Пайғамбарлар тарихи (6). Солиҳ алайҳиссалом

Пайғамбарлар тарихи (6). Солиҳ алайҳиссалом
278 views
30 January 2014 - 10:44

pt1Солиҳ алайҳиссаломнинг уруғи ва маслаги

Солиҳ бин Убайд (1), бин Асиф (2) ва ёки Осиф (3), бин Қамошиж (4) ва ёҳуд Мосиж (5) ва ёки Мосиҳ (6) бин Убайд, бин Ҳодир (7) ва ёҳуд Ҳозир (8) ва ёҳуд Жодир (9) ва ёки Ҳожир (10) бин Самуд (11), бин Обир (12) ва ёҳуд Жоир (13), бин Ирам, бин Сом, бин Нуҳ алайҳиссалом (14).
Солиҳ алайҳиссалом Самуд қавми ичида ота ва она уруғидан энг сара ва устун ҳолда эди (15). У тижорат билан шуғулланарди (16).

Солиҳ алайҳиссаломнинг шакли шамоили

Солиҳ алайҳиссалом Исо алайҳиссаломга ўхшар эди. Оқ -қизғиш танли эди. Сочлари жингалак эмас, тўғри эди. У ҳам Исо алайҳиссалом каби ковуш киймас, ялангоёқ юрарди (17).

Самуд қавми ва юрти

Солиҳ алайҳиссаломнинг қавми Иккинчи Од деб тилга олинган Самуд қавми бўлиб, Арабуларибадан эди (18). Аллоҳу Таоло Биринчи Одни, яъни Ҳуд алайҳиссаломнинг қавмини ер юзига ҳоким қилганди (19). Аллоҳу Таоло бу қавмни узун умрли яратганди. Улардан бир киши тош ва лойдан уй солса, бу уй унинг соғлигидаёқ эскириб, йиқилиб кетарди. Шу боис улар тоғ қояларини ўйиб, ичига уй қурдилар ва тирикчилиги мўл-кўллик ичида яшадилар (20).
Самуд қавми Ҳижоз билан Шом орасида Водийкурага қадар узанган Ҳижр бўлгасида яшардилар (21). Ҳижр Самуд қавмининг Мадина билан Шом орасидаги юртнинг исмидир. Истоҳрий Ҳижр ҳақидаги мушоҳадаларини шундай баён қилади:
“Ҳижр аҳолисиз бир ҳудуд, тоғлар орасида бўлиб, Водийқурага 1 кунлик йўлдир. Аллоҳу Таолонинг буюргани каби тоғлардан йўнилган уйлар шу ердадир (Шуаро. 149). Асолис деган тоғларда бизнинг уйларга ўхшаган чўққи каби юксалган уйлар кўрдим. Бу уйларни кўрганлар бир бирига туташган тоғларни кўргандай бўлади. Ёнига борганда, ҳар бири алоҳида қурилган уйлар эканини кўради. Кўришни истаган одам ҳар бир уй атрофини айланиб, бемалол сайр қилиши мумкин. Уйларнинг ҳар бири алоҳида, ўз тамалида турибди. Устига чиқмоқчи бўлган одам қийинчилик билан чиқади. Аллоҳу Таолонинг “Мана, урғочи туя! Сув ичиш навбати бир куни унга келажак. Маълум бир кун эсa сув ичиш навбати сизникидир” (Шуаро.155), дея таъриф этгани Самуд қудуғи ҳам ўша макондадир (22).

Солиҳ алайҳиссаломнинг Самуд қавмига пайғамбар ўлароқ юборилиши

Самуд қавми бусбутун ҳаддан ошиб,  Аллоҳнинг амрига қарши бутларга топиниб (23), ер юзида фасод чиқаришга (24) озғинлик эта бошлаганда (25) Аллоҳу Таоло уларга Солиҳ алайҳиссаломни пайғамбар этиб юборди (26).
Солиҳ алайҳиссалом бутун бутларни улоқтириб (27), Самуд қавмини бир бўлган Аллоҳга ҳеч бир нарсани шерик қўшмасдан иймон ва ибодат этмакка даъват қила бошлади (28). Лекин улар Солиҳ алайҳиссаломни ва таблиғотини, куфр ва инкор билан қаршиладилар (29). Зотан, Самуд қавми ўзларига Солиҳ алайҳиссаломдан аввал юборилган, аммо исм ва қиссалари Қуръони Каримда баён қилинмаган бошқа пайғамбарларни ҳам ёлғончига чиқаргандилар” (30).
Солиҳ алайҳиссалом даъват ва таблиғотини оғишмай давом эттирди. Даъватини қабул этмасалар, Аллоҳ ғазаби ва азобига учраяжагини уларга хабар берди (31) Самуд қавми билан 20 йил машғул бўлди (32). Иш узайиб кетди ва қавми Солиҳ алайҳиссаломдан  унинг гапирганларини тасдиқловчи бир оят, бир мўъжиза кўрсатишини талаб қилди. Солиҳ алайҳиссалом уларга:
– Қандай мўжиза истайсизлар? – деб сўради.
Самуд қавмининг ҳар йил муайян бир кунда бутларини ёнига олиб, қутлаган бир байрами бор эди. Улар ўша байрам кунини назарда тутиб:
– Сен ўз илоҳингга ёлвор. Биз ҳам ўз илоҳларимизга ёлворамиз. Агар сенинг илоҳинг дуонгни қабул этса, биз сенга тобеъ бўламиз. Борди-ю, бизнинг илоҳларимиз дуомизни қабул қилса, сен бизга тобеъ бўласан, – дейишди.
– Бўпти, – деди Солиҳ алайҳиссалом.
Самуд қавми Васанлари ва бутлари билан байрамга чиқдилар. Солиҳ алайҳиссалом ҳам улар билан бирга кетди.
Самуд қавми дуосида Солиҳ алайҳиссаломнинг қилмоқчи бўлган дуосидан ҳеч бирини қабул этмаслигини ўз Васанлари ва бутларидан истадилар. Ва Самуд қавмининг саййид ва улуғ кишиси бўлган Жанда бин Амр:
– Эй Солиҳ, шу қоянинг ёнига биз билан яқинлаш. Агар шу қоя ичидан биз учун шундай-шундай кўринишда бир урғочи туя чиқарсанг, сенинг пайғамбарлигингни тасдиқлаб, сенга иймон этамиз, – деди.
Солиҳ алайҳиссалом буни бажарса, пайғамбарлигини тасдиқ ва ўзига иймон этажаклари ҳақида қатъий сўз олгандан кейин (33), қоянинг ёнида намоз қилди (34). Аллоҳу Таолога дуо этди ва қоя худди тўлғоқ тутгандай тўлғанди (35). Ҳомиладор хотин каби ҳаракат қилди (36). Титради, сўнгра иккига айрилиб, ичидан қавмнинг истаган васфида бир туя чиқди (37). Қоя бир туя туғди (38). Самуд қавми бу туяни истаганча соғиб, челакларини сутга тўлдирардилар (39). Бу воқеадан сўнг Жанда бин Амр билан яна баъзи кишилар Солиҳ алайҳиссаломга иймон этишди (40).
Жанда бин Амрнинг амаки ўғли Шиҳоб бин Халифа каби баъзи Ашрафи ҳам Солиҳ алайҳиссаломга иймон этишни истасалар-да, Васанларининг соҳиби бўлган Ашрафтон Зуоб бин Амр ила Хаббоб ва Рабоблар тўсқинлик қилишди. Улар ҳам буларга қулоқ солиб, мусулмон бўлишдан воз кечдилар (41).

Самуд қавмининг мўжиза туяни ўлдириши ва Солиҳ алайҳиссаломни ҳам ўлдиришга уринишлари

Солиҳ алайҳиссалом Роббининг унга берган туясидан ҳеч айрилмасди. У қаерга борса, туя ҳам борарди (42) туя бир кун Самуд қавмининг сувидан ичар, бир кун қавм унинг сутидан ичарди.
Самуд қавми Роббларининг амрига қарши кибр ва ғурур тузоғига тушдилар, озғинлик қилиб, туяни бўғизладилар (43). Туяни бўғизлаганлардан биттаси қизил, сариқ, кўк кўзли, кўса ва калта кимса эди. Иккинчиси, узун бўйли телба, титрак бир одам эди (44). Она туя бўғизлангандан кейин боласи қочиб, тоққа чиқди (45). Бўталоқ туя Солиҳ алайҳиссаломни кўриб, йиғлади, уч марта бўкирди.
Солиҳ алайҳиссалом Самуд қавмига:
– Ҳар бўкириши битта ажалдир. Юртингизда яна уч кун яшаяжаксиз. Бу ёлғонлаш мумкин бўлмаган бир ваъдадир, – деди (46).
Самуд қавмидан Солиҳ алайҳиссаломни ўлдиришга ҳаракат қилганлар бўлди, аммо Аллоҳ уни сақлади (47).
Самуд қавмининг ҳалок бўлиши

Самуд қавми Солиҳ алайҳиссаломни масxара қилиб, азобга қачон учраяжакларини сўради. Солиҳ алайҳиссалом:
– Азоб аломатлари шу: биринчи кун тонгда юзларингиз  сап-сариқ бўлиб ўйғонажаксиз. Иккинчи кун юзингиз қизариб уйғонасиз. Учинчи кун эсa юзларингиз қорайиб уйғонажаксиз, – деди уларга. Ҳақиқатан ҳам, илк куни сабоҳда ҳаммаси – катта-кичик, эркак-хотин, ҳаммасининг юзлари худди ҳолук ҳиди суртилгандай сап-сариқ бўлганди (48). Буни кўриб, Самуд қавми ҳалок бўлажакларини, Солиҳ алайҳиссаломнинг тўғри сўйлаганини англадилар (49).
Иккинчи кун юзлари қизариб, уйғондилар.
Учинчи кун юзларига худди қора куя суртилгандай қорайиб тонг оттирдилар (50).
Тўртинчи кун, бозор куни уйғонганларида қайси азоб келишини, азобнинг қаердан келишини (57), осмонданми, оёқлари остидан, ерданми (52) келажагини билмай, гоҳ бошларини кўтариб осмонга, гоҳ кўзларини оёқлари остига – ерга боқишар эди (54). Тонг пайтида (55), қуёш туғар экан (56), кўкдан бутун момақалдироқларнинг гулдираши ва ер юзининг бутун шовқин-суронини (57) ўзида тўплаган шундай бир ҳайқириқ уларнинг устига индики, уларнинг юраклари парча-парча бўлди (58), жонлари баданларидан учди, нафаслари шартта кесилди, ҳаракатлари таққа тўхтади. Тагларида ҳам шиддатли бир зилзила рўй берди (59).
Аллоҳ ҳарамида бу азобдан сақлагaни битта одамдан бошқа на кунчиқар, на да кунботарда ҳалок бўлмаган кимса қолмади (60). Ўша қутилган бир киши Абу Ригол эди (61).
Од қавмининг ҳалоки ила Самуд қавмининг ҳалоки орасида ўтган вақт 500 йил эди (62).

Қуръони Каримда Самуд қавми ҳақида баён

Солиҳ алайҳиссаломнинг Самуд қавмига юборилиши ва уларнинг ёмон ҳатти-ҳаракатлари ва оқибатлари Қуръони Каримда Шундай баён қилинади:
“Онт бўлсинки, асҳобий Ҳижр ҳам Пайғамбарларни ёлғончига чиқаргандилар. Биз уларга оятларимизни берган бўлсак ҳам, улардан юз ўгиргандилар. Улар (ўзларига) тоғлардан мустаҳкам уйлар йўниб, иншо этгандилар (63).
Онт бўлсинки, биз Самуд (қавмига) ҳам “Аллоҳга ибодат этингиз”, дея биродарлари Солиҳни юбордик. У қараса, бу қавм бир-бирлари билан талашган икки фирқа. (Солиҳ):
– Эй қавмим, нечун яхшидан аввал дарров ёмонни (азобни) истайсиз? Аллоҳдан афу этилишингизни истасангиз бўлмайдими? (Балки афу этиласиз!) Улар:
– Биз сен сабабли, сенинг моиятингда бўлгaн кимсалар (мўминлар) сабабли омадсизликка учрадик, – дедилар. (Солиҳ):
– Сизнинг (бутун) амал ва ҳаракатлар(ингиз) Аллоҳ қатида гизли (яширин) эмас. Балки сизлар имтиҳон қилинаётган бир қавмсиз.
У шаҳарда (Ҳижрда) 9 эркак бор эди, булар ер (юзи)да фасод чиқариб, яхшиликка ёндошмасдилар. Улар Аллоҳнинг номи билан онт ичиб, “Унга (Солиҳга) ва аҳлига бир кеча босқин қилайлик (ҳаммасини ўлдирайлик), кейин унинг валийсига, у оиланинг ҳалоки пайтида биз йўқ эдик, деймиз. Албатта бизлар (бу сўзимизда) ростгўй кишилардирмиз, деймиз”, – дедилар.
Улар шундай маккорлик қилмоқчи бўлдилар. Биз ҳам “макр” қилдик (улар буни ҳаёлига ҳам келтиришмади)…(64)
У:
– Эй қавмим, Аллоҳга ибодат этингиз. Сизнинг Ундан бошқа ҳеч бир илоҳингиз йўқдир. У сизни (тупроқдан) ердан яратди ва сизни яшашингиз учун у ерда ерлаштирди. Шундай экан Ундан афу тиланг, сўнгра Унга тавба этинг. Шубҳа йўқки, Роббим(нинг раҳмати) жуда яқиндир. У (дуоларни ҳам) қабул этгандир (65). Ўйлаб кўринг, Аллоҳ сизни Од (қавми)дан кейин ҳукмдор қилди. Ер юзига сизни ерлаштирди. Водийларда кўшклар қурдингиз, тоғларидан уйлар йўнтаяпсиз. Энди Аллоҳнинг лутфини хотирланг. Ер юзида (юриб,) фасод чиқармангиз, – деди (66).
– Эй Солиҳ, сен аввал ичимизда умид қилинган биттаси эдинг. (Энди бизни оталаримизнинг топинган нарсаларидан бизни воз кечтирмоқчимисан?) Сенинг бизни (ибодатига) даъват қилаётганингдан ҳақиқатан ҳам шубҳаланмоқдамиз, – деди (қавми). (Солиҳ) деди:
– Эй қавмим, борди-ю мен Роббимдан (келган) очиқ мўъжиза узра турган бўлсам, у Робб менга ўзидан бир раҳмат (Пайғамбарлик) берган бўлса, бунга нима дейсиз? У ҳолда – агар унга исён этсам – Аллоҳдан (Унинг интиқомидан) ким мени қутқарар, ким ёрдам этар? Яъни, сиз мени зиёнга учратмакдан, уни менга қарши орттирмакдан бошқа нарса қилмаяжаксиз (67).
Шубҳасизки, мен сизга юборилган амин бир Пайғамбарман. Ортиқ Аллоҳдан қўрқинг ва менга итоат этинглар. Мен бунинг эвазига сиздан маош истамайман. Менинг мукофотим оламларнинг Роббидан бошқасига оид эмас. Сиз бу ерда(ги неъматлар ичида) – боғлар , булоқлар, экинлар ва мевалари нафис ва юмшоқ хурмо дарахтлари ичида доим амин юраман, деб ўйлайсизларми?
Тоғлардан ҳашаматли уйлар йўнасиз!
Энди Аллоҳдан қўрқинг ва менга итоат этинглар. Ифрoтчиларнинг амрига бўйин эгманг, улар ер (юзи)да фасод чиқариб, ислоҳ қилмайдиган кимсалардир, – деди.
– Сен жодуга дучор бўлганлардансан, – дейишди унга (68). Унинг қавмидан (иймон этакдан) кибрланган кимсалар бечораларига ‑ уларнинг ораларидаги мўмин бўлган зотларга:
– (Сиз) Солиҳнинг ҳақиқатан ҳам Робби қатинда юборилган Пайғамбар бўлганини ўйлайсизми? – деб сўрашди.
– Ҳа, биз у билан нима юборилган бўлса, унга иймон келтирганларданмиз, – деб жавоб беришди (69). (Кибрланганлар):
-Тўғриси, биз сизнинг  иймон этганингизга қарши мункир ва кофир бўлганлармиз, – дейишди (70). (Ва Солиҳга):
– Сен биз каби бир башар (инсон)дан бошқаси эмассан. Агар (Пайғамбар даъвосида) ҳақ бўлсанг, қани бир мўъжиза кўрсат, – (дейишди) (71). (Солиҳ):
– Эй қавмим, мана сизга бир оят (мўъжиза) ўлароқ Аллоҳ юборган шу урғочи туя! Энди уни тинч қўйинг, Аллоҳнинг заминида ўтласин… (72) Мана, ўша урғочи туя. (Сув) ичиш ҳаққи (бир кун) уники, бир кун эсa сизникидир. Унга бир ёмонлик қилмангиз. Йўқса, сизни бир буюк куннинг азоби тутажакдир, – деди (73).
Лекин урғочи туяни, оёқларини кесарак ўлдиришди. Роббларининг амридан (узоқлашиб) исён этдилар ва:
– Солиҳ, агар сен юборилган Пайғамбар эсaнг, бизга таҳдид этаётганинг азобни келтир, – дейишди (74).
(Солиҳ):
– Юртингизда яна уч кун роҳатлашиб яшанглар. Бу ёлғон таҳдид эмасдир, – деди.
Ва азоб амримиз келди (75).
Тонгга кирганлари вақтда, қўрқинч бир ҳайқириқ (товуш) уларни тутди! Уларнинг мол-мулки улардан (ҳеч бир азобни) даф эта олмади (76). Тарафимиздан бир раҳмат ўлароқ, Солиҳ ва унинг моиятида иймон этганларни (азобдан ва) у куннинг расволигидан қутқардик. Шубҳасиз, Роббинг ниҳоятда қувватлидир, мутлақ ғолибдир.
У золимларни эсa даҳшатли товуш маҳв этди, уйларида юзтубан йиқилган ҳолда, гўё ҳеч қачон у ерларда яшамагандай бўлиб қолдилар! Хабарингиз бўлсинки, Самуд (қавми) чиндан ҳам Роббига куфр этдилар. Кўзингизни очинг, яҳши билингки, Самудга (Аллоҳнинг раҳматидан) узоқлик берилди (77).
Самуд (қавмининг ҳалок этилишида) ҳам (бир ибрат) бор. Уларга “вақтинча фойдаланиб туринглар”, дейилганди, улар Роббларининг амридан узоқлашиб, қутургандилар. Мана, (шунинг учун ҳам) уларни йилдирим (яшин) урганди, оёқда туришга куч тополмади, ёрдам ҳам кўрмадилар (78).
Мана, сенга! Уларнинг ўз зулмлари сабабли ҳувуллаб қолган уйлари! Шубҳасиз, бунда билган одам учун (ибратли) бир нишона бор (79). Иймон этиб, (ёмонликдан) қочганларни биз (доимо) қутқардик” (80).

Солиҳ алайҳиссаломнинг ҳажга кетиши

Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом Видолашув ҳажида Ўсфон водийсига борганда, ҳазрати Абу Бакрдан:
– Бу қайси водий? – деб сўраганди. Ҳазрати Абу Бакр:
– Ўсфон водийси, – деганда, Пайғамбаримиз бу водийдан белига або тутинган ва белидан юқорига ола-була матоҳ билан бурканган Солиҳ алайҳиссалом ёш, қизил, жилови хурмо долларидан ўрилган туяга миниб ҳажга, талбия этарак ўтганини айтди (81).

Солиҳ алайҳиссаломнинг қавмига қилган хитоби ва маккага кетиши

Солиҳ алайҳиссалом Самуд қавмини Аллоҳу Таолога иймон ва ибодатга даъват этиши билан машғул бўлганди (82). Самуд қавмининг ҳалок бўлишидан сўнгра, Шундай хитоб этганди (83):
…“ – Эй қавмим, онт бўлсинки, мен сизга Роббимнинг элчилигини таблиғ этдим. Сизларга хайрихоҳлик кўрсатдим. Лекин сизлар хайрихоҳларни севмайсизлар-ку!” (84)
Солиҳ алайҳиссалом ёнидаги мўминларга эсa:
– Эй қавмим, шубҳасизки, бу ер Аллоҳнинг бу халққа ғазаб этган еридир. Бу ердан бошқа жойга кўчинглар, Аллоҳнинг Ҳарамига ва Амонига бориб қовушинглар, – деди.
Улар аболари ичида иҳром кийдилар. Хурмо ипи билан жиловланган қизил туяларини етаклаб йўлга тушдилар. Талбия қила-қила йўл юрдилар. Маккага бориб қовушдилар. Умри сўнгигача у ерда қолдилар. Уларнинг қабрлари Каъбанинг ғарб томонида, Даърун-надва билан Ҳижр орасидадир (85).
Ривоятларга кўра, Солиҳ алайҳиссалом вафот этганида 258 ёшда (86) ва ёки 280 ёшда эди (87).

Ҳарамнинг азобдан сақлагани ягона одам Абу РиГол ва унинг оқибати

Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом Табук сафарида Ҳижрдан ўтар экан, Самуд қавмидан фақат Ҳарамнинг сақлагани битта одам соғ қолганлигини билдирди. Аcҳоби киром:
– Эй Аллоҳнинг пайғамбари, бу одам ким? – деб сўрашди.
– Абу Ригол, – деди Пайғамбаримиз (88).
Абу Ригол Сoкифларнинг отаси эди (89).
– У Солиҳ алайҳиссаломнинг қули эди (90).
Уни Макка тарафига садақа, закот таҳсилдори ўлароқ жўнатганди.
Абу Ригол сути тортилган (тугаган) юзта қўйи, бир қўчқори ва онаси ўлган бир ўғли бўлган бир одамнинг уйига келди. Унга:
– Мени Расулуллоҳ юборди, – деди.
У киши:
– Расулуллоҳнинг элчиси, хуш келдинг, сафо келдинг, истаганингни ол!, – деди.
Абу Ригол сут бериб турган ягона қўйни танлади.
Уй эгаси:
– Бу қўй онасининг ўлимидан сўнгра тирик қолган шу гўдакники, унинг ўрнига бошқасини  ол, – деди.
-Йўқ, – деб жавоб берди Абу Ригол.
– Йигирма қўй ол ўрнига, – деди одам.
-Йўқ, – деди Абу Ригол
– Элликта қўй ол унинг ўрнига, – деди oдам.
-Йўқ, – деди Абу Ригол
Одам:
-Шу қўйдан бошқа ҳаммасини ол, – деди одам (91).
Абу Ригол:
-Йўқ, – деди.
Шунда одам:
– Aгар сен сут ичишни яхши кўрсанг, мен ҳам яхши кўраман, – деди ва ўқдонидаги ўқларни олиб, ёйди.
Кейин:
– Эй Аллоҳим, сен шоҳид бўл, – деди ва ёйига бир ўқ жойлаб, Абу Риголни ўлдирди.
Бунинг xабари Аллоҳнинг пайғамбарига мендан олдин етмасин, – деди у ва Солиҳ алайҳиссаломнинг ёнига бориб, Абу Риголнинг қилғилигини айтиб берди.
Солиҳ алайҳиссалом қўлларини кўкка кўтариб уч карра:
– Эй Аллоҳим, Абу Риголга лаънат эт, – дея дуо қилди (92).
Абу Риголни ўлдирган Қайс, Ойлонлардан Мунаҳҳиб бин Ҳaввoзийнинг ўғли Сакиф эди (93).

ИЗОҲЛАР:

1) Ибн Қутайба. “Маориф”, 14- бет; Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 115- бет; Салабий. “Ароис”, 67- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 89- бет; Абулфидо. “Ал бидоя ван-ниҳоя”, 1- жилд, 130- бет.
2) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 110- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 89- бет.
3) Салабий. “Ароис”, 67- бет.
4) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 115- бет.
5) Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 89- бет.
6) Салабий. “Ароис”, 67- бет; Абулфидо. “Ал бидоя ван-ниҳоя”, 1- жилд, 130- бет.
7) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 115- бет.
8) Салабий. “Ароис”, 67- бет.
9) Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 89- бет.
10) Абулфидо. “Ал бидоя ван-ниҳоя”, 1- жилд, 130- бет.
11) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 115- бет; Салабий. “Ароис”, 67- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 89- бет; Абулфидо. “Ал бидоя ван-ниҳоя”, 1- жилд, 131- бет.
12) Ибн Қутайба. “Маориф”, 14- бет; Абулфидо. “Ал бидоя ван-ниҳоя”, 1- жилд, 131- бет.
13) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 115- бет.
14) Ибн Қутайба. “Маориф”, 1- бет; Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 115- бет; Абулфидо. “Ал бидоя ван-ниҳоя”, 1- жилд, 131- бет.
15) Салабий. “Ароис”, 67- бет.
16) Ибн Қутайба. “Маориф”, 14- бет.
17) Ибн Қутайба. “Маориф”, 1- бет; Ҳаким. “Мустадрок”, 2- жилд, 565- бет.
18) Абулфидо. “Ал бидоя ван-ниҳоя”, 1- жилд, 120- бет.
19) Салабий. “Ароис”, 66- бет.
20) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 115- бет; Салабий. “Ароис”, 67- бет.
21) Табарий. 116- бет; Салабий. 66- бет; Ибн Асир. 89- бет.
22) Ёқут. “Мужамул булдон”, 2- жилд, 22- бет.
23) Салабий. “Ароис”, 67- бет.
24) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 115- бет; Салабий. “Ароис”, 67- бет.
25) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 116- бет.
26) Аъроф сураси, 74- оят; Ҳуд сураси, 61- оят; Ибн Қутайба. “Маориф”, 14- бет; Диноварий. “Китоб-ул Ахбор” 5- бет; Ёқубий. “Тарих”, 1- жилд, 22- бет; Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 115- бет; Салабий. “Ароис”, 67- бет.
27) Абулфидо. “Ал бидоя ван-ниҳоя”, 3- жилд, 22- бет.
28) Диноварий, 7- бет; Табарий. 115- бет; Салабий. 67- бет; Ибн Асир. 87- бет; Абулфидо. 131- бет.
29) Аъроф сураси, 76- оят.
30) Ҳижр сураси, 19- оят; Шуаро сураси, 141- оят.
31) Салабий. “Ароис”, 67- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 89- бет.
32) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 119- бет; Салабий. “Ароис”, 72- бет.
33) Салабий. “Ароис”, 67- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 89-90- бетлар; Абулфидо. “Ал бидоя ван-ниҳоя”, 1- жилд, 134- бет.
34) Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 90- бет.
35) Салабий. “Ароис”, 67- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 90- бет.
36) Ибн Қутайба. “Маориф”, 14- бет.
37) Салабий. “Ароис”, 67- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 89-90- бетлар; Абулфидо. “Ал бидоя ван-ниҳоя”, 1- жилд, 134- бет.
38) Ибн Қутайба. “Маориф”, 14- бет.
39) Табарий. 1- жилд, 116- бет; Салабий. 67- бет; Ибн Асир. 1- жилд, 90- бет.
40) Салабий. “Ароис”, 67- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 90- бет.
41) Салабий. “Ароис”, 67- бет; Абулфидо. “Ал бидоя ван-ниҳоя”, 1- жилд, 134- бет.
42) Ибн Қутайба. “Маориф”, 14- бет.
43) Ёқутий, “Мағозий,” 3- жилд, 1007- бет; Аҳмад бин Ҳанбал. “Муснад”, 3- жилд, 296- бет.
44) Ибн Қутайба. “Маориф”, 14- бет.
45) Ибн Қутайба. “Маориф”, 14- бет; Табарий. 1- жилд, 117- бет; Ҳаким. “Мустадрок”, 2- жилд, 567- бет; Салабий. “Ароис”, 70- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 92- бет.
