Мамадали Маҳмудов “Бу тоғлар – Улуғ тоғлар” романи (1)

Мамадали Маҳмудов “Бу тоғлар – Улуғ тоғлар” романи (1)
542 views
09 February 2014 - 17:21

evril turon bu tog`larБу романда Мамадали Маҳмудов мавзуни та- рихдан олган бўлса-да, ўзгачароқ услубни қўллайди. Биринчидан, у ҳар бир саҳифани Ватанга ва халққа муҳаббат туйғуси билан сарафроз этишга интила- ди. Шунинг учун ҳам зарур ўринларда Ватан табиа- ти, унинг тоғ ва ўрмонлари, бу ерлардаги дарахтлар, ўт-ўланлар, майсалар, қушлар ва ҳайвонларнинг номларини келтиришдан эринмайди. Ҳар бир сўзга, образга маъно юклашга, сўзлари орқали юртга муҳаббат уйғотишга ҳаракат қилади. Шу тариқа ХIХ асрнинг 50-80 йилларидаги чет бир қишлоқда яшаган, шаҳар цивилизациясидан бир оз узилиб қолган, бугунги ўзбекларнинг аксари- ятига ўхшамайдиган, дунёда бўлаётган воқеаларни ўзича тушунадиган мард, жасур, дангалчи туркий ўзбекларнинг асардаги ҳаёт тарзи, руҳиятини таъ- сирли ифодалайди. Маълумки, рус босқини пайтида ва ундан кейин ҳам босқинчилар: «Ўрта Осиё халқлари, шу жумла- дан, ўзбеклар, маданиятсиз, ахолисининг 99 фоизи саводсиз, улар ювинишга, кийинишга эътибор бе- ришмайди, биз уларга маданият олиб келдик» тар- зида тарғибот юргизишган. Мамадали Маҳмудов эса ўзининг рус босқини арафасида яшаган асо- сий қаҳрамонларининг мактаб ва мадрасаларда ўқигани, озода ва маданиятли кишилар эканлигини бўрттириброқ ифодалайди. Ўзбек, қозоқ, туркман халқларининг ўзига хос меҳмондўстлигини тасвирловчи эпизодларни Ма- мадали айрича ихлос билан ёзади. 7
Роман охирларида тасвирланган асосий ижобий қаҳрамонлар (Бўронбек, Бўривой, Уйғокбек, Яшар- бек) Туркистонга руслар бостириб кирганида оёққа туришади, маънавий тубан кимсалар (Мансур пучуқ, Нурҳез) эса бу босқиндан ўз манфаатлари йўлида фойдаланишади. Романда яхши қуролланган рус армиясига қарши деярли партизанчасига жанг олиб борган тур- кийларнинг жанг лавҳалари қисқа бўлса-да, ишо- нарли ифодаланган. Зеро ёзувчи асар охиригача ўз қаҳрамонларини шу жангга «тайёрлаб» келган. Асардан она юртнинг рус чоризми оёғи остида топ- талишига кадим Туроннинг бир қанча хонликларга, уруғларга, юзларга бўлинганигина эмас, юрт ғамини ўз қайғуси деб билган кишиларнинг камлиги, уюш- маганлиги ҳам сабаб қилиб кўрсатилганки, бу ҳол ҳозирги лидерларга ҳам тааллуқлидир. Шўро даври- да ёзилган «Бу тоғлар – улуғ тоғлар» романи Мама- дали Маҳмудовнинг ўзига хос жасорати эди. 2013 йилнинг май ойида 14 йилдан ортиқ қамоқда ўтирган адиб (жаҳон жамоатчилиги ва зиёлиларнинг ҳам ёрдамида) озодликка чиқарилди. Хурсанд бўладиган томони шуки, адиб ҳозирги кун- да, қамоқдаги оғир азоблардан кейин ҳам ижодий ишларини давом эттирмоқда.

Ботир Норбой, Филология фанлари доктори.

