Имтихон ва диплом баҳосининг нарҳи 525 минг сўм

Имтихон ва диплом баҳосининг нарҳи 525 минг сўм
18 views
17 February 2014 - 11:00

525-mingТаълим-тарбия соҳасининг мутасадди ўқитувчиси ўз ўқувчисидан пул талаб қилса, қинғирлик учун пора олса, бу ҳолатни қандай баҳолаш мумкин? Бундай ходисалар оддий хол бўлиб бораётган давлатда ривожланиш, илм-фан тараққиёти хақида қандай гапириш мумкин? Афсуслар бўлсинки, бугунги ҳаётимизда шундай хунук ҳолатлар баъзан учраб қолади. Қарши саноат касб-ҳунар коллежининг ўқитувчиси, гуруҳ раҳбари Расул Ориповнинг ана шундай порахўр ўқитувчи эканлиги маълум бўлди. У коллежнинг 3-босқич ўқувчиси Шавкат Рўзиевдан имтиҳон баҳоларини қўйдириб бериш ҳамда диплом олиб бериш эвазига пора тариқасида 525 минг сўм пул беришни талаб қилди. Муаллимдек шарафли номга доғ туширган Расул Орипов Қарши шаҳрининг Ғузор кўчасидаги 2-шифохона ёнида ўқитувчи Шавкат Рўзиевдан айтиб ўтилган қинғир ишларни бажариб беришни ваъда қилиб, 300 минг сўм миқдорида пора олаётганда прокуратура, ИИБ ҳамда Департаментнинг вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорликда ўтказаётган тадбир жараёнида ушланди.

Ушбу қонунбузарлик ҳолати юзасидан жиноий иш қўзғатилиб, пораҳўр ўқитувчи суд ҳукмига кўра қонуний жазога тортилди.

Ганжа Мухсин
16.02.2014 йил