Усмон Ҳақназаров: Иноятов ва Шарифхўжаев каримовпараст кучишлатарларни йўқ қилишга киришишди

Усмон Ҳақназаров: Иноятов ва Шарифхўжаев каримовпараст кучишлатарларни йўқ қилишга киришишди
278 views
28 January 2014 - 14:47

Ўзбекистон МХХ раиси Рустам Иноятов ва ўзбек махсус хизматлари Ички Хавфсизлик Бошқармаси (ИХБ) бошлиғи Ҳаёт Шарифхўжаев президент Ислом Каримов тарафдорлари бўлган “чекист” ва кучишлатарларни жисмонан йўқ қилишга киришишди. Шундай қилиб…

“Каримовпарастлар нафақат ишдан бўшатилиши, балки йўқ қилиниши ҳам керак!”

Бу – ўзбек махсус хизматлари раиси Рустам Иноятовнинг маҳфий буйруғи. Бугунги кунда Иноятов Ўзбекистон ҳукумати, айниқса кучишлатар тизимларида ишлаб, президент Каримов тарафдорлари бўлиб келаётган шахсларга қарши курашни тобора кенгайтирмоқда. Каримов ва унинг оиласига қарши сузиб бораётган Иноятов кемасига чиқиб олган барча “чекист”лар ўз раҳбарининг ушбу сўзларини такрорлашни ёқтиришади. МХХ раисининг биринчи ўринбосари ва авваллари президент оиласига хайрихоҳлиги билан ажралиб келган Шуҳрат Ғуломов ҳам яқинда ушбу компанияга келиб қўшилди.

Ўз “доҳий”сининг юқорида келтирилган иродасини бажарар экан, ўзбек мххчилари “хизмат”дан истеъфога кетган ва ишдан бўшатилган собиқ ҳамкасбларини ҳам гумдон қилишни бошлашди. Хусусан, 2014 йил 20 январь куни соат 21:45да Ўзбекистон МХХ ИХБнинг тўрт нафар тезкор ходими “хизмат”дан 2011 йилда бўшатилган Қувондиқ Ёқубовга қарата Макаров пистолетидан икки ўқ узиб, унга пичоқ билан ҳамла қилишди ва бир нечта жароҳат етказишди.

Бироқ ҳамлакорлар Қ. Ёқубовнинг ҳаётига нуқта қўя олишмади, чунки ўзбек махсус хизматларининг собиқ ходими пичоқли зарбалардан ўзини ҳимоя қила олди, пистолетдан ўзилган икки ўқ эса жабрланувчини яралади холос. Бу ҳужум натижасида жароҳат олган Қувондиқ Ёқубов тўрт нафар ҳамлакор ўзбек махсус хизматлари Ички Хавфсизлик Бошқармаси (ИХБ) йигитлари эканини пайқади. Тўрт нафар “чекист” ИХБ бошлиғи Ҳаёт Шарифхўжаев ва МХХ раиси Рустам Иноятовнинг топшириғини бажарганлигига шубҳа йўқ.

Буни шундан ҳам билса бўладики, Қувондиқ Ёқубовга суиқасд қилган тўрт нафар тезкор ходим воқеанинг эртасигаёқ, яъни 2014 йил 21 январь куни, “давлат аҳамиятидаги топшириқиларни сифатсиз бажарганликлари учун” ишдан бўшатилдилар. ИХБ бошлиғи Ҳаёт Шарифхўжаевнинг тақдимотига асосан бўшатилдилар.

Ўзбекистон МХХнинг собиқ зобити Қувондиқ Йўлдошбоевич Ёқубов “идора” раҳбарларидан Рустам Иноятов ва Ҳаёт Шарифхўжаевнинг нишонига 2011 йилда ўтказилган ҳисобот-ташаббус йиғилишларининг бирида тушиб қолди. Ушбу йиғилишда Қувондиқ Ёқубов мамлакат президенти Ислом Каримов душманларини жисмонан йўқ қилишни таклиф қилиб, ўзи ишлаб чиққан “И. А. Каримовнинг душмани менинг ва оиламнинг душманидир” дастурини МХХ раҳбариятига тақдим қилди. Мазкур дастур Ўзбекистон президентининг аввалги ва янги душманларини жисмонан бартараф қилиш таклифларини ўз ичига олганди.

Тақдим қилинган режанинг вахшийлиги ва режа муаллифининг шижоати йиғилишдаги нафақат оддий иштирокчиларни, балки “идора” раҳбариятини ҳам лол қолдирди. МХХ раиси Рустам Иноятов ушбу йиғилишдан бир йил илгари, яъни 2010 йилда, президент Каримовга тарафдор бўлган кучишлатарларни аниқлаш, ишдан бўшатиш ва кейинчалик жисмонан йўқ қилишни кўзда тутувчи маҳфий режани тасдиқлаганини “Каримовга қарши унсурларини бартараф қилиш” ишқида ёнаётган Қувондиқ Ёқубов ҳаёлига ҳам келтирмаган. Бошқача айтганда, содда Қувондиқ Ёқубов ўзи билмаган ҳолда ўз номини Иноятов режасининг бўлажак қурбонлари рўйхатига тақдим қилган.

Қувондиқ Ёқубов ўзининг қўпол хатосини ана шу йиғилишдан бир неча ой ўтгандан кейин тушуниб етди. 2011 йил 14 октябрь куни МХХ ИХБ бошлиғи Ҳаёт Шарифхўжаевнинг тақдимотига ва 3211-лс-сонли буйруққа асосан у ишдан бўшатилди. МХХ репсублика идораси биносида Қувондиқ Ёқубов охирги марта 2011 йил 21 октябрь куни бўлиб, якуний варақа тўлдирган ва маошларининг қолдиқларини олган.

Бироқ ушбу одамнинг мансаби ва ҳаётидаги қора кунлар ишдан кетиш билан якунланиб қолмади. 2012 йил 26 май куни Қувондиқ Ёқубов ИХБ бошлиғи Ҳаёт Шарифхўжаевнинг буйруғига биноан ҳибсга олиниб, МХХ Тергов изоляторига (ТИЗОга) жойлаштирилди. “Хизмат” Қувондиқ Ёқубовни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 162-моддаси биринчи қисмида кўрсатилган жиноятларни – “Давлат сирларини, яъни давлат, ҳарбий ёки хизмат сирини ташкил қилувчи маълумотларни хизмат ёки профессионал фаолият доирасида олиб ёки билиб, давлатга ҳиёнат аломатлари бўлмаган ҳолда ошкор қилиш ёки бериш”ни – содир қилганликда гумон қилди.

Шундан сўнг Рустам Иноятов томонидан берилган кўрсатмага ва Ҳаёт Шарифхўжаев томонидан чиқарилган буйруққа биноан Қувондиқ Ёқубов МХХ тергов қоидаларига зид равишда МХХ ТИЗОдан Тошкент шаҳар ИИББ ТИЗОга ўтказилди. Яъни, Ҳаёт Шарифхўжаев “идора”нинг ички тергов низомларига зид равишда Қ. Ёқубовни бошқа кучишлатар муассасанинг ТИЗОга ўтказди.

Нега Рустам Иноятов ва Ҳаёт Шарифхўжаев бундай хатарли ишга қўл уришди?

Чунки улар Қувондиқ Ёқубовни жисмонан йўқ қилишни режалаштиришганди. Бироқ МХХ Тергов изолятори бу суиқасд учун ноқулай жой эди. Бу вазиятда МХХ раиси ва ИХБ бошлиғи Қ. Ёқубовни пойтахт ИИББ Тергов изоляторига тиқиб, уни “ментлар”га қарашли ТИЗОда бартараф қилишмоқчи эди.

Қ. Ёқубовни ўлдириш Тошкент шаҳар ИИББ ТИЗОдаги (“Тоштурма”даги) 309-камеранинг доимий “яшовчи”си, “қонундаги ўғри” ва “Мароканец” лақаби билан танилган қотилга топширилди. Бироқ профессионал киллер Қ. Ёқубовни ўлдира олмади, чунки собиқ “чекист” “зек”нинг ҳамласини осонлик билан бартараф қилди.

2012 йил 24 декабрь куни Қувондиқ Ёқубов мамлакат президенти томонидан эълон қилинган авфга биноан озодликка чиқди.

2013 йил декабрь ойи бошларида Қувондиқ Ёқубов Ўзбекистон президентининг ҳуқуқ-тартибот ва назорат идоралари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича ўша пайтдаги Давлат маслаҳатчиси Жамшид Файзиевга хат билан мурожаат қилди. Мактубда Қ. Ёқубов ўзига нисбатан МХХ раҳбарияти, хусусан, “идора” раиси Рустам Иноятов ва ИХБ бошлиғи Ҳаёт Шарифхўжаев томонидан уюштирилаётган таъқиб тарихини ва асл сабабларини баён этди.

Жамшид Файзиев Бу расм давлатнинг расмий сайтидан олинган: http://www.anons.uz/article/politics/8841/

Жамшид Файзиев дарров МХХ раиси Рустам Иноятовга мурожаат қилиб, тиниб-тинчимас “Кубик” (Қувондиқ Ёқубов) “раис” ва “Хачик” (Ҳаёт Шарифхўжаев) устидан арзнома ёзгани ҳақида огоҳлантирди.

Дўстона қилган яхшилиги учун Жамшид Файзиевга миннатдорчилик билдирган Рустам Иноятов барибир ушбу яхшиликни Давлат маслаҳатчиси томонидан қилиниши мумкин бўлган шантаж ҳақидаги огоҳлантириш деб қабул қилди. Ўзбек махсус хизматлариниг раҳбари Рустам Иноятов Жамшид Файзиев ушбу мактубни истаган пайтда президент Каримовга бериши, бунинг натижасида эса МХХдаги иноятовчилар гуруҳига қарши таъқиблар бошланиши мумкинлигидан қаттиқ хавотирлана бошлади.

Ва шумфикр Рустам Иноятов ўзининг “одамгарчилик” анъаналарига содиқ қолган ҳолда Жамшид Файзиевга “миннатдорчилик” билдирди. Шундай қилиб…

Жамшид Файзиевнинг ишдан бўшатилиши

МХХ раиси президент Каримовнинг қабулига эришиб, давлат раҳбарига “Давлат маслаҳатчиси Жамшид Файзиев Президент Хавфсизлиги Хизмати (ПХХ) ишларига аралашиб келган ва ПХХнинг собиқ бошлиғи Аҳад Носиров билан ҳамтовоқ бўлган”лиги ҳақидаги “ҳисобот”ни тақдим қилди. Аҳад Носировнинг исмини эшитиши биланоқ Ислом Каримов жунбушга келди, чунки президент ўзининг собиқ “қўриқчи”сига нисбатан қаттиқ жаҳлдор эди.

Иноятовнинг “ҳисоботи”ни эшитиб, жаҳли чиққан президент Каримов Жамшид Файзиевни Давлат маслаҳатчиси лавозимидан четлатиш ҳақида буйруқ тайёрлашни топширди. Ва 2013 йил 25 декабрь куни Ж. Файзиев “ўз аризасига кўра” ишдан олинди.

Ислом Каримовнинг ПХХ собиқ бошлиғи Аҳад Носировга нисбатан жаҳлдорлигига келсак, президентнинг нафратига “давлат раҳбарини Гулнора Каримованинг қилмишлари ҳақидаги ахборотдан изоляция қилганлиги” ягона сабаб эмасди. Бошқа ҳолларда ҳам ПХХнинг ҳатти-ҳаракатлари президентнинг асабини бузиб келган.

Ахат Носиров

Жумладан, 2013 йил 30 август куни Ислом Каримов “Ўзбекистон темир йўллари” Давлат акциядорлик компаниясига (ДАКга) қарашли Тошкент Қуюв-механика заводининг очилиш маросимига келди. Давлат раҳбари завод ҳудудини ДАК раиси Очилбой Раматов билан бирга кеза бошлади. Бироқ салдан кейин қуюв цехи биносининг ичида президент Каримов илдам қадамлар билан олдинга юра бошлаганда О. Раматов бирданига жойида тўхтаб қолди. Раматовнинг жойида қотиб қолганини президент Каримов бир неча 10 метр юриб бўлгандан кейин сезиб қолди.

Президент орқасига ўгирилди ва ДАК раисига қарата: “Нега у ерда тўхтаб қолдинг? Кел бу ёққа!” – деди. Бироқ қўрқувдан ранги оқариб кетган Раматов жойида қотиб тураверди. Шундан сўнг Ислом Каримов орқасига қайтиб О. Раматовга: “Сен нега бу ерда туриб қолганингни фаҳмлаяпман. Буни сендан менинг қўриқчиларим талаб қилишдими?” – деди. Шунда “Ўзбекистон темир йўллари” компанияси раиси шу ерда тўхтаб қолишни ҳақиқатдан ҳам ПХХ зобитлари талаб қилганини айтди. “Ислом Абдуғаниевич, кеча Сизнинг тансоқчиларингиз бу ерга келишди ва менга асфальтдаги мана бу қизил чизиқни кўрсатишди. Улар менга мана шу чизиқни кесиб ўтмасликни буюришди. Улар: “Агарда президент билан шу чизиқдан у ёғига ҳам ўтадиган бўлсангиз, кейинчалик ПХХнинг кўрсатмаларини бузганлигингиз учун тўла жавоб берасиз”, – дейишди” – дея, таъкидлади О. Раматов.

ДАК раисининг тушунтиришларини эшитиб, президент Ислом Каримов Қуюв-механика заводига келган барча тансоқчиларини сўка бошлади. Президент ПХХнинг ўша пайтдаги бошлиғи Аҳад Носировни ҳам ҳақоратлаб кетди.

Ва МХХ раиси Рустам Иноятов Ислом Каримовнинг ПХХ собиқ бошлиғи Аҳад Носировга нисбатан кескин нафратини Жамшид Файзиевни Давлат маслаҳатчиси лавозимидан бўшатиш масаласида ишга солди. Ва Иноятвонинг айёрлиги яна бир марта иш бериб, керакли вақтдаги аниқ зарба бўлиб хизмат қилди.

Эслатиб ўтамиз, Ислом Каримовни ташқи дунёдан мақсадли равишда изоляция қилиб келган ва келаётган ПХХ бошлиқлари, шу жумладан Аҳад Носиров ҳам бу ишларни Рустам Иноятовнинг шахсий ва маҳфий топшириғига кўра амалга ошириб келишган ва келишмоқда. Президентни изоляция қилиш ишларининг асл ташаббускори ПХХнинг бошлиқлари эмас, балки МХХнинг раиси эканлиги ҳақидаги фикр ҳатто президент Каримовнинг ҳам ҳаёлига келмаяпти.

МХХ раҳбариятининг президентга қарши шу ва бошқа ҳатти-ҳаракатлари ҳақида Қувондиқ Ёқубовга ўхшаган одамлар Ислом Каримовга етказишмоқчи бўлишмоқда. Лекин уларнинг уринишлари самарасиз якун топмоқда, чунки давлат раҳбарига олиб борадиган йўллар қаттиқ тўсиб қўйилган. Президентнинг олдига нафақат ўзбек махсус хизматларининг истеъфодаги зобитлари, балки президентнинг тўнғич қизи ҳам кира олмаяпти. Шундай қилиб…

Гулнора Каримованинг пиар лойиҳаси

Жорий йилнинг январь ойида Гулнора Каримова Европадаги бир неча консалтинг компанияларга тижорий таклиф билан чиқиб, “Ғарбий Европа оммавий ахборот воситалари ва сиёсий доираларида ўзига ички сиёсий фитналарнинг қурбони ва ўзбек махсус хизматларининг ягона душмани образини яратиш мақсади”да маҳфий ва давомли пиар кампания ўтказиш масаласини ўртага ташлади.

