ҚУТҚАРУР

ҚУТҚАРУР
94 views
25 January 2014 - 16:52

images (1)

Гуноҳлар бир куни бўлади абас,

Ширксиз аҳволингни Раҳмон қутқарур.

Олти тарафинг ҳам туюлса қафас,

Байтуллоҳ жойлашган томон қутқарур.

Тўплаб мол-давлатин, не бўлса борин

Ислом деб халқ ишга солса-да корин.

Умматнинг шарафин, номусу орин

Биргина фидоий қурбон қутқарур.

Қиёмат даҳшати – энг аянчли дам,

У Кунга тараддуд кўрганлар ҳуррам…

Дунёнинг илмини тешиб ўтсанг ҳам

Шафоати билан Қуръон қутқарур.

Чиркин тарихлардан безиллаб юрак

Тингламоқ истайди яхши бир дарак.

Башар юз ўгирган ўтмишни бешак

Пайғамбар яшаган замон қутқарур.

Қиёмат олдидан ўзгарар хилқат,

Чунки дунё узра овоза: Диққат!

Ийсо тушгач, содир бўлади фақат

Йиқилган яхшини ёмон қутқарур!

Ақли борлар кўзни катта очдилар,

Хою-ҳавасларниерга сочдилар.

Энг сўнгги лаҳзада байтга қочдилар,

Уларни Нуҳ кутган тўфон қутқарур.

Биз шуни истадик, қалбда йўқ гумон,

Биргина дуо-ла ўрнатдик қўрғон:

«Иҳдинас сиротол мустақийм» дебон…

Бу катта балодан тўғон қутқарур.

Холис яшамоқдан ўзга бир матлаб,

Йўқэкан ўзга бир тариқат, мазҳаб.

Ҳаммаси кетади қалбингни ғашлаб…

Қутқарса, бир куни иймон қутқарур.

 

Хайрулла Ҳамидов