Дарс беринг!

Дарс беринг!
58 views
08 February 2014 - 9:55

images (1)

… Дунёнинг жамики йўлини кўрдик,
Энди бир покиза йўлни кўрсатинг.
Ёлгон тарихлардан юзимиз бурдик,
Иймондан дарс беринг, Ислом ўргатинг!

Ўргандик жадвалнинг не бўлса қисмин
Хатто билиб олдик ҳайвонлар жисмин.
Ва ле билмай ўсдик Аллоҳнинг исмин
Иймондан дарс беринг, Ислом ўргатинг!

Тариху, жўғрофий, кимёлар яхши,
Кўзимиз илғамас дунёлар яхши,
Алжабр фанидан баҳолар яхши,
Иймондан дарс беринг, Ислом ўргатинг!

Англадик иймонсиз фанлар мўртлигин,
Гўё дарвозасиз, шоҳсиз юртлигин
Билдик икки карра икки тўртлигин,
Иймондан дарс беринг, Ислом ўргатинг!

Бугун бошимиз хам, барча тан олмиш,
Устимиздан минг-минг тоғутлар кулмиш,
Ҳамма илмларнинг асоси бўлмиш
Иймондан дарс беринг, Ислом ўргатинг!

Азиз муаллима, муҳтарам устоз,
Абадий дўзахдан бўлайлик халос,
Кунига битта дарс, майли зарра, оз…
Иймондан дарс беринг, Ислом ўргатинг!

Асли иймон била Ислом шарафдир,
«Аллоҳ – битта!» деган калом шарафдир,
Дунёнинг дарслари бўлак тарафдир,
Иймондан дарс беринг, Ислом ўргатинг!

Бу илм фарз бўлмиш ҳар йигит-қизга,
Бу йўл Аллоҳимдан омонат сизга,
Ярашмас ушбуга хиёнат сизга,
Иймондан дарс беринг, Ислом ўргатинг!

Хайрулло Ҳамидов