Матбуотнинг собиқ қоровули Рустам Шоғуломов ўлди

Матбуотнинг собиқ қоровули Рустам Шоғуломов ўлди
93 views
22 January 2014 - 21:22

81 ëшга кирган Шоғуломов 20 январдан 21 январга ўтар кечаси уйқуда жон таслим қилгани айтилди.

У киши билан охирги марта 1999 йили Навоий кўчаси 30 уйдаги идорада ëқалашгандик.

Тўрткўлда учоқ қулагани ҳақида телерепортаж қилганим Шоғуломовни капалагини учирган эди.

Ҳар қандай эркин сўзнинг душмани бўлган Шоғуломов мен раҳбарлик қилган TV ALC хусусий мустақил телеканал ëпилиши учун чандон ҳаракат қилган эди.

Хоразм вилояти ҳокимининг хозир қамоқда ëтган муовини Ботир Раҳимов¸ Ўзбекистоннинг ўша пайтдаги алоқа вазири хозир мансабидан уриб туширилган Абдулла Орипов¸ СНБ зобити Анатолий Жикаев бошчилигида бу тўда интилиши боис телеканал фаолияти тўхтатилган эди.

Рустам Шоғуломов “сени йўқ қиламан” деб Жаббор ака Раззоқовнинг кабинетида менга дағдаға қилган эди.

Қиссадан ҳисса: “Агар узоқ сабр билан дарë ëқасида кутсангиз албатта душманингизнинг жасади оқиб ўтади”.

Бу гап Конфуцийдан иқтибос.

Шуҳрат Бобожон