Эврил Турон (Мамадали Маҳмудов)

Ўлмас Қоялар

«Эй эр, ўзингни бэк(1) суйгил, эл-юртингни ўзингдан ма(2), ата-анангдан ма, ўғил-қизингдан ма ору(3) суйгил. Бироқ бошқаларни, бошқа будун(4)ларни йава(5) ўкситмагил. Эмарса ўзингга, ўз будунингга йут(6) ёғилюр». «Эй эр: қали йудуғ(8) тормошса, унга қарши курашюрсан. Тангри қўллаюр, бошқа кўни(9) йўл йўқдур». «Эй эр, қулоғингга қуршин(10) киби қуйгил, бошингга оғир сақинч(11) туш- ганда ма, ўзингни оёқ этмагил, қут(12) шундан тутулюр». «Эй эр: ўз будунингни бошка будундан ўру(13) қўииб, «бедуг»(14), «тенг- сиз», «бўг»(15), деб бедут(16) санг, ўзингга-ўзинг қудуқ қазиюрсан». «Эй эр, тилсиз будун, будунсиз тил бўлмаюр. Икковйни ма идим(17) ярат- ди. Тилингни идуқ(18) тут. Будунинг, адгу(19)нг тилинг билан тирик. Тилсиз будун суйсиз сузуг(20)дур».

Оққоядаги қадимги битиклар

1 Қаттиқ.                                  11 Кулфат.
2 Ва.                                           12 Бахт. 
3 Ортиқ.                                   13 Юқори, зиёд.
4 Эл.                                          14 Улуғ. 
5 Сира.                                      15 Доно. 
6 Офат.                                     16 Мақтасанг.
7 Агар.                                      17 Эгам.
8 Бало-қазо.                          18 Муқаддас.
9 Тўғри.                                   19 Давлат.
10 Қўрғошин.                       20 Булоқ.

Юлдузли тоғи кишини ҳайратлантирар даражада улуғ. Унга ўлмас қоялар билан сирли ўрмонлар кўрк бериб турибди. Мангуга занжирланган бу тоғда Оққоядан улуғ қоя йўқ. Унинг учида шохга кийдирилган тождек бир туп қатранги қад керган. Илоҳийлик тимсолига айланган бу чайир дарахтни оға-ини – Қўниш, Қўнар боболар ўтқазишган. Улар қадим Туронни Чин- гизхон талаган замонда Туркистондан бу хилват ерларга келиб қолганлар. Кейинчалик нима сабабдандир Қўнар бобо бола-чақалари билан Кеш томонларга кўчиб кетишган. Қўниш бобо ўз ўғил- қизлари, келин-куёвлари ва набиралари билан Оққоянинг шундай тагига, Қадимбулоқ атрофига омонатгина-омонатги- на бошпаналар қуришган. Сабаби, улар яна ўз она юртлари —Туркистонга қайтиш ииятида бўлганлар. Бироқ, бир куни Қўниш бобонинг суюкли иабираси — Гу- люзни илон чақади. У уч-тўрт кун азоб чекиб, вафот этади. Гулюзни Оққоянинг кун ботишига, ёввойи бодомзор ичига дафн қиладилар. Шундан кейин бу ерда Қўниш боболар ўтроқ бўлиб қолишади. Қўниш бобо, унинг иккинчи, учинчи авлоди ҳам Қадимбулок атрофида яшаганлар. Тўртинчи авлод эса Қадимбулоқдан икки-уч чақирим пастда, Каттабоғсой соҳилларига энишган. Шу тахлит Каттабоғ қишлоғи вужудга келган. Қишлоқ аҳли баҳордан то куз ўрталаригача боғ уйларида яшайди. Қишни эса Каттабоғда ўтказади. Фақат бир оила тўрт мавсум ҳам ҳеч қаёққа жилмайди; қишлоқдан бир чақирим юқорида, тепа устидаги тош уйда яшайди. Уйнинг туғарида (шарқида) бир неча ботмон текис ер ястаниб ётибди. У қачонлардир, олис бир замонда селлар- дан яралган жарга туташган. Жарнинг иариги қирғоғи итбу- рунга ўхшаш митти, сертикон харчалар (бодомчалар) билан қоплангаи ва тоққа тирмашган. Жар ёқасида қовуллар ўсиб ётибди. Уларнинг узун-узуи поялари ер бағирлаб пастга шўнғиган.,. Уйнинг шимоли олмазор, узумзор, ўрикзор. Бу боғ деярли янги кабристон четидаги Ўғиртошгача чўзилган. Ўғиртошнинг устидан мозористонни иккига айириб ўтган йўл Каттабоғ қишлогига кириб йўқолган. Ботарда (ғарбда), аниғи, уйдан ўттиз-қирқ қадам пастда Каттабоғсой ҳайқириб оқмоқда. Ундан хиёл юқорида тош- дан қурилган тегирмон бор. Сойнинг бир ирмоғи қатранғи ёғочидан ясалган парракларни шағиллаб айлантиряпти. Те- гирмондан нари чакалакзор; у сийрак ёнғоқзорга туташган. Чакалакзор бошида мўъжаз бир чўққи бор. Унинг тагидан бир қулоқ сув қайнаб чиқяпти. У — Яшнарбулоқ. Уйнинг жануби — ўтлоқ. Ўтлоқ адоғидан боғ бошланган. Уни ҳар хил ёввойи дарахтлар билан бирга катта-кичик қоялар ишғол қилган. Уй дарчаларидан бу манзаралар, жумладан, Оққоя учидаги бир туп қатранғи ҳам аниқ кўриниб турибди. Уйнинг яқин атрофи гулзор. Айниқса, ялпизга ўхшаш, ле- кин унга қараганда поя-барглари ингичка-ингичка пидина, хинагул, райҳонлар кўп экилган. Ҳовлида уч туп тут, икки туп қайрағоч ва бир туп чинор қад кериб турибди. Чинор таги- да сўри қўйилган. Унинг тагидан бир ариқ ўтган: суви тиниқ. Ҳовли атрофи девор билан ўралмаган. Ҳовлидан анча нарида, ўтлоқ ибтидосида қурилган икки- та ёзги қўтон ёнма-ён турибди. Иккови ҳам доира шаклида, тепалари очиқ. Биринчи қўтон қўй-эчкилар, иккинчи қўтон қўзи-улоқлар учун қурилган. Уларнинг теграларига тут, ёнғоқ, қайрағоч ёғочларидан ясалган узун-узун, йўғон-йўғон қозиқлар қоқилган. Буларга от, сигир каби уй ҳайвонлари боғланади. Тепа устидаги тошдан қурилган бу уйда Раҳмат полвон ои- ласи билан истиқомат қилади. Унинг уч қизи, икки ўғли бор. Тўнғич қизи — Ўғилой вафот этган. Роҳатой билан Савса- рой уй-жойли бўлиб кетишган. Полвоннинг катта ўғли — Оқилбек раҳматли бобоси — Суярбекка тортган: уста. Оқилбек эгар, қуви, келилардан ташқари, чолғу асбоблари ҳам ясайди. Ўзи дўмбира ҳам чер- тади. Оқилбек — туғма оқсоқ. Чап оёғи ўнг оёғига нисбатан калта. Раҳмат полвон кенжа ўғлига: Бўронбек деб ном берган. Бунинг сабабини сўрасанг, у: «Ўзим тушунмайдиган арабча, порсча, яна аллақандай чучмал отларга тоқатим йўқ,— дей- ди,— ўғлим туркми, унинг оти туркча бўлади,— дейди,— қолаверса, Бўронбек бўронли кунда туғилган». Бўронбек етти йилдан бери Тошкент шаҳридаги «Беклар беги» мадрасасида ўқияпти. Ана: Раҳмат полвоннинг ўзи ҳам чакалакзордан чиқиб, те- гирмон томон боряпти. Унинг қўлидаги ойболта билан арра оч-кўк осмон марказида қотиб турган қуёш нуридан ялт-юлт этади. У баланд бўйига монанд йирик-йирик қадам ташлар, ҳар бир қадами ерга мустаҳкам тушар ва ердан мустаҳкам кўчарди. Қад-қомати тик, елка ва кўкраги кенг бу одам- нинг олтмиш бирга кирганига ҳеч ким ишонмас эди. Ҳатто қатъият ва матонат акс этган башараси ҳам, ақл-идрок би- лан бирга аллақандай ёввойилик муҳрланган кўзлари ости- даги ажинлар ҳам, соқол-мўйловидаги оқ толалар ҳам унинг шунча ёшда эканлигини исбот қилолмас эди. Балки, бу унинг ҳар бир ҳаракатидан куч-қудрат ёғилиб туриши ёҳуд тарғил кўзларининг ловуллаб ёниши туфайлидир. Ҳар қалай у қирқ беш, нари борса, эллик ёшлар чамасида кўринар эди. Унинғ бутун қиёфасидан мустақил одам эканлиги, ўзига ишончи зўрлигию баджаҳл эканлиги сезилиб турарди.

(давоми бор)

Porno Gratuit Porno Français Adulte XXX Brazzers Porn College Girls Film érotique Hard Porn Inceste Famille Porno Japonais Asiatique Jeunes Filles Porno Latin Brown Femmes Porn Mobile Porn Russe Porn Stars Porno Arabe Turc Porno caché Porno de qualité HD Porno Gratuit Porno Mature de Milf Porno Noir Regarder Porn Relations Lesbiennes Secrétaire de Bureau Porn Sexe en Groupe Sexe Gay Sexe Oral Vidéo Amateur Vidéo Anal

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi