Ўзбекистон: Инетернетда автомашинадан ўғирлик содир этилаётган видеокадрлар пайдо бўлди

Ўзбекистон: Инетернетда автомашинадан ўғирлик содир этилаётган видеокадрлар пайдо бўлди
90 views
04 February 2014 - 11:57

Фейсбукда бир неча сония давом этадиган видеоёзув пайдо бўлди, унда ўғриларнинг машина салонидан ва юкхонасидан қандайдир буюмларнинг ўғирлаётгани тасвирланади. Тахмин қилинишича, ўғирлик Ўзбекистон пойтахти Тошкентда содир этилган.  Видеони шу линк орқали кўришингиз мумкин (http://www.youtube.com/watch?v=9v8BbYhDl1k&feature=youtu.be

Жиноят содир этилган жой ва вақтини аниқлашнинг имконияти бўлмади.

Автомобилни тўнашни тасвирловчи видеокадрлар бор-йўғи 15-20 секунд давом этади, холос. Автмашинанинг давлат рақами, машина эшигини бузиб очаётганларнинг юзини кўришнинг имконияти йўқ. Фейсбук фойдаланувчилари ўз шарҳларида ёзишича, Тошкентда бу “Нексия”ни бир неча бор кўришган экан.

Биз ҳам олдин Ўзбекистон пойтахтида автомашиналардан ўғирликлар кескин кўпайиб кетгани ҳақида ёзгандик. Мухбирларимиз ёзишича, Тошкентинг барча даҳаларида ва айниқса, аҳолиси зич Чилонзор ва Юнусобод туманларида талончиликлар кўп содир этилмоқда.

“Ўғрилар жуда устамонлик билан тез ҳаракат қиляптилар. Бирданига икки-тўртадан машиналарни очяптилар, саноқли дақиқалар ичида. Эшикларни, капотни бузяптилар, дераза ойналарини синдириб, машинада нима қолиб кетган бўлса, ҳаммасини ўғирлаб кетяптилар”, – дейишади жабрланганлар.

uzbek.fergananews.com