Ушбу кампаниядан кўзланган якуний мақсад Гулнора Каримова учун МХХ зулмига қарши курашувчи шахс образини яратишгина эмас, балки Гулнора Каримовани ягона ўзбек муҳолифатчиси сифатида тан олдиртириш ва унинг музлатилган ҳисоб-рақамларини кейинчалик очишдир. Агар ушбу келишув амалга ошса, шартноманинг умумий қиймати очилган маблағларнинг 5-10 фоизини ташкил қилиши мумкин.

Бугунги кунда шундай таклифлар Британия, Испания, Италия ва Германиядаги комапнияларга жўнатилган. Баъзи консалтинг компанияларнинг вакиллари билан Гулнора Каримованинг ўзи мулоқот қилган, бошқалари билан эса тўнғич қизнинг “чопарлари” алоқа қилишмоқда. Шундай экан, яқин кунлар ичида Ғарбий Европадаги оммавий ахборот воситалари катта пуллар эвазига Гулнора Каримовани “Ўзбекистондаги диктатурага қарши оташин курашчи” образида тасвирлашни бошлашлари мумкин.

Бундан ташқари, Гулнора Каримова томонидан ишлаб чиқилиб, Европадаги консалтинг компанияларга тақдим қилинган пиар хужжатда “Лойиҳанинг айрим босқичларини амалга ошириш ишларига баъзи ўзбек ҳуқуқбон ва журналист гуруҳларни жалб қилиш зарурлиги ҳақида” банд мавжуд. Шундай экан, Европа Иттифоқи мамлакатларида истиқомат қилаётган баъзи ўзбек мухолифатчилари, ҳуқуқбонлари ва мустақил журналистлари ҳам яқин кунлар ичида Гулнора Каримова шаънига мадҳиялар айта бошлашлари мумкин.

Албатта, агар Гулнора Каримова қайсидир консалтинг компанияси билан шартнома имзолашга эришса, баъзи ўзбек муҳолифатчилари, ҳуқуқбонлари ва мустақил журналистлари Европа оммавий ахборот воситалари изидан бориб, катта пуллар эвазига Гулнора Каримовага илий бошлашади. Фақат улар “илиш” учун тўланадиган пулларни Гулнора Каримованинг ўзидан эмас, консалтинг компаниялардан бирининг кассасидан олишади.

Гулнора Каримова тижорий пиар лойиҳа билан айнан қайси консалтинг компанияларга мурожаат қилгани ҳозирча гуруҳимизга номаълум. Бироқ биз ушбу компаниялар ҳақида маълумот топишга ҳаракат қиламиз. Ҳеч бўлмаганда, Гулнора Каримовага пиар хизматлар кўрсататиш ҳақида шартнома тузадиган компания жойлашган мамлакатни билиб беришга ҳаракат қиламиз. Шундай қилиб…

Сўнгсўз

Иноятовнинг ҳокимият учун олиб бораётган кураши тобора очиқ ва аёвсиз тус олмоқда. Ва иноятовчилар каримовпараст кучишлатарларни ишдан олиб, жисмонан йўқ қила бошлагани бунга яққол далилдир. Бу ҳол Рустам Иноятов ўз душманининг тарафдорларидан батамом қутулишга қарор қилганидан ҳам далолат беради.

Бошқа тарафдан олиб қараганда, президентнинг тўнғич қизи Гулнора Каримова Ғарб мамлакатлари банкларида музлатилган ўз пулларини мустақил равишда қутқаришга киришди. Ва, юқорида айтганимиздек, Гулнора Каримова айнан шу сабабдан Европадаги консалтинг компанияларига пиар таклифи билан чиқди. Бу эса Гулнора Каримова ўз маблағларини отасининг ҳаракатлари эвазига қутқарилиб, каримовларнинг оилавий ҳамёнига қайтарилишини истамаётганидан далолат беради.

Усмoн ҲАҚНАЗАРОВ,
сиёсатшунос
2014 йил 27 январь

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi