“Ҳақиқат йўлида шаҳид бўлган биродарларимиз руҳини шод этмоқ учун…”

“Ҳақиқат йўлида шаҳид бўлган биродарларимиз руҳини шод этмоқ учун…”
104 views
14 February 2014 - 14:26

Ўзбекистон Халк Ҳаракатининг расмий сайтида чоп этилган “Бошқача йўл йўқ” номли мақолам тагига “Ёрқин” деган киши шундай савол билан мурожат этибди.

Савол:“Бу мақола нима мақсадда ёзилган?”

Жавоб: Бу мақола бугунги кунда қўрқоқлик уйқусида мудроқ босиб ётган халқимизни ва уларнинг ижтимои хаётида салбий ўринга эга бўлган диктатор И.Каримов ва унинг сиёсий элитасига қарши хамда иқтисодий-сиёсий режимига бархам бериш учун даватдир. Албатта тамомийла фитнадан холи бўлган ҳолда. На ўзбек халқининг олдида, на бошқа миллат халқларининг олдида, қолаверса жахон сиёсий аренасида золим И.Каримовнинг ўз қилмишлари учун на обру-эътибори, на хурмат-иззати тийинга арзимай қолди.
Тирикчилик ғамида ўзга юртларда мардикорлик қилиб юрган ўз халқини “дангасалар” дея ҳақоратлагани. Ўзбекистон халқининг ўзига етарли даражада бўлган моддий бойликларини талон-тарож қилаётгани, унинг диктатор ва золим эканлигига яққол далилдир.

У ўзининг атрофига ўзига ўхшаган ва ўзидан бир поғона паст бўлган манқурт кимсаларни жамлайди ва ўзига қарши бўлмокчи булган ҳавф-хатарларни шу манқурт кимсалар орқали бартараф қилади.
Албатта бу ҳавф-хатарлар ўз-ўзидан пайдо бўлмайди.
Йигирма уч йилдирки, халқимизнинг боши узра ўзининг жирканч сиёсий ва иқтисодий ёлғонларга тўла режимини баҳшида этиб келмоқда, ана энди эса золим И.Каримов призидентлик курсисида умрининг охиригача қолиш ниятида эканини У.Ҳақназаров ва унинг гурухи томонидан ёзилган мақола орқали барчамиз биламиз!

Яна бир бор азиз халқимизга золим И.Каримов режимига ва муқаддас ислом динимизга бўлган эътиқодимиз учун. Ватанимизда золим И.Каримов режимига қарши мардонавор курашган, адолат ва хақиқат йўлида шаҳид бўлган биродарларимиз руҳини шод этмоқ учун. Ҳақиқий ҳур давлат ва жамият барпо этишимиз учун бир жону, бир тан бўлиб курашмоғимиз лозим!

Сарлочин