Ўзбекистон Хавфсизлик Кенгаши АҚШ ва ЕИга душман деб қарамоқда

Ўзбекистон Хавфсизлик Кенгаши АҚШ ва ЕИга душман деб қарамоқда
126 views
08 February 2014 - 13:32

Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг мустабид режими АҚШ ва Европа Иттифоқи мамлакатларига душман кўзи билан қараб, уларни диктатурага таҳдид деб билмоқда. Бу ҳол Ўзбекистон Хавфсизлик Кенгашининг норасмий ва “блокировка қилинган” сайти бўлмиш Uzmetronom.Com саҳифаларида 2014 йил 6 февраль куни эълон қилинган “Зовите меня просто: Ильич” (“Мени оддий тарзда “Ильич” деб чақиринг”) мақоласидан маълум бўлди.

Таниқли сиёсатшунос “Усмон Ҳақназаров”нинг Ўзбекистондаги диктатурани ҳарбий йўллар билан ағдариш ҳақидаги чақириқлари мавзусига тўхталар экан, республика Хавфсизлик Кенгаши Украинадаги воқеалар, ўзбек рассоми Умида Аҳмедова томонидан украин муҳолифатиини қўллаб Тошкентда ўтказилган пикет, Ўзбекистон журналистларининг мустақил уюшмаси тузилишига АҚШнинг Тошкентдаги элчиси Жорж Кролл томонидан билдирилган хайрихоҳлик ва юқоридаги чақириқлар ўртасида ўзаро боғлиқлик алоқаларини топган.

Украинадан фарқли равишда Ўзбекистонда реал демократик институтларнинг, “демократия ривожига кўмаклашувчи” хорижий жамғармаларнинг ҳамда ижтимоий-сиёсий вазиятни издан чиқаришга қодир мухолифатнинг  йўқлиги инобатга олинса, алангалантирувчи ип сифатида муҳожиротдаги ўзбек мухолифатини ишга солиш қарорига келинганига ишонч ҳосил бўлади”.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Хавфсизлик Кенгашининг “блокировка” қилинган сайти: “Ўзбекистон журналистларининг мустақил уюшмасини тузишга нисбатан АҚШ элчиси Жорж Крол томонидан хайрихоҳлик билдирилгани ҳам собиқ СССР ҳудудини ёппасига алангалантиришнинг умумий стратегиясига киради”, деган фикрни илгари сурган.

Ўзбек рассоми Умида Аҳмедова украин мухолифатини қўллаб Тошкентда ўтказган тадбири ҳақида тўхталар экан, Uzmetronom.Com: “Яқинда бир гуруҳ ижодкорнинг Евромайдонни қўллаб Тошкентда ўтказган юриши ва уюштирган пикети ҳам ана шу стратегияга киради”, дейди.

Мақола сўнгида эса Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик Кенгаши: “Ғарб мамлакатлари Муҳаммад Солиҳ бошчилигидаги Ўзбекистон Халқ Ҳаракати саҳифаларидан туриб сиёсатшунос “Усмон Ҳақназаров” чақираётган ҳарбий тўнтаришни молиялашга тайёр”, деган.

Ўзбекистон Халқ Ҳаракати ахборот бўлими

 

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi