Қиёмат келмоқда…

Қиёмат келмоқда…
18 views
11 February 2014 - 10:16

images (1)

Дунё аста-секин муддатин ўтаб,
Ўчирмоқда асрий ёруғ чироғин.
Замин пилиги ҳам ошкора тутаб,
Қиёмат келмоқда… охират яқин!.

Карвон ҳам бир куни манзилга етгай,
Босиб бу дунёнинг жамики боғин.
Ғарбнинг осмонидан бир кун тонг отгай –
Қиёмат келмоқда… охират яқин!.

Букчайган тоғларда умр заволи,
Гулзорлар ичида тингайдир шовқин.
Ернинг нафасини қўйингиз ҳоли,
Қиёмат келмоқда… охират яқин!.

Аёллар қозилик мансабин олмиш
Ойнинг юзидан ҳам о‘чириб дог‘ин.
Ерлар даюсликни касб-кор қилмиш –
Қиёмат келмоқда… охират яқин!.

Оталар ўғилнинг зарбидан йиғлаб,
Кимга айтиш билмай кезса фироқин.
Ота жуссасидек ҳорғин, ориқлаб
Қиёмат келмоқда… охират яқин!.

Дунё, кўзинг очсанг оч, акс ҳолда
Сени ўз домига тортқилар оқим.
Одам Ато даври бўлди ибтидо,
Қиёмат келмоқда… охират яқин!.

Ҳаммага қувнамоқ, кулмоқ ёқади
Эҳтимол, қувончдан сакрамоқ мумкин.
Афсус, кулмоқликнинг даври тугади –
Қиёмат келмоқда… охират яқин!.

Ишонмасанг, қара, кўча-кўй – белги,
Оддий ҳовлилардан оларсан сабоқ.
Ҳаммаси ҳозиру нозир… бир туртки
Ҳаётэнди Ерга жуда ҳам йироқ.

Ҳар не иш охири бўлгани каби,
Тугагани мисол ҳар қандай шовқин.
Инобат бўлмагай инсон талаби –
Қиёмат келмоқда… охират яқин!.

Бу инсон дунёни ҳароба этди,
Худога худолик даъвосин қилиб.
Яшамади бир кун ўзини билиб,
Қиёмат келмоқда… охират яқин!.

Хайрулло Ҳамидов