46) Табарий. 1- жилд, 117- бет; Ҳаким. “Мустадрок”, 2- жилд, 567- бет; Салабий. “Ароис”, 70- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 93- бет.
47) Намл сураси, 48-50- оятлар; Табарий. 1- жилд, 117- бет; Ҳаким. “Мустадрок”, 2- жилд, 566-567- бетлар; Салабий. “Ароис”, 70- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 92- бет.
48) Намл сураси, 48-50- оятлар; Табарий. 1- жилд, 117- бет; Ҳаким. “Мустадрок”, 2- жилд, 567- бет; Салабий. “Ароис”, 71- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 92- бет; Абулфидо. “Ал бидоя ван-ниҳоя”, 1- жилд, 136- бет.
49) Салабий. “Ароис”, 71- бет.
50) Табарий. 1- жилд, 118- бет; Ҳаким. “Мустадрок”, 2- жилд, 567- бет; Салабий. “Ароис”, 71- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 92-93- бетлар; Абулфидо. “Ал бидоя ван-ниҳоя”, 1- жилд, 136- бет.
51) Табарий. 11- жилд, 118- бет; Абулфидо. “Ал бидоя ван-ниҳоя”, 1- жилд, 136- бет.
52) Табарий. 1- жилд, 118- бет.
53) Табарий. 1- жилд, 118- бет; Ҳаким. “Мустадрок”, 2- жилд, 567- бет; Салабий. “Ароис”, 71- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 93- бет; Абулфидо. “Ал бидоя ван-ниҳоя”, 1- жилд, 136- бет.
54) Табарий. 1- жилд, 118- бет; Салабий. “Ароис”, 71- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 93- бет.
55) Ҳижр сураси, 83- оят.
56) Абулфидо. “Ал бидоя ван-ниҳоя”, 1- жилд, 136- бет.
57) Табарий. 1- жилд, 118- бет; Ҳаким. “Мустадрок”, 2- жилд, 567- бет; Салабий. “Ароис”, 71- бет.
58) Табарий. 1- жилд, 118- бет; Ҳаким. “Мустадрок”, 2- жилд, 567- бет; Салабий. “Ароис”, 71- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 93- бет.
59) Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 93- бет.
60) Табарий. 1- жилд, 118- бет; Салабий. “Ароис”, 71- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 93- бет.
61) Табарий. 1- жилд, 118- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 93- бет; Абулфидо. “Ал бидоя ван-ниҳоя”, 1- жилд, 137- бет.
62) Диноварий. “Китоб-ул Ахбор” 7- бет.
63) Ҳижр сураси, 80-82- оятлар.
64) Намл сураси, 45-50- оятлар.
65) Ҳуд сураси, 61- оят.
66) Аъроф сураси, 74- оят.
67) Ҳуд сураси, 62-63- оятлар.
68) Бақара сураси, 143-153- оятлар.
69) Аъроф сураси, 75- оят.
70) Аъроф сураси, 76- оят.
71) Шуаро сураси, 154- оят.
72) Ҳуд сураси, 64- оят.
73) Шуаро сураси, 155-156- оятлар.
74) Аъроф сураси, 77- оят.
75) Ҳуд сураси, 65-66- оятлар.
76) Ҳижр сураси, 83-84- оятлар.
77) Ҳуд сураси, 66-68- оятлар.
78) Ва-з-зориёт сураси, 43-45- оятлар.
79) Намл сураси, 52- оят.
80) Намл сураси, 53- оят.
81) Аҳмад бин Ҳанбал. “Муснад”, 2- жилд, 232- бет; Ибн Қайюм. “Зод-ул маод”, 3- жилд, 239- бет; Ҳайсамий. “Мажмо уз-завоид”, 3- жилд, 320- бет.
82) Ҳаким. “Мустадрок”, 2- жилд, 565- бет.
83) Абулфидо. “Ал бидоя ван-ниҳоя”, 1- жилд, 137- бет.
84) Аъроф сураси, 79- оят.
85) Ибн Қутайба. “Маориф”, 14- бет.
86) Мир Ҳованд. “Равзот ус-сафо”, Таржима, 154- бет.
87) Мир Ҳованд. “Равзот ус-сафо”, Таржима, 154- бет; Нишончи Маҳмад Пошшо, “Тарих”, 19- бет.
88) Воқидий. “Мағозий”, 3- жилд, 1007- бет; Аҳмад бин Ҳанбал. “Муснад”, 3- жилд, 926- бет.
89) Воқидий. “Мағозий”, 3- жилд, 1007- бет.
90) Ёқутулҳамавий. “Мужамул булдон”, 3- жилд, 53- бет.
91) Воқидий. “Мағозий”, 3- жилд, 1007-1008- бетлар.
92) Воқидий. “Мағозий”, 3- жилд, 1008- бет.
93) Ибн Қутайба. “Маориф”, 41- бет.

 

Porno Gratuit Porno Français Adulte XXX Brazzers Porn College Girls Film érotique Hard Porn Inceste Famille Porno Japonais Asiatique Jeunes Filles Porno Latin Brown Femmes Porn Mobile Porn Russe Porn Stars Porno Arabe Turc Porno caché Porno de qualité HD Porno Gratuit Porno Mature de Milf Porno Noir Regarder Porn Relations Lesbiennes Secrétaire de Bureau Porn Sexe en Groupe Sexe Gay Sexe Oral Vidéo Amateur Vidéo Anal

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi