Мaрд бўлайлик!

Мaрд бўлайлик!
25 views
04 February 2014 - 20:24
  1. (Муаллифимиз Саид Аскарнинг мақолаларига шарҳлардан бир шингил)

    Муаллифнинг икки мақоласини ҳам ўқидим. Авваламбор раҳмат, биз ёзмаётган мақолаларни ўз вақтингизни ажратиб ёзганингиз учун.

    Иқтибос:

    “Кўрдингми, дўст: хотин ментдан қасос олишни истаяпти, эркак эса қўрқаяпти. Энди айт-чи, шундай қўрқоқлар билан инқилоб қилиб бўладими? Шундай қўрқоқлар учун жонингни хатарга қўйиб, жиҳод қилиб бўладими? Булар Ислом Абдуғаниевичга мос эркаклар. Аллоҳ бундай қўрқоқларнинг устига ҳали бери адолатли ва жасур подшони юбормаса керак”.

    Қўрқоқлар билан инқилоб қилиб бўлмайди, албатта мардлар керак. Жиҳодни қўрқоқлар учун қилмаймиз одамлар, жиҳодни ҳар биримиз Ўзимиз ва фақат Ўзимиз учун қиламиз (мукофоти жаннат ва бу дунёдаги хақиқий эркинлик). Чунки бизлар фақат оилани боқиш учун эмас, фақат фарзандларни ҳар бирини икки қаватли уй билан таъминлаш учун эмас, фақат машина олиш учун эмас, фақат кимдандир кам бўлиш учун эмас, БАЛКИ фақатгина Парвардигорга ибодат, яъни қуллик қилиш учун яратилганмиз. Бандасига эмас, ота-онамизга эмас, фарзандларга эмас, қариндошларга эмас, раҳбарга эмас, президентга эмас бу қуллик фақат ва фақат Яратган Зотгадир.

    Бадр ғазотини эсланглар, 313та саҳоба, 2 та от, 70 туя билан мушрикларнинг 950 киши, 100 тача от, 700 та туялик аскарига қарши ғалаба қозондилар. Иймон ғалабаси эди бу.

    Демак, ҳар биримиз, Сиз ва мен ўзимиздан шу жиҳодни бошлайлик. Инглиз тилида «Lead by example»(ўз мисолида яхши бўлиб одамларни эргаштириш), яъни ҳар биримиз МАРД бўлайлик, фикрда, тилда, амалда, муносабатда, ўқишда, ишда ва оилаларимизда шуни тадбиқ қилайлик. Нохақликни кўрсак бепарво бўлмайлик, яхшиликни кўпайтирайлик, ёмонликдан одамларни қайтарайлик, ахир ҳаракатимизга савоб оламиз. Рус тилида «вода камень точит» (сув тошни ҳам парчалайди) деган нақл бор. Ўзбекларда бу дунёни ўзгартиришни истасанг ўзингни ўзгартир дейилади. Сизларга ёзмоқдаман-ку, ўзимнинг нафсим жунбушга келаяпти. Аллоҳ барчамизга мададкор бўлсин. Ҳаракат биздан, натижаси эса Буюк Зотдандир.
    Шундагина Абдували қори ака, Обид қори ака, Мухаммад Солиҳ каби Аллоҳнинг мусулмон бандаларига лойиқ бўлиб шундай раҳбарларга эга бўламиз иншаллох!

    “Ўзбек