Шундай яшаймиз!

Шундай яшаймиз!
23 views
15 February 2014 - 10:03

hqdefault

Қуръонда бизларга ўргатмиш Аллоҳ:
Шафоатингизни кутиб яшаймиз.
Дунё не деса, дер, ё Расулуллоҳ,
Шариатингизни тутиб яшаймиз!.

Одамлар томондан қонунлар чиқиб,
Бизни зулумотга кетганда йиқиб,
Қиёматда Аллоҳ назар солсин, деб
Шариатингизни тутиб яшаймиз!.

Қалбимиз Аллоҳ деб ҳамиша тетик,
Дунё учун буткул узилди ҳадик…
Бандалар бандага қилса бандалик,
Шариатингизни тутиб яшаймиз!

Биз энг бахтли қавммиз, нечалар динда
Адашдилар қанча-қанчадан банда.
Тамом куфрларга ботган заминда
Шариатингизни тутиб яшаймиз!.

Биргина йўл бўлса, шу асли талаб –
Юракни зиғирча қўймаган ғашлаб.
Минглаб куфр йўлни чангитиб ташлаб
Шариатингизни тутиб яшаймиз!.

Қиёмат кунида бизни уммат деб
Аташингиз учун кетмаймиз қайтиб.
Фақат Аллоҳ – илоҳ, шиорин айтиб,
Шариатингизни тутиб яшаймиз!.

Майли бу дунёдан ўтайлик кулмай,
Бир кунгина роҳат, фароғат билмай.
Дунё қонунларин писанда қилмай
Шариатингизни тутиб яшаймиз!.

Хайрулло Ҳамидов