориф”, 14-б.; Ибн Асокир. “Тарих”, 2-ж., 361-б.
4) Мир Ҳованд. “Равзот ус-сафо”, Таржима, 146- бет.
5) Ибн Қутайба. “Маориф”, 14- бет.
6) Ибн Қутайба. “Маориф”, 14- бет; Ҳаким. “Мустадрок”, 2- жилд, 564- бет; Муҳиддин ибн-Арабий. “Муҳодарот-ул Аброр”, 1- жилд, 123- бет; Мир Ҳованд. “Равзот ус-сафо”, Таржима, 146-147- бетлар.
7) Мир Ҳованд. “Равзот ус-сафо”, Таржима, 147- бет.
8) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 109-110- бетлар; Салабий. “Ароис”, 61- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 85- бет.
9) Табарий. “Тарих”, 1-ж. 110-б.; Ибн Асир. “Комил”, 1-ж. 89-б.
10) Ибн Қутайба. “Маориф”, 14- бет.
11) Абулфидо. “Ал бидоя ван-ниҳоя”, 1- жилд, 120-121- бетлар.
12) Ибн Қутайба. “Маориф”, 14- бет.
13) Шуаро сураси, 133-134- оятлар.
14) Шуаро сураси, 129- оят.
15) Аъроф сураси, 69- оят; Аҳқоф сураси, 26- оят; Салабий. “Ароис”, 61- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 85- бет.
16) Ҳуд сураси, 59- оят.
17) Фуссилат сураси, 15- оят.
18) Ҳижр сураси, 11-12- оятлар.
19) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 110- бет; Салабий. “Ароис”, 62- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 85- бет.
20) Мўминлар сураси, 35-37- оятлар.
21) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 110- бет.
22) Ибн Қутайба. “Маориф”, 13- бет; Диноварий. “Китоб-ул Ахбор”, 5- бет; Ёқубий. “Тарих”, 1- жилд, 22- бет.
(*) Юз йил (Мир Ҳованд. “Равзот ус-сафо”, Таржима, 147- бет).
23) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 110- бет; Салабий. “Ароис”, 62- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 85- бет.
24) Ёқубий. “Тарих”, 1- жилд, 22- бет; Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 110- бет; Масъудий. “Аxбор уз-замон”, 81- бет; Салабий. “Ароис”, 62- бет; Абулфарад Ибн Жавзий. “Табсиро”, 1- жилд, 78- бет.
25) Ёқубий. “Тарих”, 1- жилд, 22- бет; Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 110- бет; Масъудий. “Аxбор уз-замон”, 81- бет; Салабий. “Ароис”, 62- бет; Абулфарад Ибн Жавзий. “Табсиро”, 1- жилд, 78- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 85- бет.
26) Аъроф сураси, 65- оят; Ҳуд сураси, 50- оят.
27) Аъроф сураси, 65- оят; Шуаро сураси, 124- оят.
28) Ҳуд сураси, 50- оят.
29) Аъроф сураси, 66-71- оятлар.
30) Ҳуд сураси, 51-53- оятлар.
31) Аҳқоф сураси, 22-23- оятлар.
32) Шуаро сураси, 131- оят.
33) Шуаро сураси, 131- оят; Аҳқоф сураси, 21- оят.
34) Шуаро сураси, 135-138- оятлар.
35) Мўминлар сураси, 33-41оятлар
36) Аҳқоф сураси, 24-25- оятлар.
37) Аҳқоф сураси, 26- оят.
38) Ваз-зориёт сураси, 42- оят.
39) Қамар сураси, 19-20- оятлар.
40) Ал-Ҳааққа сураси, 7-8- оятлар.
41) Аъроф сураси, 72- оят.
42) Аҳмад бин Ҳанбал. “Муснад”, 1- жилд, 232- бет; Ибн Қайюм. “Зод-ул маод”, 3- жилд, 239- бет; Ҳайсамий. “Мажмо уз-завоид”, 3- жилд, 320- бет.
43) Азроқий. “Аxбори Макка”, 1- жилд, 68- бет; Ҳаким. “Мустадрок”, 2- жилд, 563- бет; Салабий. “Ароис”, 66- бет.
44) Ибн Қутайба. “Маориф”, 14- бет; Салабий. “Ароис”, 66- бет; Мир Ҳованд. “Равзот ус-сафо”, Таржима, 146- бет.
45) Азроқий. “Аxбори Макка”, 1- жилд, 73- бет.
46) Азроқий. “Аxбори Макка”, 1- жилд, 68- бет; Ҳаким. “Мустадрок”, 2- жилд, 563-654- бетлар.
47) Ҳаким. “Мустадрок”, 2- жилд, 564- бет; Олий-ул Муттақий. “Канз-ул уммол”, 12- жилд, 480- бет; Мир Ҳованд. “Равзот ус-сафо”, Таржима, 146-147- бетлар.
48) Мир Ҳованд. “Равзот ус-сафо”, Таржима, 147- бет.